Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Ливерпуль» эгалари олдида икки йўл бор, бирини танлаш керак

Мерсисайдликлар учун катта маблағ сарфлаш вақти келди.

«Ливерпул»ни ҳозирги эгалари билан нима кутмоқда? 2022 йилнинг ноябрида «Ливерпуль» сотувга қўйилгани маълум бўлди. Бу янгилик жуда катта шов-шувга сабаб бўлди. У нашр этилгандан сўнг дарҳол клубга даъвогарлар пайдо бўлди. Улар орасида асосан Яқин Шарқ мамлакатлари вакиллари ва британиялик миллиардерлар бор эди. Эътиборлиси, айни вақтда, 2022 йилнинг ноябрь ойида «Манчестер Юнайтед» ҳам сотувга қўйилгани маълум бўлди.

«Манчестер Юнайтед» билан боғлиқ вазият ҳали ҳам ривожланиб бормоқда. Глейзерлар оиласидан клубни сотиб олишга тайёр бир қанча ҳақиқий даъвогарлар бор. Аммо «Ливерпул»да ҳаммаси бошқача. Яқинда Fanway Sports Group вакиллари «қизиллар» билан тўлиқ хайрлашишга ҳали тайёр эмасликларини айтишди. FSG инвесторларни жалб қилиш учун фақат озчилик қийматда, яъни кам улушни сотишга тайёр. Бутун клуб сотилмайди.

Fanway Sports Group ташқи инвесторларни қидираётгани бироз ғалати кўринади. FSG энг нуфузли спорт империяларидан биридир. Унинг бойлиги 8,7 миллиард фунтга баҳоланган. Бу спорт компаниялари орасида тўртинчи кўрсаткичдир. Европадаги энг машҳур футбол клубларидан бири «Ливерпуль» FSG таркибига киришидан ташқари Қўшма Штатлардаги энг машҳур бейсбол клубларидан бири «Бостон» ҳам ушбу компанияга қарашли. Бундай активларга эга бўлган компания молиявий муаммоларга дуч келмаслиги керак.

Яна бир нарса шундаки, эҳтимол, FSG раҳбари Жон Генри кўп пул сарфлашни хоҳламайди ва ташқаридан молиявий инъекцияларни кутади. Бу аллақачон содир бўлган. 2021 йил март ойида «Милан»нинг ҳозирги эгалари RedBird Capital ўз акцияларининг 10 фоизини FSGдан сотиб олди. FSG келишув учун 533 миллион фунт стерлинг олди ва бу уларга «Энфильд»даги трибуналарни кенгайтириш бўйича ишларни бошлашга ёрдам берди. Режага кўра, ёзгача «қизиллар»нинг асосий аренаси сиғими 7000 ўринга, яъни 61 мингтагача кўтарилиши керак. Бу ҳолда «Энфильд» Англиядаги бешинчи, Премьер-лигадаги учинчи йирик стадионга айланади. Бу сафар Fenway Sports Group «Ливерпул»нинг ривожланишига ёрдам бериш учун акцияларнинг бир қисмини сотишга қарор қилди. Бу йўлда биринчи навбатда, янги ўйинчиларга кўп пул сарфлаш керак бўлади. FSG даврида «Ливерпуль» қиммат трансферларни амалга оширди, лекин Манчестер клублари ёки «Челси» каби тез-тез эмас. Бундан ташқари, «қизиллар» учун кўп нарса ўйинчиларни муваффақиятли сотиш даражасига боғлиқ эди. Мавсум якунида 3 нафар футболчи «Ливерпул»ни текинга тарк этишини ҳисобга олсак, бу сафар бундай даромад кам бўлади.

Агар ёзгача ҳеч нарса ўзгармаса, Роберто Фирмино, Алекс Окслейд-Чемберлен, Наби Кейта ва Артур июнь ойида мерсисайдликлар сафини тарк этишади. Бундан ташқари, Жеймс Милнернинг келажаги ноаниқлигича қолмоқда. Бу рўйхатнинг деярли барчаси ярим ҳимоячилардир. Бу шуни англатадики, «Ливерпуль» деярли бутун ярим ҳимоя чизиғини янгилаши ва ёшартириши керак бўлади. Сифатли ёш футболчилар ва шунга яраша харажат керак. «Қизиллар»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади ҳисобланган Жуд Беллингемнинг ўзи камида 100 миллион еврога баҳоланган.

Лекин муаммо фақат футболчиларда эмас. Ёзда мерсисайдликлар спорт директори Юлиан Уорд ва футбол тадқиқотлари директори Ян Грэм клубни тарк этади. «Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп жамоани қайта қуришга тайёргарлик кўраётганини яширмади. Бинобарин, келаётган ёз «қизиллар» учун жуда муҳим бўлади.

Янги инвесторларни қидириш билан барча муаммолар ҳал этилмаслиги мумкин. Чунки FSGнинг эҳтимолий шериклари қайта қуриш билан боғлиқ барча харажатларни ўз зиммасига олмаслигини аниқ кўрсатди. Клопп ёзда етарлича пул бўлишига умид қилмоқда, аммо бу савол очиқлигича қолади. Яқинда чиққан миш-мишлар «Ливерпул»ни «Формула-1»га эгалик қилувчи Liberty Media билан боғлади. Бу бир томондан мерсисайдликлар учун узоқ йиллардаги молиявий муаммоларни ҳал қилиши мумкин. Liberty Media 17,4 миллиард фунт стерлингга баҳоланган дунёдаги энг қиммат компаниялардан бири ҳисобланади.

Бошқа томондан, бундай жиддий сармоядорлар клубнинг фақат озчилик улушига қизиқмайди. Мавсум якунига кўп вақт қолмади ва FSGнинг янги ҳамкорлар қидириши ҳозирча ҳеч нарсага олиб келмади. Ҳозирги бошқарув тизими билан мерсисайдликлар муваффақиятли ва нисбатан оғриқсиз қайта қуришни амалга ошириши даргумон. FSG пулларни тежашни тўхтатиши ёки клубни сотиши керак, чунки Англияда мунтазам молиявий инъекцияларсиз биринчи ўринда қолиш деярли мумкин эмас. Шундай экан, «Ливерпуль» эгалари олдидан икки йўл бор, бирини танлаш керак.

Киритилди: 10.03.2023 09:33. Ўқилди: 3057 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

19.05.2024. АПЛ. 38-тур.
20:00
Ливерпуль
2-0
Вулверхэмптон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.