Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Чемпионлар лигаси плей-оффидаги энг буюк камбэклар

Бугун Чемпионлар лигаси чорак финал иккинчи учрашувларига старт берилади. Биринчи учрашувларда мағлуб бўлган жамоалар камбек қилишга уриниб кўради. Келинг, Чемпионлар лигасида биринчи учрашувларда йирик мағлубиятларга учраб, жавоб ўйинида ғалаба қозонган ўйинларни ёдга оламиз. Рейтингни ўзингизга мослаб тузиб олаверасиз.

2018/2019 йилги мавсум, ярим финал

"Барселона" - "Ливерпуль" 3:0
"Ливерпуль" - "Барселона" 4:0

Биринчи ўйинда каталонияликлар рақибни ишончли тарзда мағлуб этишди. Лионель Мессининг дубли эвазига йирик ҳисобда ғалаба қозонган 3:0. Шундан сўнг кўплаб мутахассислар “Барса”ни муддатидан аввал финалга чиққанини таҳмин қилишган эди. Аммо улар хато қилишди! "Ливерпуль" жавоб ўйинига жароҳат олган Муҳаммад Салоҳ ва Роберто Фирминосиз чиқди, бироқ уларнинг таркибида бошқа қаҳрамонлар ҳам бор эди. Дастлабки дақиқаларда Дивок Ориги ҳисобни очган бўлса, танаффусдан сўнг дарҳол Жоржиньо Вейналдум дубл қайд этди.

Финалга чиқиш имкониятини жиддий ошириш учун “Барса”га атиги битта гол уриш кифоя эди, аммо улар бу вазифани уддалай олишмади. Ва якунда улар ҳалокатли хатога йўл қўйди. Жарима майдончасида Ориги ёлғиз қолди. Трент Александр-Арнолд стандартни ўзига хос ва тезкор
тарзда амалга оширди, бельгиялик эса дубл қайд этди.

Финалда “Ливерпуль” “Тоттенхэм”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва узоқ кутилган чемпионликни қўлга киритди.

Мавсум-2016/2017, 1/8 финал

“ПСЖ” – “Барселона” 4:0
"Барселона" - "ПСЖ" - 6:1

"Барселона" Чемпионлар лигаси тарихида тўртта гол фарқи билан мағлуб бўлиб, кейинги плей-офф босқичига йўл олган биринчи жамоа бўлди. Париждаги даҳшатли ўйиндан сўнг, умумий муваффақиятга жамоанинг энг содиқ мухлислари ҳам ишонишмаган бўлса керак. "Барса" бош мураббийи Луис Энрике мўъжизадан умид қилди: "Агар парижликлар тўртта гол ура олсалар, биз олтита гол уришимиз мумкин", - деди испаниялик жавоб ўйини олдидан. Лекин Энрике жамоаси қийин вазифани барибир уддасидан чиқди.

Луис Суареснинг дастлабки голи “Барселона” мухлисларига ишонч бағишлади, иккинчи бўлим бошида эса мезбонлар учта тўп фарқи билан олдинда боришди. Парижликлар Эдинсон Каванининг саъй-ҳаракатлари билан битта голни қайтариб олишди, кейин эса интригани якунлагандек бўлишди. Ўшанда меҳмонда гол ўтказиш қоидаси мавжуд бўлгани учун мезбонлар яна уч марта гол уришга мажбур бўлди. Ва улар буни қилишди! 88-дан 90+5-дақиқага қадар Неймар дублга эришди, кейин эса Серхи Робертога голли узатма берди.

"Барса" кейинги босқичда турнирдан чиқиб кетди. "Ювентус" уларни мағлуб этди. Туринда каталонияликлар 0:3 ҳисобида мағлуб бўлишди, “Камп Ноу”да эса томошабинлар гол кўришмади.

Мавсум-2017/2018, 1/4 финал

"Барселона" - "Рома" - 4:1
"Рома" - "Барселона" 3:0

“Барселона” учун яна бир эсда қоларли воқеа. Каталонияликлар Римга жиддий устунлик билан етиб келишди. "Рома" тезда ҳисобни очди, Эдин Жеко дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб гол киритди. Танаффусдан сўнг босниялик футболчи пеналти ишлаб олди, уни Даниэле Де Росси голга айлантирди. Учрашув якунида Костас Манолас ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

"Рома" тарихда биринчи марта Чемпионлар лигасининг ярим финалига чиқди ва у ерда "Ливерпуль" билан курашди. Бироқ, римликларга яна битта камбек учун куч етмади. Биринчи ўйинда Италия клуби 2:5 ҳисобида мағлуб бўлган бўлса, жавоб учрашувида 4:2 ҳисобида зафар қучганди.

2003/2004 йилги мавсум, 1/4 финал

"Милан" - "Депортиво" - 4:1
“Депортиво” - “Милан” – 4:0

"Депортиво" 21-аср бошида ақл бовар қилмас футбол кўрсатар эди. “Сан-Сиро”да мезбонлар тўртта гол уришди. Карло Анчелотти шогирдлари жавоб ўйинида бундай устунликни қўлдан бой беришига озчилик ишонарди.

Испания клуби бу вазифани аъло даражада уддалади ва танаффусга қадар "Милан" дарвозасига учта гол киритди. Учрашув якунида улар якуний ҳисобни ўрнатди. Испания клуби ҳақиқий мўъжиза кўрсатди. Ярим финалда “Депортиво” Жозе Моуринонинг “Порту”сидан ўта олмади – 0:0, 0:1.

2003/2004 йилги мавсум, 1/4 финал

“Реал Мадрид” - “Монако” 4:2
“Монако” – “Реал Мадрид” 3:1

2004 йилда "Монако" сенсацион тарзда Чемпионлар лигаси финалига чиқди. Ўша плей-оффда Дидье Дешам шогирдлари меҳмондаги голлар эвазига икки марта кейинги босқичга чиқди. Аввалига француз клуби Москванинг “Локомотив”и билан тўқнаш келди (1:2, 1:0), кейин эса “Реал”ни йўлидан олиб ташлади. Мадриддаги учрашув якунланишига етти дақиқа қолганида меҳмонлар 1:4 ҳисобида ортда қолишаётган эди. Бироқ Испания терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Фернандо Мориентес битта гол урди.

Афтидан, Мадриднинг юлдузли жамоаси жавоб ўйинида муаммога дуч келмайдигандек кўринди. Бироқ, монаколиклар умидсизликка тушмади ва ўйинни ўз томонига оғдирди. Натижада Мадрид клуби ярим финалда турнир чиқиб кетди ва “Монако” сенсация яратди. Ўшанда Диьде Дешам шогирдлари финалда “Порту”га 0:3 ҳисобида имкониятни бой берганди.

Киритилди: 18.04.2023 20:09. Ўқилди: 5048 марта. Фикрлар: 12 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

19.05.2024. АПЛ. 38-тур.
20:00
Ливерпуль
2-0
Вулверхэмптон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.