Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Ливерпуль». Клопп жамоасига нима бўлди?

Англиянинг бугунги кундаги энг кучли жамоаларидан бири бўлган «Ливерпуль», янги мавсум бошида сўнгги ўнйилликдаги энг ёмон стартни намойиш этди. Ёз давомида трансферлар ойнасида унчалик ҳам фаол бўлмаган клуб, ҳужум учун ўта йирик харидни амалга оширди холос. Ўтган йили бир эмас, тўртта соврин ютишга жуда яқин келган клуб, бугун АПЛда муаммоларга дуч келмоқда. Хўш «Ливерпул»га нима бўлди ва бу қанчалик жиддий? Қуйида ушбу саволларга жавоб топишга ҳаракат қиламиз.

Ярим ҳимоядаги муаммолар

Юрген Клопп аниқ ва равшан қилиб айтдики, жамоа жароҳатлардан азият чекмоқда. Ушбу муаммо ярим ҳимояда яққол кўзга ташланди. «МЮ»га қарши баҳсда «Ливерпуль» Хендерсон, Милнер ҳамда Эллиот триосини майдон марказига қўйди. Аввалдан асосий таркиб футболчилари бўлиб келган Наби Кейта ҳамда Тиаго Алкантаралар жароҳат сабаб таркибда эмас. Клопп эса айнан мана шу иккита йўқотиш анча қимматга тушаётганига ишора қилди. Шунга қарамай, учинчи турда «Ливерпул»нинг гол ўтказиши, жамоани ўзгаришига сабаб бўлмади. Шундан кейин Клоппда Б режа йўқлиги аён бўлди. Айтиш мумкинки, ечим сифатида клуб ёз охирига қадар янги ярим ҳимоячи харид қилиши керак бўлади.

Таркибнинг қарилиги

«Ливерпуль»га назар солсангиз, жамоада ёши катта футболчилар кўп эканига гувоҳ бўласиз. Бу ерда фақат 36 ёшли Милнер назарда тутилмаяпти. Умумий олганда ҳам таркиб футболчиларнинг кўпи тажрибали, аммо ёши катта. Масалан, Муҳаммад Салоҳ, Виржил ван Дейк, Жоэл Матип, Жордан Хендерсон, Роберто Фирмино ҳамда Тиаго Алкантараларнинг ёши 30 дан ошган. Аллисон Бекер эса уларга жуда яқин – 29 ёш. Фабиньо ҳамда Эндрю Робертсонлар 28 ёшда. Шу сабабдан (балки) жамоа ортга кетишни бошлаган. Юқорида саналган футболчиларнинг кўпи ўз фаолиятининг пикидан (чўққисидан) ўтиб бормоқда ёки ўтиб бўлган. Уларни ўрнини тўлдириш эса кўп вақтни олади.

Маненинг йўқлиги

Ўрнини қоплаш қийин бўлган футболчилардан яна бири бу Садио Мане эди. Сенегал терма жамоаси аъзоси «Бавария»га кетди ва у ёқда майдонни «ёндириш»ни давом эттирмоқда. Аммо у ўтган мавсум давомида «Ливерпуль» либосидаги энг фойдали футболчи бўлганди. Ҳа, бирор футболчи жамоадан кетишни истаса, уни қўйиб юбориш адолатдан бўлади, албатта. Буни Юрген Клопп ҳам яхши тушунади. Бироқ, Маненинг кетиши катта йўқотиш бўлганига гувоҳ бўляпмиз. Чунки айнан у Салоҳдан фарқли ўлароқ «Ливерпуль» учун илк голни уришда катта жонбозлик кўрсатарди. Ҳозир унинг ўрнида Луис Диас бор. Ҳа, бор, лекин унинг Мане каби юқори даражада ўйнаши сўроқ остида қолмоқда...

Мағлубиятли финалларнинг таъсири

Ўтган мавсумни совринлар парадига айлантириш учун «Ливерпул»да яхши имконият бор эди. Аммо ундай бўлмади. Жамоа Англияда кубок ва лига кубогига эга чиқди. Аммо АПЛни ютишга келганда «Манчестер Сити» каттароқ даража кўрсатди. 38 турда «Ливерпуль» ўз ўйинини ғалаба билан тугатганди. Аммо «Манчестер Сити» ҳам баҳс сўнгида «Ньюкасл»дан ғалабани суғуриб олди ва чемпионликка эришди. Клопп жамоасига эса бу учун атиги бир очко етишмади. Сал ўтмай, «Ливерпуль» ЕЧЛ финалида ҳам омади чопмади. Жамоа катта устунлик билан ҳаракат қилиб, якунда «Реал»га бир гол фарқи билан таслим бўлди. Шу билан Клопп учинчи марта еврокубоклар финалида мағлубият аламини таътиб кўрди. Ҳа, мана шундай аламли мағлубиятлар ҳам футболчилар руҳиятига қаттиқ таъсир қилади. Айни дамда «Ливерпуль» турнир жадвалининг 16 поғонасида бўлиб турибди. Кўрамиз, муаммолар ечими қай йўсинда ҳал қилинаркин...

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Киритилди: 24.08.2022 12:21. Ўқилди: 3108 марта. Фикрлар: 7 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

01.02.2026. АПЛ. 24-тур.
01:00
Ливерпуль
4-1
Ньюкасл

Навбатдаги учрашув

08.02.2026. АПЛ. 25-тур.
21:30
Ливерпуль
-:-
Манчестер Сити
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.