Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Бэйлнинг фаолиятидаги энг ёрқин лаҳзалар

Уэльслик ҳужумчи фаолиятини якунлади, у воқеаларга бой бўлгани аниқ. Уларнинг энг ёрқинларини эслаб ўтмоқчимиз. У умрининг ярмидан кўпини катта футболда ўтказди: у "Саутгемптон"да ўйнади, кейин эса "Тоттенхэм"нинг юлдузи ҳисобланди ва "Реал"да ўзининг 9 йилини ўтказди. Бэйл кўтарилишлар ва пасайишларга бой мартабага эга бўлди.

2018 йилги Чемпионлар лигаси финалида қайчи усулида урилган гол

Финалда Мадриднинг “Реал” клуби Киевдаги “Олимпийский” стадионида “Ливерпуль” билан кубок учун кураш олиб борди. Ўшанда Бэйл майдонга 61-дақиқада тушди. Ўша пайтга келиб учрашувда ҳисоб 1:1 эди: аввал Карим Бензема гол урди, кейин Садио Мане ҳисобни тенглаштирди. Ҳужумчи дарҳол ўйинга қўшилди. Уч дақиқа ўтгач, таблодаги ҳисоб "Реал Мадрид" фойдасига ўзгарди. Бу голни ўша учрашувни кўрган мухлислар эсларидан чиқaришмаса керак.

83-дақиқада Бэйл дубл қайд этди ва "Реал Мадрид" якунда 13-чемпионликни қўлга киритди, шунингдек, тарихда кетма-кет учта Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган биринчи жамоага айланди.

"Барселона" билан Испания кубоги финалидаги гол

“Реал” 11-дақиқада ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимда стандартдан гол ўтказиб юборди. Бироқ, 85-дақиқада Бэйл ақл бовар қилмайдиган иш қилди: у тўпни майдоннинг ўз ярмида қабул қилиб, Марк Бартра шунчаки унга етиб ололмаслиги учун югурди, шундан сўнг у тўпни дарвозага йўллади. Ва буларнинг барчаси нечидир сонияларда ҳал бўлди!

Ҳатто Усейн Болт ҳам ўшанда уни табриклаганди: “Бу ажойиб гол эди. У ҳимоячиларни айланиб ўтишда катта тезлик ва тўпни дарвозабон оёғи остидан узатишда хотиржамликка эга эканлигини кўрсатди. Бэйл ҳозир дунёнинг энг тезкор футболчиси. Футболда тезлик белгиловчи сифатдир”.

"Интер" дарвозасига хет-трик

Бэйлнинг "Тоттенхэм"даги фаолияти ҳақида у билан бирга клубга лаънат олиб келгани айтилганди: жамоа у иштирок этган кетма-кет 24 учрашувда ғалаба қозона олмади.

2010/2011 йилги мавсумда у порлади. "Тоттенхэм" "Сан-Сиро"да "Интер" билан ўйнади ва бу ҳалокатли ўйин бўлди. Танаффусгача лондонликлар 0:4 ҳисобида мағлуб бўлишди ва иккита футболчисиз қолди. Учрашувнинг иккинчи бўлимида Бэйл ҳақиқий шоу кўрсатди: у учрашувда хет-трик қайд этди. “Тоттенхэм” якунда мағлуб бўлди, бироқ Бэйлнинг бир кишилик ўйини ҳамманинг ёдида қолди.

Евро 2016

Бэйл том маънода ўз жамоасини Еврога олиб чиқди ва бу катта ютуқ бўлди. Уэльс 1958 йилдан бери йирик турнирда иштирок эта олмаганди. Турнирнинг якуний қисмида у жамоасини олдинга бошлади. Аввалига Словакия, кейин Англия, кейин эса Россия дарвозасига гол урди. Уэльс охир-оқибат гуруҳдан чиқди ва ҳатто ярим финалга қадар етиб борди ва чампион Португалияга мағлуб бўлди.

2014 йилги Чемпионлар лигаси финалидаги гол

"Реал Мадрид" 90-дақиқагача "Атлетико"га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлиб турди - Серхио Рамоснинг голи ўйинни қўшимча вақтга ўтишига сабаб бўлди. Бэйл 110-дақиқада иккинчи голни урди, бу аслида энг муҳими бўлди. Шундан сўнг "Реал Мадрид" яна иккита гол урди ва кубокни боши узра кўтарди.

16 ёшидаги дебют

Бейл 16 ёшу 275 кунлигида "Миллуолл"да 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган "Саутгемптон"да дебют қилди ва у Тео Уолкоттдан кейин клуб тарихидаги энг ёш иккинчи футболчига айланди. Ўша йилнинг май ойида у биринчи марта Тринидад ва Тобаго билан ўртоқлик ўйинида Уэльс терма жамоаси либосида майдонга тушган эди.

Энг қиммат футболчи

2013 йил августида Мадриднинг “Реал” клуби трансфер бозорини “портлатиб” юборди: “Тоттенхэм” Бэйл учун 100 миллион евро олган, бу ўша пайтда футбол тарихидаги энг қиммат трансфер эди.

Киритилди: 10.01.2023 12:52. Ўқилди: 3164 марта. Фикрлар: 5 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

01.02.2026. АПЛ. 24-тур.
01:00
Ливерпуль
4-1
Ньюкасл

Навбатдаги учрашув

08.02.2026. АПЛ. 25-тур.
21:30
Ливерпуль
-:-
Манчестер Сити
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.