Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Тўпга бир тегиниш баҳоси – 342857 фунт

Бразилиялик Артур ва «Ливерпуль» ўртасидаги ҳамкорлик якунига етмоқда.

Ҳар ҳолда, унинг шарт­номаси Англия клубига жуда қимматга тушмоқда. Диққат қилинг, бу мавсум чемпио­натда нотекис ўйнаган жамоа ҳисоб-китобларга кўра, бразилияликнинг ҳар бир тўпга тегиниши учун 342857 фунт стерлинг тўламоқда. Ҳа, жуда омадсиз келишув...

«Ливерпуль» Артур Мелони ўтган йилнинг август ойида ижара келишуви асосида ўз сафига қўшиб олганди. Бразилиялик ярим ҳимоячи шундан буён «қизиллар» сафида атиги 13 дақиқа ҳаракатланди ва 21 мартагина тўпга тегинди. Ваҳоланки, Артур аввалги мавсум «Ювентус»да унча ёмон ўйнаган эмасди. Хуллас, Юрген Клопп унинг жароҳатига парво қилмай, ёзги трансферлар бозорининг сўнгги соатлари ижара келишуви расмийлаштирилишига розилик берди. Шундай экан, германиялик мутахассис бразилиялик ярим ҳимояни кучайтиришига ишонган. Амалда эса... Артурнинг Англия клубидаги дебюти ЧЛ гуруҳ босқичида «Наполи» билан бўлган ўйинга тўғри келди. Ўшанда футболчи 77-дақиқада майдонга тушди, «Ливерпуль» эса якунда 1:4 ҳисобида енгилди. Бу бразилиялик учун «Ливерпуль» либосидаги ягона ўйин бўлиб қолмоқда ҳозиргача. Бинобарин, шундан сўнг сонидан жароҳатланган футболчи жарроҳлик амалиётига эҳтиёж сезди, оқибатда нақ 26та учрашувни ўтказиб юборди. Артур тикланиш жараёнидан кейин бир неча марта қайдномага киритилган бўлсада, Клопп амалда унинг хизматига мурожаат қилгани йўқ. Шу тариқа ярим ҳимоячининг ҳар бир тўпга тегиниши баҳоси қимматлашиб бормоқда.

Sky Sports маълумотига қараганда, «Ливерпуль» Артурнинг ижараси учун «Ювентус»га 3,9 миллион фунт тўлаган. The Sun нашри эса футболчи ҳафтасига 98 минг фунт стерлинг миқдорида маош олишини маълум қилди. Шу сумманинг катта қисми «қизиллар» чекига тушиши ҳам тайин. Қисқаси, харажат миқдорини тўпга тегиниш сонига бўлиб чиқсак, даҳшатли рақамлар   юзага келади: 342857. Оддий айтганда, Артурнинг ҳар бир тўпга тегиниши деярли 350 минг фунт стерлингга тушмоқда. Табиийки, Англия клуби ёзда ярим ҳимоячи билан хайрлашади ва у Туринга қайтади. Бироқ бундай омадсиз ва «қимматбаҳо» мавсумдан кейин Артурнинг «Юве»да қолиши даргумон, ўзига янги жамоа топиши эса янада мушкул вазифа...

Р.ИБРОҲИМОВ тайёрлади

Киритилди: 15.05.2023 08:52. Ўқилди: 3823 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

19.05.2024. АПЛ. 38-тур.
20:00
Ливерпуль
2-0
Вулверхэмптон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.