Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Диего Симеоне Чемпионлар лигасида муваффақиятсизликка учради, унинг ўғли эса аллақачон плей-оффда. Лекин уни терма жамоага чақиришмаяпти

"Атлетико" мураббийининг учта ўғли бор ва уларнинг барчаси футбол ўйнайди.

Диего Симеоне "Атлетико" билан Чемпионлар лигаси плей-офф босқичига чиқа олмади. Аммо мураббий фамилиясига эга футболчи муваффақиятга эришди. Диегонинг тўнғич ўғли Жованни “Наполи” билан Чемпионлар лигасининг “А” гуруҳида биринчи ўринни деярли нақд қилди ва Европа футболининг бош соврини учун кураш олиб боради. Симеонелар оиласи анча катта ва ота ва тўнғич ўғилдан ташқари, ўрта ва кичик ўғил ҳам бор. “Атлетико” бош мураббийининг фарзандлари қайси клубларда ўйнаётгани ва уларнинг фаолияти қандай ривожланаётганини кўриб чиқамиз.

Жованни Симеоне, 27 ёш, “Наполи”

Катта ўғил ҳозирда энг муваффақиятли ҳисобланади. 27 ёшигача у “Ривер Плейт” билан Судамерикана кубоги, Жанубий Америка ва Либертадорес кубогини ютган. Жованнининг жадал ривожланиши унга катталар футболидаги дебютидан уч йил ўтиб А Серияга ўтишга ёрдам берди. Аргентина терма жамоаси билан ёшлар ўртасидаги Жанубий Америка чемпионати ғолиби ва 2015 йилда тўққизта гол билан турнирнинг энг яхши тўпурари бўлиб, у 5 миллион еврога “Женоа”га ўтди.

Биринчи мавсумда Симоне майдонда рекорд вақт ўтказди ва Италия чемпионатининг 35 учрашувида 12 та гол урди. "Фиорентина" унинг ўйинидан илҳомланиб, унинг учун 17 миллион евро тўлади. У ерда у статистик маълумотларни олишда давом этди, лекин энди интенсив режимда эмас (80 ўйинда 22+8). Шундан сўнг Жованни А Серия клублари бўйлаб саёҳат қилишни давом эттирди ва "Каляри"да икки йил ўтказди ва у ерда 72 ўйинда 18 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Унинг кейинги жамоаси “Верона” эди. У ерда фаолиятидаги энг яхши мавсумни ўтказди - А Сериянинг 35 та ўйинида 17 та гол ва 6 та голли узатма. Шунга қарамай, у Аргентина терма жамоасига таклиф этилмади, бу эса Симеоненинг норозилигига сабаб бўлди.

Жованни Симеоне: "Мен Аргентина терма жамоасининг жаҳон чемпионатида иштирок этишини истардим, аммо А Серияда 17 та гол урганимга қарамай, мени чақиришмади. Умид қиламанки, бир кун келиб менга жой топилади".

Ҳар бир клубга яхши ҳужумчи керак ва ёзда "Наполи" Жованнини атиги 3,5 миллион евро эвазига бир мавсумга ижарага олиб, катта муваффақиятларга эришди. Унинг А Серияда "Милан" ва "Кремонезе" дарвозасига киритган ғалабали голлари, шунингдек, Чемпионлар лигасида "Ливерпуль", "Аякс" ва "Рейнжерс" дарвозасига тўртта гол ургани яхши кўрсаткич деб баҳоласа бўлади.

Жованни ҳақида иккита қизиқарли факт бор. Биринчидан, у Чемпионлар лигасининг дастлабки тўртта ўйинида тўртта гол урди. Бунгача аргентиналиклардан фақат унинг отаси шундай қилган. Иккинчиси – 13 ёшида Чемпионлар лигаси логотипи туширилган қўлига биринчи татуировкани чиздирган ва шундай деган: “Бир кун келиб шу турнирда ўйнайман, гол ураман ва татуировкани ўпаман”. Шу йилнинг сентябрь ойида бу содир бўлди, у 14 йил кутиши керак бўлди.

Жанлука Симеоне, 24 ёш, “Херес Депортиво”

“Атлетико” бош мураббийининг ўртанча ўғли қуйи лигада кезиб юрибди. Жанлука ўз фаолиятини "Ривер Плейт"да бошлаган, аммо сўнгги тўрт йил ичида тўртта клубини ўзгартирган. 2021/2022 йилги мавсумда Симеоне Испания учинчи лигасида "Ибиза" сафида ўйнади. У ерда ҳужумчи 33 ўйинда тўртта гол урди ва ёзда Испаниянинг тўртинчи лигаси вакили “Херес Депортиво” билан шартнома имзолади. Сентябр-октябрь ойларида Жанлука уч марта захирадан майдонга тушди ва битта гол урди.

Жулиано Симеоне, 19 ёш, “Сарагоса”

Кичик Симеоне - умидли футболчи. Катта акаларидан фарқли ўлароқ, у ҳужумда олдинги сафда эмас, ярим ҳимояда чап қанотда ўйнайди. 2020 йилда Жулиано "Ривер Плейт" ёшлар жамоасидан "Атлетико Мадрид"га ўтди. Мадриддаги икки йил ичида у ўсди, 2021/2022 йилги мавсумда у "Гранада" билан ўйинда бир дақиқага майдонга чиқиб, Ла Лигада дебют қилди ва ёзда "Сарагоса"га бир мавсум учун ижарага ўтди. Бу ерда Жанлука асосий таркибда ўйнаяпти ва 11 ўйин ўтказиб, учта гол ва битта голли узатмани амалга оширди.

Испания ОАВлари Жулианонинг жисмоний тайёргарлиги ва феъл-атворига алоҳида эътибор беришади, унинг футболкасида Симеони фамиляси эмас, балки ўз исми ёзилган.

Киритилди: 01.11.2022 13:39. Ўқилди: 4265 марта. Фикрлар: 3 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

05.05.2024. АПЛ. 36-тур.
20:30
Ливерпуль
4-2
Тоттенхэм

Навбатдаги учрашув

14.05.2024. АПЛ. 37-тур.
00:00
Астон Вилла
-:-
Ливерпуль
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.