Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Манчестер Юнайтед" менга хиёнат қилди". Криштиану Роналду йилнинг энг шов-шувли интервьюсини берди

Криштиану Роналду қийин кунларни бошдан кечирмоқда. "Манчестер Юнайтед"га қайтганидан кейин таркибда унга мустаҳкам ўрин йўқ, у финал ҳуштаги чалинмасдан стадионни тарк этади, бош мураббий билан жанжаллашиб, заҳирада ғамгин чеҳра билан ўтиради. Афтидан, бундан буён бу воқеа давом эта олмасди ва португалиялик футболчи британиялик журналист Пирс Морганга шов-шувли интервью берди.

Масхара, ҳақорат ва оммавий ахборот воситалари, раҳбарият, ҳамкасблар ва ҳатто собиқ ҳамкорлардан келади. Энг муҳими, Роналду 32 та соврин, жумладан бешта “Олтин тўп”, шунча Чемпионлар Лигасидаги ғалабаси, тўрт хил лигада еттита чемпионлик ва Португалия билан Европа чемпиони бўлганидан кейин эришган ҳурматсизликдан тўйган.

"Ҳаётимдаги энг қийин давр" - Роналду ўтган йилни шундай тасвирлаган

“Манчестер Юнайтед” менга хиёнат қилгандек ҳис қиляпман. Нега мен бу интервюни қиляпман? Одамлар ҳақиқатни билиши керак. Ҳа, мен ўзимни хиёнат қилингандек ҳис қилдим ва нафақат бу йил, балки ўтган мавсумда ҳам”.

Криштиануни клубнинг барча муаммоларида айбдор қилиб кўрсатишаётгани безовта қилмоқда.

Роналду бир йил ичида "Манчестер Юнайтед"да йўллари кесишган учта мураббий ҳақида нима деди:

  • Оле-Гуннар Сульшер: “У менинг дўстим, менда уни ҳурмат қилишдан бошқа ҳеч нарса йўқ”;
  • Ральф Рангник: “У 10 йилдан ортиқ вақт давомида мураббийлик қилмаганди. Кейин у қандай қилиб “Манчестер Юнайтед”ни бошқармоқчи эди? Мен у ҳақида ҳеч қачон эшитмаганман”;
  • Эрик тен Хаг: “Мен уни ҳурмат қилмайман, чунки у мени ҳурмат қилмайди. Агар сен мени ҳурмат қилмасанг, мен ҳам сени ҳеч қачон ҳурмат қилмайман”.

Роналду Уэйн Руни ҳақида ҳам кескин гапирди

“Нега у мени қаттиқ танқид қилишини билмайман. Балки у футболчилик фаолиятини аллақачон якунлагани ва мен юқори савияда ўйнашда давом этаётганим учундир. Мен Рунидан яхшироқ кўринаман демайман. Лекин бу ҳақиқат".

Фарзандини йўқотгани ва бу оғир дамда жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватлангани ҳақида гапирди

Португалиялик "Манчестер Юнайтед" уни бошқаларга қараганда камроқ қўллаб-қувватлаганини таъкидлади. Июл ойида унинг янги туғилган ўғли реанимацияда эди ва Криштиану ўзини ёмон ҳис қилгани учун машғулотларга қайтолмади. Роналдунинг сўзларига кўра, бошлиқлар унинг ҳалоллигига шубҳа қилишган.

“Мен учун оилам ҳамма нарсадир. Айниқса, бу йил бошидан кечирганимиздан кейин”, - дея қисқача хулоса қилди футболчи.

"Манчестер Юнайтед"га қайтишни тушунтирди

"Мен юрагимга қулоқ солдим. Сер Алекс Фергюсон менга “Манчестер Сити”га бора олмайсан. деди ва мен хўп, хўжайин” дедим.

Клубдан кўнгли қолгани ҳақида

“Қайта тиклаш, жакузи ва бошқа муолажаларда янги технологиялар, замонавий тренажёрлар ва илғор овқатланиш тизимининг йўқлиги мени хафа қилди. Сер Алекс кетганидан бери клубда ҳеч қандай эволюцияни кўрмадим. Тараққиёт нолга тенг. Афсуски, мен 20-23 ёшимдаги нарсалар ўзгаришсиз қолган.

Улар ҳеч қачон мураббий бўлмаган Ральф Рангникни спорт бўлимига таклиф қилишди. Қандай қилиб бундай даражадаги клубда бу содир бўлиши мумкин? Менимча, бу нафақат мен учун, балки бутун дунё учун кутилмаган ҳодиса”.

Мухлисларга бўлган ҳурматини тан олди

“Футболда мухлислар энг муҳими. Сиз улар учун ўйнаяпсиз. Улар доим мен томонда. Ҳар сафар майдонга чиққанимда, кўчада юрганимда буни ҳис қиламан. Мухлислар менинг олдимга келиб, футбол учун қилаётган ишимни қадрлашади. Мен учун мухлислар ҳамма нарса. Шунинг учун ушбу интервюни беряпман.

Ўйлайманки, ҳозир гапириш учун тўғри вақт. Менимча, мухлислар ҳақиқатни билишлари керак.

“Манчестер Юнайтед”га фақат яхшилик тилайман ва шунинг учун ҳам қайтиб келдим. Аммо клуб ичида энг юқори даражага чиқишга ёрдам бермайдиган баъзи омиллар мавжуд, масалан, "Сити", "Ливерпуль" ва ҳаттоки "Арсенал"да бу нарсалар мавкуд. Менимча, “Манчестер Юнайтед”дек катта клуб бу учликнинг энг юқори қисмида бўлиши керак. Аммо, афсуски, ундай эмас”.

Клубдан кетишини эълон қилди

“Пикассо айтганидек, бирор нарсани тиклаш учун аввал уни йўқ қилиш керак. Агар клуб буни мен билан бошласа, муаммо бўлмайди. Мен "Манчестер Юнайтед"ни яхши кўраман, мен доим ёнимни оладиган мухлисларни яхши кўраман. Аммо улар бошқача бўлишини хоҳласалар, кўп нарсани ўзгартиришлари керак”.

Киритилди: 14.11.2022 12:26. Ўқилди: 12338 марта. Фикрлар: 43 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

19.05.2024. АПЛ. 38-тур.
20:00
Ливерпуль
2-0
Вулверхэмптон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.