Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Грандлар эътиборидаги истеъдодли Беллингем ҳақида

Англиялик марказий ярим ҳимоячи Жуд Беллингем келаси ёзда "Реал Мадрид"нинг асосий мақсади ҳисобланади. Бу ҳақда журналист Хосе Альварес Гая El Chiringuito телеканалида хабар берди ва бошқа испан ОАВлари маълумотни тасдиқлади.

"Реал Мадрид" бу футболчига қизиқиш билдирмоқда, у келаси ёзда амалга ошиши мумкин бўлган трансфер борасида боғланишган, деди Гая. Беллингем ижобий жавоб берди. Англиядаги манбалар менга “Манчестер Сити” таклифига қарамай, Беллингем “Реал”да ўйнашни хоҳлаётганини айтишди.

Менга "Ман Сити" ярим ҳимоячи учун жиддий курашишини айтишди. "Манчестер Сити" футболчининг Манчестердаги оиласи билан гаплашган, бироқ уларга футболчи биринчи навбатда "Реал Мадрид"дан таклиф эшитишни хоҳлагани айтилган. Агар музокаралар яхши ўтса, у кейинги мавсумда Мадридда ўйнайди".

Мадриднинг “Реал” клуби Беллингемдан “Боруссия” билан шартномани узайтирмасликни сўради. Marca нашрининг ёзишича, "Реал Мадрид" ярим ҳимоячи 2020 йилда "Боруссия Дортмунд"га ўтишидан олдин ҳам Жудга кўз тикган. Аммо айнан жорий йилда мадридликлар Орельен Тчуамени трансфери хавф остида турганда, футболчи билан биринчи марта боғланишди.

Тчуаменининг трансфери амалга ошганига қарамай, мадридликлар Беллингемдан "Боруссия" билан шартномани узайтирмасликни сўради. Футболчи шундай қилди, лекин айни пайтда бошқа вариантларни ҳам кўриб чиқмоқда. Унинг Дортмунд билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзида якунига етади.

Мадриднинг “Реал” жамоасида ҳозирда 6 нафар ярим ҳимоячи бор, аммо улардан 3 нафарининг шартномаси шу ёзда тугайди. Модрич ва Кроос муҳим футболчилар, аммо уларнинг ёши ҳал қилувчи роль ўйнаши мумкин, шунинг учун клуб уларни тарк этишини истисно қилмайди. Учинчиси - Дани Себальос. Анчелотти ўйинчига ишонади, бироқ у асосий таркибдан ўрин олмагани учун шартномани узайтириши кафолатланмайди.

Шундай қилиб, "Реал Мадрид" ёзда ярим ҳимоячиларнинг ярмини қўйиб юбориши мумкин ва Беллингем уларга ажойиб ўринбосар сифатида кўрилади. "Боруссия" билан яхши муносабатлар эса Мадридга музокараларда ёрдам бериши керак. Тўғри, инглиз учун жиддий курашиш керак бўлади. АПЛнинг топ-клублари – “Ливерпуль”, “Манчестер Юнайтед”, “Ман Сити” ва “Челси” ҳам футболчига қизиқиш билдирмоқда.

Дортмунднинг "Боруссия" клуби келаси ёзда 19 ёшли ярим ҳимоячи учун 150 миллион евро талаб қилиши хабар қилинганди. Беллингемнинг шартномасида Эрлинг Холанд сингари товон пули мавжуд эмас, шунинг учун Жуд энг қиммат инглиз футболчиси бўлиши мумкин.

Шунингдек, Беллингемни "Ливерпуль" ва "МЮ" ҳам ўз сафида кўрмоқчи.
Иккала инглиз гиганти ҳам Беллингемни узоқ вақтдан бери кузатиб келишади.

• Беллингем 11 ёшида мерсисайдликлар билан танишган ва у атиги 2 кун ичида бутун жамоада ўчмас таассурот қолдирган. "Ливерпуль" уни атиги 9 минг еврога (товон пули миқдори) олиши мумкин эди (энг муҳими), лекин Жуднинг ота-онаси бунга қаршилик қилди: улар ёш футболчини оиладан ажратмасликка қарор қилишди, шунинг учун бола Бирмингемда қолди. Тахминан бир вақтнинг ўзида унга "Ман Сити" ва "Челси"дан ҳам ҳудди шундай таклифлар бор эди.

"Ливерпуль" 2019 йилнинг август ойида 16 ёшу 38 кунлигида "Бирмингем"нинг энг ёш футболчисига айланган Беллингемга қизиқишда давом этди.

Инглизлар ёш Беллингемнинг Дортмундга трансфери тафсилотларини айтишмади: The Athletic хабарига кўра, Бирмингем футболчининг навбатдаги трансферидан 5 фоиздан кўпроқ маблағ ишлаб олади.

Келинг, Беллингемнинг "Ливерпуль" билан алоқаларига қайтайлик. Жуд "Энфилд" афсонаси Стивен Жеррардни яхши кўради ва "Астон Вилла" бош мураббийи уни дунёнинг энг яхши беш ярим ҳимоячисидан бири деб атаганидан фахрланади.

