Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Нуньесдан муносиб жавоб

Қисқа вақтда турли-туман мемлар қаҳрамонига айланган «Ливерпул»нинг янги ҳужумчиси Дарвин Нуньес хайтерларга кучли жавоб зарбасини йўллади - бир бўлимда «покер»!

Нима, бу калакаларнинг ижобий таъсирими?

Дарвин Нуньес «Ливерпуль» сафига қўшилгани билан шунчаки, калака объектига айланиб қолганди. Чунончи, трансфери 100 миллион еврога баҳоланган уругвайлик ҳужумчи «МЮ» ва «Крис­тал Пэлас»га қарши кечган ўртоқлик ўйинларида ҳаттоки, тўпга тегинишда қийналди, бўш қолган дарвозага ҳам гол уролмади. Оқибатда унга бағишганган мемлар «парвоз» қила бошлади. Юрген Клопп эса унинг бундай нўноқлигини оёғидаги яра билан боғлади. Орадан ҳеч қанча ўтмай, «РБ Лейпциг» билан назорат ўйинида  ҳамма бутунлай бошқа Дарвинни кўрди. «Ливерпуль» Муҳаммад Салоҳнинг голи эвазига танаффусга 1:0 ҳисобида чиқиб кетди ва Клопп иккинчи бўлим бошида мисрлик ҳужумчига ассистентлик қилган Фирминони ўйиндан олиб, Дарвинни жангга ташлади. Эътиборли томони, Луис Диас пенальти ишлагач, футболчилар айнан Нуньесни «нуқта»дан зарба йўллашга чорлашди - голлари ҳисобини очиб олиши учун. Уругвайлик пенальтини ишончли амалга оширмаган бўлмасада, дарвозабон тўпни қайтаролмади. Қаранг, жамоанинг штатли пенальтичиси Салоҳ майдонда бўла туриб, Нуньесга имкон берди. Орадан яна 1-2 дақиқа ўтгач, энди Трент Александер-Арнольд уругвайликни яккама-якка вазиятга олиб чиқди ва у тўпни дарвозанинг узоқ бурчагига «қадади». Нуньес кейинчалик ёш ярим ҳимоячилар - Стефан Байчетич ва Харви Эллиотт комбинациясига нуқта қўйди - «хет-трик». Якунда Дарвин тезкор ҳужумда Фабиу Карвалью  узатмасидан сўнг «покер»ни расмийлаштирди. 

Ўйиндан сўнг Нуньеснинг 4та голи видеоси яхлит ҳолда «Ливерпуль» расмий каналига жойлаштирилди - ажойиб тўплам. Ҳа, Дарвинга «РБ Лейпциг»нинг танаффусдан кейин иккинчи дарвозабон Янис Бласвихга таянгани ҳам қўл келди. Ҳар ҳолда, у пенальтига сабабчи бўлди, яна охирги голда ишончсиз ҳаракатланди. Бошқа томондан, кипер бир вазиятда уругвайликнинг бош билан йўллаган ажойиб зарбасидан кейин тўпни мўъжизавий тарзда қайтарди (акс ҳолда, Нуньес «пента-трик»ни нишонлармиди?) «Кўпчиликнинг фикрича, трансфер баҳоси футболчига босим юкламаслиги керак. Лекин футболчи ҳам аввало, инсон эканлигини унутмайлик, - деди Юрген Клопп ўйиндан кейин. - Ҳозирги авлод бўлар-бўлмас нарсалар ёзиладиган ижтимоий тармоқлардан бохабар. Агар биринчи уриниш ўхшамаса, футболчида ҳаяжон ошади ва ортидан шунга ўхшаш мемлар пайдо бўлади. «Покер» - бу каби мунозараларни тўхтатишнинг энг яхши йўли. Бизда ҳали Дарвиндек ҳужумчи ўйнаган эмас, у чиндан ҳам, жуда зўр!» Клопп шунингдек, пенальтидан воз кечган Салоҳни ҳам алоҳида мақтади: «Унинг шартномасида шунчалик сахийлик кўрсатиши хусусида банд ёзилган-ёзилмаганини билмайман, лекин Дарвинга ҳиммат кўрсатиб, зўр иш қилди, албатта!»

Нуньес 27 июль куни Авс­трияда «Зальцбург»га қарши кечадиган синов ўйи­нида муваффақиятини ривожлантириши мумкин. 30 июль санасига эса Англия суперкубоги ўйини белгиланган - «Ливерпуль» амалдаги чемпион «Манчестер Сити»га қарши.

Д.АЛИМОВ тайёрлади

Киритилди: 04.08.2022 22:37. Ўқилди: 2743 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

08.02.2026. АПЛ. 25-тур.
21:30
Ливерпуль
1-2
Манчестер Сити

Навбатдаги учрашув

12.02.2026. АПЛ. 26-тур.
01:15
Сандерленд
-:-
Ливерпуль
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.