Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

АПЛ. «Ливерпуль» – «Фулхэм». Превью

Бугун тунда АПЛ 28-турининг қолдирилган баҳси доирасида «Ливерпуль» ўз майдонида «Фулхэм»ни қабул қилади. «Қизиллар» бу турга кетма-кет 5 та ғалабалик серия билан ташриф буюради. Бундан олдинги турда Клопп шогирдлари «Тоттенхэм» устидан иродали ғалабага эришган бўлсалар (4:3), Марко Силва жамоаси «Ман Сити»га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

«Ливерпуль»

«Қизиллар»да айни дам 4-ўриндаги «МЮ» билан фарқ 7 очкони ташкил қилади. Бунинг устига «қизил иблислар» битта кам ўйин ўтказган. Шу боис «Ливерпуль» мухлисларининг ЕЧЛ зонасига бир амаллаб кириб олишлари жуда ҳам қийин. Жамоа 5 та ғалабали серияда ҳам ҳар бир учрашувда ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборган, «Энфильд»даги мағлубиятсиз серия эса 9 та ўйинга етган.

«Фулхэм»

Ўтган турда Силва шогирдлари амалдаги чемпионга қарши унчалик ёмон ўйнамади. Карлос Винисиус ҳисобни тенглаштирганда «Фулхэм» мухлисларида очко олиш умиди пайдо бўлган эди. Бироқ Хулиан Альварес бунга имкон бермади. Кетма-кет мағлубиятлар жамоанинг еврокубоклар учун ишончини тушириб юборди. Ҳозирда «Фулхэм» «Кристал Пэлас»дан 5 очко олдинда бўлса, «Брентфорд»дан худди шунча балл пастда. Натижада жамоа шунга монанд 10-ўринни эгаллаб турибди. Бироқ юқорида саналган ҳар икки клуб ҳам «Фулхэм»дан битта ўйин кўп ўтказган. «Эвертон» ҳамда «Лидс» устидан қозонилган ғалабаларни айтмаганда «коттеж эгалари» сўнгги 9 та баҳснинг 7 тасида ютқазишди. Бунинг устига февралдан бери «клин шит» ушлай олмай келади. Бу «Энфильд»га сафар олдидан яхши статистика эмас. Бироқ «Фулхэм» «Ливерпул»га қарши сўнгги 3 та баҳсда мағлуб бўлмаяпти. Августда «Крейвн Коттеж»даги ўйин 2:2 ҳисоби билан тугаган бўлса, ўтган мавсум жамоа «Энфильд»да 1:0 ҳисобида рақибини ютган. Агар бугун ҳам мерсисайдликларга қарши учрашувда очко олинса, ўзаро ўйиндаги мағлубиятсиз серия 4 тага етади ҳамда 56 йил аввалги натижа такрорланади.

Янгиликлар

«Ливерпул»да Клоппнинг ўзи ўтган турда ғалабани нишонлаш чоғида кичик жароҳат олган эди. Ўйинчиларга келсак, Фирмино, Кейта, Байчетич ҳамда Рэмзи бугун «қизиллар»га ёрдам бера олмайди. Диас йўқлиги учун Нуньесга имкон берилмоқда. Тиагонинг иштироки эса сўроқ остида.

«Фулхэм» сафида «Ман Сити»га қарши баҳсда Тим Рим ҳамда Андреас Перейра жароҳат олган. Уларнинг сафида Митрович ҳамда Курзава бор.

Киритилди: 03.05.2023 15:46. Ўқилди: 1015 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

29.01.2026. ЕЧЛ. 8-тур.
01:00
Ливерпуль
6-0
Қорабоғ

Навбатдаги учрашув

01.02.2026. АПЛ. 24-тур.
01:00
Ливерпуль
-:-
Ньюкасл
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.