"Ливерпуль"нинг ҳозирги сардори Жордан Хендерсон эса Жудни мақтади: "Менга унинг ўйнаши ва характери ёқади ва бу энг муҳими. Мен у ҳақида фақат яхши нарсаларни айтишим мумкин. У зўр йигит, йиллар ўтган сари яхшиланиб борувчи фантастик ўйинчи". Беллингем, ўз навбатида, Хендерсонни Англия жамоасининг асосий профессионали деб атади.

Замонавий "Ливерпуль"га Беллингем керак: Алекс Окслейд-Чемберлен, Неби Кейта ва Жеймс Милнернинг шартномалари бу мавсумдан кейин тугайди.

Беллингем 2022 йилнинг ёзида "Ливерпул"да ўйнаши мумкин эди, аммо "Боруссия" музокаралардан қатъиян бош тортди. Англиялик футболчининг ашаддий мухлиси Юрген Клопп ҳатто бу ҳақда гапирди: "У бозорда эмас - бу трансфернинг биринчи ва ягона муаммоси".

• "МЮ" Беллингемнинг отаси Марк билан муносабатларни ривожлантирди, у Жуднинг карьерасига таъсир қилишда давом этмоқда. Беллингем оиласи футболчининг Дортмундга ўтишдан олдин "Манчестер Юнайтед" машғулот майдонига ташриф буюришди. Клуб ходимлари Маркни кундалик машғулотлар ҳақида кўп саволлар берадиган пухта мутахассис сифатида эслашди.

"Юнайтед" спорт директори Жон Мурто Марк билан бугунги кунгача давом этадиган муносабатларни ўрнатди. “Юнайтед” Беллингемни 12 ёшидан бери кузатиб келади. "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ бош мураббийи Майкл Кэррик эса ярим ҳимоячининг ғайриоддий фикрлашига қойил қолди.

Ҳатто Сер Алекс Фергюсон Жуднинг ота-онаси билан учрашди - лекин уларнинг суҳбати жуда қисқа бўлди.

Аммо охир-оқибат Беллингем барибир "Боруссия"га ўтадиган бўлди: оила узоқ вақт давомида бу вариантни ўсиш учун идеал деб ҳисоблаб, Германияга кўчиб ўтишни режалаштирган. Масалан: Жейдон Санчо худди шу ёшда "Манчестер Сити"дан кетганидан сўнг Дортмундда гуллади. Айтганча, "Сити" ҳам Беллингемни хоҳлайди - Холанд "шаҳарликлар" раҳбариятига ўзининг Дортмунддаги энг яхши шерикларидан бирининг трансферини тавфсия қилди.

Жуд ярим ҳимояда исталган позицияни эгаллаши мумкин: у пасларни моҳирона тарзда узатадм ва рақибга босим уюштиришда жуда фаол.
Беллингем "асаларилар"нинг бугунги кундаги ҳар томонлама асосий ўйинчиси. У ярим ҳимоянинг исталган жойига бориб, исталган ролни ўйнай олади.

Беллингем ўтган мавсумда Бундеслигада саккизта голли узатмани амалга оширди, аммо унинг ҳужумдаги салоҳиятини фақат шу кўрсаткич билан баҳолаб бўлмайди. Жуд нафақат паслар беради, балки рақибларни ҳам ўзига жалб қилади.

У марказий зоналарда дриблингдан моҳирона фойдаланиб, шерикларга бўш жой очади. Ўтган мавсумда у ҳар бир ўйинда 3,3 марта дриблинг қилган - у бу кўрсаткич бўйича Бундеслигада кучли бешликка кирган.

Ҳа, шунингдек ҳимояда ҳам англиялик фойдали: у ҳар бир ўйинда 1,3 марта рақибни тўхтатишни амалга оширади. Шу билан бирга, Беллингем мунтазам равишда рақибларга босим ўтказади. Ўтган мавсумда Бундеслига 9 та сариқ карточка олган.

“Боруссия” ҳали Беллингемни тарк этмагани мантиқан тўғри. Дортмунд спорт директори Себастьян Кель яқинда: "Жуд клубда жуда бахтли ва ҳозирда бор эътиборини бизга бағишлаган", деди. Умид қиламанки, у кейинги мавсумда ва узоқ вақт қолади. Биз имкон қадар энг яхши футболчиларимизни сақлашга ҳаракат қиламиз".


Англиялик ёш иқтидорнинг кейинги манзили қаер бўлишини кейинги ёзда билиб оламиз?

Киритилди: 03.10.2022 13:12. Ўқилди: 3951 марта. Фикрлар: 4 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

05.05.2024. АПЛ. 36-тур.
20:30
Ливерпуль
4-2
Тоттенхэм

Навбатдаги учрашув

14.05.2024. АПЛ. 37-тур.
00:00
Астон Вилла
-:-
Ливерпуль
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.