Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

АПЛнинг хорижлик мерганлари

Англия чемпионати тарихидаги энг яхши тўпурарлари рўйхатида табиийки, маҳаллий футболчилар жуда кўп.

Чунки улар «тўп билан туғилганлар», тета-поя бўлганлар. Бундан ташқари, ўз фаолиятларини Англияда ўтказиш устунлигига эгалар. Дарҳақиқат, Barclays тарихидаги 10 нафар етакчи тўпурарнинг атиги икки нафари хорижлик футболчи. Лекин нотаниш ўлканинг иқлими, маҳаллий шароити ва ўйин муҳитига мослашиб, юксак натижаларга эришиш - ҳурматга лойиқ матонат. Шу боис, аввало, легионер мерганларни шарафлаймиз.

10. Садио МАНЕ (263та ўйин/111та гол)

Жамоалари: «Саутгемптон», «Ливерпуль»

Сенегаллик ҳужумчи ўтган йили «Бавария»га ўтиб, АПЛни тарк этди. Бироқ ортда қолган 8 мавсумда элитанинг энг моҳир тўпурарларидан бири эканлигини исботлади. Садио 2015 йилда «Астон Вилла» дарвозасини 3 дақиқадан озроқ (2 дақиқа, 56 сония) вақт ичида 3 марта забт этганди. Ливерпулда тўпурар Муҳаммад Салоҳ ва Роберто Фирмино билан сермаҳсул учликни шакллантириб, Юрген Клопп даврида ўта хавфли йиртқичга айланди.

9. Ромелу ЛУКАКУ (278/121) Жамоалари: «Челси», «Вест Бромвич», «Эвертон», «МЮ»

«Катта Ром» «Челси»га илк бор 2011 йилда, мақтовларга кўмилган, лекин маҳорати ишловга зор ғўр ўспирин ҳолида келганди. Ишловни у «Вест Бромвич»даги ижара даврида олди ва 2012/2013 йиллар мавсумини 17та гол билан якунлади. «Эвертон» ва «МЮ»даги фаолияти янада сермаҳсул ўтган бўлсада, 2021 йилдаги «Челси»га қайтиши ўта омадсиз бўлди.

8. Дуайт ЙОРК (375/123) Жамоалари: «Астон Вилла», «МЮ», «Блэкберн», «Бирмингем», «Сандерленд»

Йоркнинг «Вилла»даги сенсацион ўйинларидан лол қолган сэр Алекс қандай қилиб Тринидад ва Тобаго терма жамоаси ҳужумчиси учун 12,8 млн. фунтдан воз кечганини билмай қолганди. Тўпурар бунга 48та гол билан жавоб қайтарди, кейин яна Коул билан ёнма-ён тўп суриш учун «Блэкберн»га қайтди.

7. Робби КИН (349/125) Жамоалари: «Ковентри», «Лидс», «Тоттенхэм», «Ливерпуль», «Вест Хэм», «Астон Вилла»

1999-2012 йилларда АПЛ мухлислари ирландиялик эпчил мерганнинг 125та ўзига хос голларидан завқ олдилар. Яшиндек тезлиги ва аниқ зарбалари эвазига Робби Европанинг бир қатор номдор жамоаларида тўп сурди, лекин голларини асосан 2002-2008 йилларда «Тоттенхэм» сафида урди.

6. Николя АНЕЛЬКА (364/125) Жамоалари: «Арсенал», «Ливерпуль», «Манчестер Сити», «Болтон», «Челси», «Вест Бромвич»

1997 йилда «тўпчилар» сафига қўшилган ҳужумчи тез орада PFA таснифи бўйича йилнинг энг ёш ўйинчиси сифатида эътироф этилди, кейин жаҳон клубларига турне уюштирди. Халқаро саёҳат якунида Николя яна «туманли ўлка»га қайтиб, яна 5та клубда 102та гол урди. Жумладан, 2008/2009 йиллар мавсумида «Челси»га АПЛда 19та гол туҳфа этиб, мавсумнинг «Олтин бутса»сини қўлга киритди.

5. Жимми Флойд-ХАССЕЛЬБАЙНК (288/127) Жамоалари: «Лидс», «Челси», «Мидлсборо», «Чарльтон»

Суринамда таваллуд топган, лекин халқаро ареналарда Нидерландия шарафини ҳимоя қилган Хассельбайнк ўзининг кучли зарбалари ва тиришқоқлиги билан АПЛ мухлисларининг меҳрини қозонганди. Англия чемпионатидаги голларининг ярмидан кўпроғини (69) у «Челси» таркибида урган.

4. Муҳаммад САЛОҲ (220/132) Жамоалари: «Челси, «Ливерпуль»

Ҳикоямиздаги фаолиятини якунламаган ягона снайпер. Салоҳ баҳорнинг илк кунларида «МЮ»га қарши беллашувда (7:0) дублга эришиб, АПЛдаги голлар бўйича «Ливерпуль» рекордчиси (128та гол) Робби Фаулердан ўзиб кетди. Шунингдек, мисрлик мерган «Челси»га ҳам 2та гол ҳадя этганди.

3. Робин ван ПЕРСИ (280/144) Жамоалари: «Арсенал», «МЮ»

Нидерландиялик тўпурарни 2004 йилда Арсен Венгер «Фейеноорд»дан 2,75 млн. фунт эвазига Англияга олиб келганди. Робин лондонликларга 194та ўйинда 96та гол ҳадя этди. кейин кутилмаганда Манчестерга йўл олиб, пойтахтлик мухлисларни қаттиқ ранжитди. «қизил иблислар» сафида эса 48та гол уришга ва 2013 йилда чемпионлик унвонига сазовор бўлди.

2. Тьерри АНРИ (258/175) Жамоаси: «Арсенал»

АПЛда ўз вазифасини адо этган барча миллат вакиллари орасидаги буюк футболчи. Чунки у маймоқ вингер мақомидан оммавий қирғин куролига айланди. Унинг ҳар бир ўйини, ҳаракати ғоят ажойиб эди. Анри бор куч,маҳоратини Шимолий Лондон клубига бағишлаб, сермаҳсул тўп сурди. Эвазига 2 марта чемпионлик шоҳсупасига кўтарилди.

1. Серхио АГУЭРО (275/184)  Жамоаси: «Манчестер Сити»

Узоқ йиллар давомида «шаҳарликлар» сафида ёрқин ўйинларни намойиш этганига қарамасдан, Серхио АПЛдаги энг қадрланмаган футболчи мақомини олди. Унинг бир жамоа таркибида гол уриш бобидаги мутлақ рекордини фақат Гарри Кейн 2022 йилда янгилашга муваффақ бўлди. «Сити»нинг 2012 йилда 44 йиллик танаффусдан кейин қўлга киритган чемпионлигидан бошлаб 5та совринга аргентиналик маэстронинг тенгсиз маҳорати эвазига рақиблар дарвозасидан жой олган тўплар сабаб бўлганди.

Содиқ СОБИР тайёрлади

Киритилди: 15.04.2023 11:00. Ўқилди: 2340 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

14.05.2024. АПЛ. 37-тур.
00:00
Астон Вилла
3-3
Ливерпуль

Навбатдаги учрашув

19.05.2024. АПЛ. 38-тур.
20:00
Ливерпуль
-:-
Вулверхэмптон
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.