Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ҳаммасига афсоналар айбдорми?

Украиналик ҳужумчи Андрей Воронин «Ливерпул»даги омадсиз фаолиятида клуб афсоналари Стивен Жеррард ва Жейми Каррагерни ошкора айблади.

 Айтишича, ўйинларда ҳам, машғулотларда ҳам уларнинг гапларини сира тушанмаган экан...

Андрей Воронин дарҳақиқат, «Ливерпул»да ўзини асло кўрсатолмаганди. Украиналик ҳужумчининг айтишича, ўша муваффақиятсиз уриниши Стивен Жеррард ва Жейми Каррагер, шунингдек, уларнинг скаузча шеваларига боғлиқ экан. Эслатма, Воронин 2007-2010 йиллар оралиғида «Ливерпуль» ихтиёрида бўлган. У бунга қадар Леверкузеннинг «Байер» клубида ўта самарали тўп сурган ва якунда «қизиллар» сафига эркин агент мақомида қўшилганди - текин трансфер. Бироқ «Энфилд»да ҳужумчининг ишлари умуман юришмади. Ҳар ҳолда, АПЛ доирасидаги атиги 27та ўйинда қатнашиб, 5тагина гол урди. «Ливерпуль» раҳбарияти бундан хулоса чиқариб, Воронинни ижара келишуви бўйича «Герта»га юборганди. Украиналик футболчи кейинчалик унинг трансферини Москва «Динамо»сига сотди.

Хуллас, украиналик собиқ футболчининг айтишича, «Ливерпул»да яхши ўйнаб кетишига Мерсисайд графлигида кенг тарқалган скауз шеваси халақит берган эмиш. Хусусан. жамоанинг ўша вақтдаги етакчилари Стивен Жеррард ва Жейми Каррагер клубда асосан скауз акцентида гаплашишган, Воронин эса уларнинг нима деяётганларини асло тушунмаган. Ҳар ҳолда, Андрей Goal нашри мухбирлари билан суҳбатда фаолиятининг ўша қисмини ҳам эсга олиб, «Ливерпуль» афсоналари «томорқасига тош отди». «Скауз. Бу шевада балони ҳам тушунмасдим, боз устига, инглиз тили бўйича билимим ҳам паст эди. Каррагер ва Жеррард эса нуқул шевада гапиришарди ва ҳар сафар улардан айтганларини соф инглизчада такрорлашларини сўрардим. Умуман олганда, Ливерпуль ҳам менга шаҳар сифатида унча мос келмади, гарчи бой тарихга эга бўлсада. Масалан, «Биттлз»ни олайлик, отам бу гуруҳнинг ашаддий мухлиси. Унга «Ливерпуль» билан шартнома тузганимни айтганимда, қувончдан йиғлаб юборгани эсимда. Лекин амалда клуб сафига қишки танаффуссиз бордим ва маҳаллий об-ҳаво шароитига кўниколмадим. Оқибатда ўйин ритмидан чиқиб кетдим. Қисқаси, «Ливерпул»да шунчаки, саёҳат қилдим ва оз ўйнадим - бу катта азоб...», деди Воронин жумладан.

Киритилди: 06.08.2022 23:50. Ўқилди: 2265 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

01.02.2026. АПЛ. 24-тур.
01:00
Ливерпуль
4-1
Ньюкасл

Навбатдаги учрашув

08.02.2026. АПЛ. 25-тур.
21:30
Ливерпуль
-:-
Манчестер Сити
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.