Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Ливерпуль» ЕЧЛдан мосуво бўлса, жамоани нима кутмоқда?

«Ливерпуль» 7 йил ичида биринчи марта Чемпионлар лигасини ўтказиб юбориши мумкин. Бу нимага олиб келиши ҳақида фикр юритамиз.

Охирги 6 мавсум давомида «Ливерпуль» доимий равишда АПЛнинг кучли тўртталигига киришни уддалаган, Чемпионлар лигасига йўлланма олиб келган. Чемпионатнинг жорий мавсумида мерсисайдликларнинг тўртликдан четда қолиш хавфи бор. Энди улар йўқотилган очколар бўйича еттинчи ўринни эгаллаб турибди. Шу билан бирга, марра чизиғидаги кураш қизғин бўлиши кутилмоқда:
Чемпионлар лигасига чиқмаслик «Ливерпуль» учун жиддий қийинчиликларга айланиши мумкин. Бу биринчи навбатда клубга молиявий таъсир қилади. Ўтган йили ЕЧЛ финалига чиққан «Ливерпуль» тахминан 122 миллион доллар ишлаб топган бўлса, бу йил аллақачон 42 миллион долларга эга ва турнир якунида яна 37 миллионни телевидение ҳуқуқини тарқатиш учун олади. Охирги олти йил ичида «Ливерпуль» Чемпионлар лигасидан 700 миллион доллардан кўпроқ даромад олди. Шундай қилиб, Чемпионлар лигасисиз ўтадиган бир мавсум молиявий қийинчиликларни кучайтириши мумкинлигини ҳисоблаш осон.

«Ливерпуль» банкрот бўлмаслиги аниқ, унга клуб савдосини ташкил қилиш керак бўлмайди. Бироқ, мерсисайдликлар совринлар учун курашаман деса, трансферлар ойнасида фаол бўлиши керак. Масалан, жамоа ёзги трансферда 130 миллион доллардан кўпроққа тушадиган Жуд Беллингемни қўлга киритишни орзу қилмоқда. Бироқ, иқтисодий режимда бундай харидни амалга ошириш жуда муаммоли бўлади. Албатта, «Ливерпул»да етарлича маблағ бўлишини инкор этмаслик керак. Бироқ, савол Беллингем Чемпионлар лигасисиз жамоага ўтишга тайёрми ёки йўқми? Матбуот хабарларига кўра, энди «Реал» ва «Манчестер Сити» Дортмунднинг «Боруссия» клуби ярим ҳимоячиси учун янада жозибадорроқ вариантларга ўхшайди.

Шу билан бирга, «Ливерпуль» жиддий натижаларга эришиш учун жамоани тубдан қайта қуришга муҳтож. Мерсисайдликлар ўрта чизиқни тубдан янгилашлари керак. Жеймс Милнер, Алекс Окслейд-Чемберлен ва Неби Кейтанинг шартномалари тугамоқда (уни узайтириш пул талаб қилади, унутмайлик), Жордан Хендерсон, Фабиньо, Тиаго Алькантара, Кертис Жонс, Харви Эллиот ва Фабио Карвальюга камдан кам ҳолларда асосий таркибдан жой берилади. Албатта, бу уларнинг ҳаммаси кетади, дегани эмас. Бироқ, «Ливерпуль» камида иккита янги ярим ҳимоячи сотиб олиши керак.

Янги трансферлар билан ҳам муаммолар бир хил бўлса керак. «Ливерпул»га керак бўлган футболчилар катта пулга арзийди ва улар Чемпионлар лигасида ўйнашдан манфаатдор. Потенциал харидлар орасида «Вест Хэм»дан Деклан Райс, «Брайтон»дан Мойзес Кайседо ва Алексис Мак Аллистер, «Челси»дан Мэйсон Маунт, «Интер»дан Николо Барелла бор. Уларнинг ҳар бири 100 миллион евро атрофида туради. Шу билан бирга, уларнинг ҳар бири Чемпионлар лигасида ўйнайдиган клубга ўтишни афзал кўради. 

«Ливерпул»га келаси мавсумда Чемпионлар лигасига йўл олиш учун яхши футболчилар кераклигини тушуниш керак. Агар шу ёзда мерсисайдликлар кучсиз футболчилар билан шартнома имзолашса, муаммолар янада кучаяди.

Алоҳида масала - Юрген Клоппнинг келажаги. Унга имкон бериш керакми? Клоппнинг ўзи ёмон мавсумдан кейин кетишни хоҳлайдими? Агар у қолса, «Ливерпул»ни аввалги даражага қайтара оладими? Клубда муҳокама қилинадиган саволлар кўп. Шу билан бирга, немиснинг узоқ муддатли шартномаси бекор қилинганда жиддий жарима назарда тутилади, бу ҳам молиявий зарба бўлиши мумкин.

Шуни унутмангки, айни пайтда Fenway Sports Group «Ливерпул»ни сотиш вариантини кўриб чиқди. Чемпионлар лигаси даромади бўлмаган тақдирда ўйинчилар билан харажат кўпга тушиши мумкин.

«Ливерпуль» учун ҳозир энг ёмони, Чемпионлар лигасини ўтказиб юборганлиги сабабли жамоа кучсизланиб қолганлигида. Эсингизда бўлса, «Арсенал»га ҳозирги ҳолатига эришиш учун вақт, мураббийга ишонч ва муваффақиятли трансфер сиёсати керак эди. «Манчестер Юнайтед» сўнгги йилларда тинмай топ тўртлик остонасида қолиб кетди, бироқ узоқ вақт давомида чемпионлик ёки Чемпионлар лигасида ғалаба учун даъвогардек кўринмади. Шу сабабли, мерсисайдликлар энди кучлилар тўртлигига қайтиш учун ҳамма нарсани қилишлари керак.

Киритилди: 31.03.2023 05:53. Ўқилди: 3223 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

19.05.2024. АПЛ. 38-тур.
20:00
Ливерпуль
2-0
Вулверхэмптон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.