Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Энфилд»дан шўнғиш»га марҳабо!

«Ливерпуль» футболчиларининг «Энфилд» трибунасидан арқон ёрдамида 30 метр пастга тушишларига тўғри келди.

 Ўзи нималар бўляпти? Наҳотки, бу Юрген Клоппнинг тартиб-интизомни кучайтириш йўлидаги янги чораси? Йўқ, ундай эмас... Шунчаки, Харви Эллиотт, Диогу Жота ва Кэлвин Рэмзи «қизиллар» фахри - «Энфилд»да йўлга қўйилган ўта қизиқарли янги аттракцион ташвиқотида қатнашишди.

Янги кўнгилочар аттракционга жарангдор ном берилди - «Энфилд»дан шўн­ғиш». Хуллас, Харви Эллиотт, Диогу Жота ва Кэлвин Рэмзи ўткир ҳиссиётлар жунбушини хоҳловчи жамоа мухлисларини стадионнинг 21000 кишига мўлжалланган бош трибунаси четидан (баландлиги 100 фут, чамаси 30 метр) арқон ёрдамида пастга шўнғиб кўришга чорлашди. Уларга LFC гуруҳи вакиллари ҳам қўшилиб, қизиқарли кўнгилочар ўйиннинг дастлабки иштирокчиларига айланишди. Бу аттракцион «Энфилд» стадионини бутунлай бошқа ракурсдан кўриш имконини бериши билан кўпчиликни қизиқтириши мумкин.

Аттракцион махсус зина орқали асосий трибуна том қисмига кўтарилишдан бошланади. Гап Мерсисайднинг энг баланд нуқталаридан бири ҳақида кетмоқда. Қисқаси, ўйин иштирокчилари нафақат «Энфилд» гўзаллигидан баҳра олишади, балки бутун шаҳарнинг ажойиб манзараси, диққатга сазовор жойларини юқоридан томоша қилишлари мумкин. Ҳар бир иштирокчи асосий трибуна томига чиқишдан олдин ҳимоя воситалари билан тўлиқ таъминланади, шўнғиш жараёнида эса клубнинг расмий рамзига тегиниш имкони бор. Ушбу кўнгилхушликнинг баҳоси - 45 фунт стерлинг. 10-17 ёшли ўсмирларга эса чипта баҳоси бироз пастроқ - 38 фунт.

Д.АЛИМОВ тайёрлади

Киритилди: 25.01.2023 08:02. Ўқилди: 1566 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

01.02.2026. АПЛ. 24-тур.
01:00
Ливерпуль
4-1
Ньюкасл

Навбатдаги учрашув

08.02.2026. АПЛ. 25-тур.
21:30
Ливерпуль
-:-
Манчестер Сити
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.