Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Коди Гакпо: «Оилавий муҳит – айнан мен учун!»

«Ливерпуль» аввалги чоршанбадан пайшанбага ўтар кечаси жорий мавсум Эредивизионда ўта ёрқин старт олган ва Қатар мундиалида ҳам ўзини ҳар томонлама кўрсатган нидерландиялик Коди Гапко трансферини эълон қилди.

 Кўп қиррали 23 ёшли ҳужумчи «қизиллар» сафида 18-рақам остида ўйнайдиган бўлди (бу рақам вақтида унинг ватандоши Дирк Куйтга тегишли эди). ПСВ клубида кўзга ташланган ҳужумчи келишувга имзо чеккач, дарҳол «Ливерпуль» расмий сайти журналистларига «тутилди».

- Коди, жамоага хуш келибсан! Ҳиссиётлар қандай?

- Катта раҳмат. Ўзимни яхши ҳис қиляпман, бу ерда эканлигимдан бағоят хурсандман. Ушбу қойилмақом клубда маш­ғулот бошлаш ва дебют қилишни интиқлик билан кутаман, албатта.

- Сўнгги кунлар қандай ўтди?

- Тўғриси, анча қийналдим. Зеро, ҳаммаси жуда тез ривожланди, боз устига, Рождество арафасида... Байрамни оилам даврасида нишонлашим керак эди, лекин келишув жараёни тезлашди ва зудлик билан Англия томон учишимга тўғри келди. Муҳими, хурсандман, қолаверса, яқинларим ўзимни хотиржам тутишимда катта ёрдам беришди! Бу жуда ёқимли.

- Душанба куни, яъни «Ливерпул»га ўтишинг ҳақида хабарлар тарқалган пайт телефонинг жиринглашдан тўхтамаган бўлса керак...

- Ҳа! Барча дўстларим қўн­ғироқ қилишди, хабар ёзишди, маълумот тўғри-нотўғрилигига қизиқишди. Ўз ўрнида менга омад тилаган, шу мазмунда SMS-хабар жўнатган ҳамма-ҳаммадан миннатдорман. Очиғи, бундай эътибор одамни тўлқинлантириб юборар экан.

- Нима учун айнан «Ливерпуль»? Энг тўғри клубни танлаганингга ишончинг комилми? Буни қандай изоҳлайсан?

- Ўйлайманки, бу ерда жамоа мухлисларига янада ажойиб лаҳзалар тақдим этиш, нималарга қодирлигимни кўрсатиш имкониятига эга бўламан. Шу нуқтаи назардан олсак, «Ливерпуль» - мен учун ажойиб клуб. Энг асосийси, бу ерда ўсиш имконияти катта. Зеро, таркибда ажойиб футболчилар кўп, улардан янги жиҳатларни ўрганиш мумкин.

- Қадрдон уйингдан чиқиб кетишда иккиланмадингми?

- Йўқ, лекин озгина қийин кечди, барибир. Уйда бўлган вақт атрофимдаги воқеалар моҳияти ва ҳаммаси қандай тугашини тўлиқ англамагандим. Мана, ҳозир шу ердаман - барчаси яхши хотима топди. Энди келажакда нималар кутаётганини кутиш қолди.

- Виржиль ван Дейк билан гаплашдингми? У нима деди?

- Биз клуб менежери хонасида кўришдик, бироз гаплашдик. Лекин охирги кунлар телефон орқали тез-тез алоқага чиқиб турдик. Виржиль жумладан, «Ливерпуль» чиндан ҳам, катта клуб эканлиги, бу ерда оилавий муҳит ҳукмронлигини таъкидлади. Яъни энг тўғри қадамни ташлаш арафасида турганимни айтиб, бу жамоада энг кучли футболчилар қаторига қўшилишимга ишонч билдирди. Мен учун айниқса, муҳит муҳим, чунки ҳақиқий оилавий аҳилликка мойилман. Умуман, Виржиль фақат ижобий ҳолатлар ҳақида гапирди. Энди у билан битта клубда ўйнашдан хурсандман, менга қайсидир масалаларда ёрдам бера олишидан умидворман, албатта.

- Юрген Клопп-чи?

- Шундай мураббий қўл остида ишлаш имкони юзага келгани - омадим чопгани. Уни асосан телевизор орқали кўрган, жамоасини қандай ўйнатиши ва хакартери кучли инсон эканлиги ҳақида кўп ўқиганман. Мана, энди бирга ишлаш онларини орзиқиб кут­япман.

- Янги клубдошлар, айниқса, ҳужум чизиғи вакиллари ҳақида нима дея оласан? Масалан, Муҳаммад Салоҳ бор...

- Айтганимдек, улардан кўп нарса ўрганишим мумкин. Асосий вазифам - кимлигимни кўрсатиш ва жамоага ёрдам бериш учун қўлдан келганича ҳаракат қилиш. Салоҳ - фантастик ҳужумчи, албатта. Қандай ишлашини бевосита кузатишнинг ўзи катта фойда беришига аминман. Шундай ижрочилар даврасида ўз ўйинимни яхшилашим мумкинлигига тўлиқ ишонаман. Табиийки, имкон қадар кўпроқ ғалаба қозонишни истайман.

- Ўйин услубингни қандай тавсифлардинг?

- Жаҳон чемпионатида чалғитувчи «тўққизлик»ка яқин позицияда ўйнадим. Тўпни олдинга силжитиш учун мувозанат ва бўш ҳудуд топишга ҳаракат қиламан. Шунингдек, олдинга интиладиган, гол уриш учун вазиятлар яратишга уринадиган футболчиман. Менимча, дриблинг, узатма бериш ва зарба йўллаш салоҳиятим чакки эмас. Умид қиламанки, янги жамоада ҳам энг яхши сифатларимни ишга сола оламан.

- Расмий ўйинда «Энфилд» майдонига қадам ташлашни қандай тасаввур қиляпсан?

- Бу стадион ва уни ўраб оладиган муҳит ҳақида кўп ҳикоялар эшитганман. Тўғриси, ҳозир сабрим чидамаяпти, шунчаки. Мақсадим улкан - жамоа билан имкон қадар кўпроқ совринлар ютиш, нимага қодирлигимни кенг даражада кўрсатиш. Ҳар мавсум ўйинимни ривожлантириб, энг юқори савияга кўтарилишни истайман.

- «Ливерпуль» фанатларига нима дейсан?

- Аввало, бундай самимий қабул учун раҳмат. Барча мухлислар билан стадионда учрашиш онларини сабрсиз кутаман. Кўришгунча...

«Ливерпуль» ва нидерландиялик 23 ёшли ҳужумчи ўртасидаги шартнома 2028 йилгача мўлжалланди. Трансфер суммаси - 42 млн. евро. Бу қиймат бонуслар ҳисобига 57 млн. еврога етиши мумкин. Маълумот учун, Гакпо жорий мавсум клуб миқёсидаги 20та ўйинда 13та гол ва 17та ассист қайд этди. Годи шунингдек, ЖЧ-2022да Нидерландия миллий жамоасининг 5та ўйинида 3та голга муаллифлик қилди. У мундиалда «лоларанглар» учун қаторасига 3та ўйинда гол урган тарихдаги атиги 4-футболчидир.   

МУҲАММАДХОН тайрлади

Киритилди: 05.01.2023 09:30. Ўқилди: 1055 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

05.05.2024. АПЛ. 36-тур.
20:30
Ливерпуль
4-2
Тоттенхэм

Навбатдаги учрашув

14.05.2024. АПЛ. 37-тур.
00:00
Астон Вилла
-:-
Ливерпуль
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.