Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Ливерпуль": биринчи турда қандай камчиликлар бор эди?

Бугун ҳамма биладики, "Ливерпуль" ўта прагматик клуб. Айниқса, трансферлар масаласида. Жамоа тепасидагилар пулни ўта аниқ мақсад билан, маълум режалар асосида сарф қилади. Эътироф этиш керакки, улар қабул қилган қарорларнинг кўпи охирида фойдали бўлиб чиқади ва чиқмоқда. Энди шундай "ақлли"лар ишлайдиган клубга АПЛнинг дастлабки турида нима бўлгани ҳақида озгина фирк юритамиз.

Шанба кунги "Фулхэм"га қарши 2-2 ҳисобида дуранг билан якунланган ўйинда жамоа ярим ҳимоячиси Тиаго Алкантара жароҳат олиб майдонни эрта тарк этди. Унинг ўрнига эса Клопп Харви Эллиотни ташлади. Ҳа, Эллиот АПЛнинг ёш иқтидорларидан бири. Аммо у "Ливерпуль" каби чемпионликка даъвогар клубда Алкантарадек ярим ҳимоядаги муҳим фигура ўрнига тушиб, уни ишини эплаб кета оладиган даражада эмас. Аниқроғи, кечаги ўйинда шу нарса кўриниб қолди. Клопп эса ўйиндан кейинги матбуот анжуманида ушбу воқеага ўз муносабатини билдирди.

Унинг фикрича, жамоада кўплаб ярим ҳимоя учун вариантлар бор. Аммо уларнинг ҳаммаси: Наби Кейта, Кёртис Жонс ҳамда Чемберленлар жароҳат олган. Бу эса Клоппга бош оғриқ бўлмоқда. Лекин ўз навбатида, ярим ҳимоячиларнинг етарли экани, "Ливерпуль"ни бозорга ярим ҳимоячи излаб киришдан тийиб турибди.
Клуб янаги ёзда "Боруссия Дортмунд" футболчиси Жуд Беллингем учун курашишини билдирган. Бу эса катта маблағни талаб этади. Ўша маблағ айни дамда "Ливерпуль"да мавжуд эмас (деб ҳисобланади). Ҳақиқатдан ҳам ярим ҳимоядаги Хендерсон ёки Алкантаралар ҳам сафдан чиқса, Клоппнинг куни Жонс ёки Эллиотга қолади. Бу ёшлар даража жиҳатдан АПЛга мос келмаяпти. Мана шу фикрнинг исботини кечаги "Фулхэм"га қарши баҳсда кўрдик.

Юрген Клопп жамоанинг энг катта камчиликларидан бири футболчиларнинг кўп жароҳат олишида эканини алоҳида таъкидлар экан, клуб бу борада ишлашни давом эттиришини айтиб ўтади. Агар жамоа майдон марказидаги Хендерсон каби муҳим ўйинчиларидан айрилса, у ҳолда клуб АПЛдаги курашни бой бериб қўйиши мумкин. Шу сабабдан бу борада пухта ўйлаб чиқилган режалар керак. Хусусан, Беллингемни кейинги мавсумга қолдирмай сотиб олиш, шундай режалардан биридир. Клопп ихтиёрида ҳар ўйинда захирадаги 9 та футболчи ва 5 та алмаштириш имконияти бўлади. Шундай экан, жамоада муносиблар учун доимо жой топилади. АПЛ ва ЕЧЛда курашишни давом эттириш учун эса Клопп ёз якунига қадар майдон маркази учун бир нечта харидлар қилиши лозим.

 


ИСМАТОВ Ж.

Киритилди: 07.08.2022 13:22. Ўқилди: 3111 марта. Фикрлар: 5 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

01.02.2026. АПЛ. 24-тур.
01:00
Ливерпуль
4-1
Ньюкасл

Навбатдаги учрашув

08.02.2026. АПЛ. 25-тур.
21:30
Ливерпуль
-:-
Манчестер Сити
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.