Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Жеймс Милнер: «Бу – фахрланишга арзийдиган ажиб саёҳат»

«Саутгемптон» ва «Ливерпуль» футболчилари 28 май куни «Сент-Мэрис» стадионида ҳақиқий «томоша» кўрсатишди:

АПЛ мавсуми якуний туридан ўрин олган ўйинда 8та гол урилди - 4:4. Мерсисайд жамоасининг содиқ ва ҳамиша жанговар ярим ҳимоячиси Жеймс Милнер шу ажойиб оқшом «қизиллар» либосида охирги марта майдонга тушди. «Ливерпуль» сафига 2015 йилнинг ёзида қўшилган Англия миллий жамоаси собиқ футболчиси шу тариқа 332та ўйин маррасида тўхтади. Милнер «Энфилд»даги даврда клубнинг ҳақиқий вице-сардори сифатида гавдаланди, жами 6та йирик соврин ютди. Мана, у энди жонажон клуби билан хайрлашмоқда. Liverpoolfc.com сайти эса фантастик ўйин арафасида Милнердан хайрлашув интервьюси олишга эришди.

- Милли, «Энфилд»да мухлислар билан хайрлашиш қандай бўлди?

- Барчаси орқали менга нисбатан муносабатдан чинакамига завқландим. Футболда клуб билан хайрлашув одатий жараён. Қачондир кетиш фурсати етишини билардим ва буни тўғри қабул қилиш керак. Ҳа, ҳар қандай ҳолатда ҳиссиётлар оғушида қолар экансиз. Муҳими, хайрлашув воқелигидан борича завқ олишни ўйладим. Эҳ, ўша учрашувда ғалаба қозонганимизда, нур устига аъло нур бўларди, лекин... Умуман, «Ливерпуль» ва «Энфилд»даги саёҳатнинг бир қисмига айланганимдан бошқача фахр­ланишга ҳақлиман. Шундай экан, айрилиқ қайғуси катта эмас, клубдаги давр ва «Энфилд»да узоқ вақт ўйнаганимдан бахтиёрман.

- АПЛда 20 йилдан ортиқ вақт давомида ўйнадингиз ва мавжуд барча медалларни қўлга киритдингиз. Агар имкон берилганида, қайси ўйин ва ундаги ҳиссиётларни ортга қайтаришни истардингиз?

- Менимча, бунга арзийдигани - «Барселона»га қарши ЧЛ баҳси. Унинг атрофида кузатилган ишлар мутлақо ажойиб эди. Аввало, биринчи ўйин натижаси нуқтаи назаридан жавоб баҳсига ёндашув ва тайёргарликни назарда тутяпман. Оддий айтганда, «Энфилд»да қандайдир каромат кўрсата олишга ишонгандик. Яна «Ньюкасл» билан ўйин ҳам чакки эмас, зеро, кўплаб йўқотишларга қарамай, «қарғалар»ни мағлубиятга учратишни уддаладик. Чунки таркибда қолганлар ўйнашга тайёр эдилар, мақсад нималигини аниқ билардилар, асосийси, ваҳимага тушмадилар.

- Номдор футболчилар клубдан кетишгач, янги гуруҳда ўз ҳикоясини ёзиш иштаҳаси қандай эди?

- «Ливерпуль» сафига қўшилганимда, ҳаммаси бутунлай бошқача эди, ҳаттоки, қаерга келиб қолганимни анг­лолмагандим. Шу тахлит бир неча мавсум ўтди. Кейин лигада ниҳоят, зафар қучиш вақтига яқинлашдик, якунда «Ливерпул»ни олтин марра сари етакладик ҳам. Ўша оқшом «Энфилд»да туриб, чемпионлик нақадар муҳимлиги ва мухлислар «Ливерпуль» ғалабасини қанчалик кутишганини теран тушундим. Шундай қилиб, муҳим ғалаба билан ўз ҳикоямизни бошладик. Клуб тарихи, афсоналари, деворлардаги суратларни кўргач, унинг узоқ вақт «қуруқ» даврни бошдан кечирганига ишониш қийин эди. Айтганимдек, жамоага биринчи кубокни тақдим этиш асносида ҳикоямиз бошланди, шу билан кучли босим ҳам йўқолди. Ҳар сафар «Ливерпуль» либосида майдонга тушганингизда, сиздан фақат ғалаба кутишади. Бунинг таъсирида ҳар бир ғалаба ва кубок учун жиддий курашиш иштиёқи кучаяди. «Ливерпул»дек клубда ўйнаш асносида унинг бир қисмига айланиш осон эмас, чунки ҳамиша сиздан олдинги афсоналарга хос тарзда ҳаракатланиш талаб этилади.

- Муваффақият тантаналари шахсан сиз учун қанчалик муҳим эди?

- Эсимда, жамоа АПЛда ғалаба қозонган оқшом кийиниш хонаси охирида туриб, йигитлар ўйинни қайта томоша қилишаётганини кузатдим ва бошимдан ўтган бутун давр­ни кўз олдимга келтирдим. Одамлар юзидаги қувончни кўрганингизда эса, барча машаққатлар бирдан унутилади. Қисқаси, ғалаба тантанаси - қиёси йўқ завқ.

- Янги мураббий келгач, ўзига хос тарихнинг бир қисмига айланиш ҳақида ўйлаганмидингиз?

- Менимча, бирор футболчи шундай даражадаги мураббий қўл остида ҳеч қачон ўзини мутлақо хотиржам ҳис қилолмаса керак. Хусусан, «Ливерпуль» каби клубда. Демоқчиманки, Юрген Клопп келган пайт муваффақиятга ишонганман, аммо дейлик, таркибдан жой кафолатланган эмасди. Бундай вақт сиздан фақат ўзингизни кўрсатиш, ниманидир исботлаш талаб қилинади. Мураббий ке­йинги йили мендан чап қанот ҳимоясида ўйнашимни сўради, аниқроғи, янги ролни қабул қилиш-қилмасликни ўзимга қўйиб берди. Якунда мураббий белгилаган ишни бажаришга аҳд қилдим. Кейин яна ярим ҳимояга қайтдим, фақат мавсум бошида захирада қолдим. Демоқчиманки, сиз «Ливер­пул»да ҳамиша ҳаммасига руҳан тайёр туришингиз керак. «Бўлди, жамоанинг бир қисмига айланишни хоҳлайман ва ҳар қандай чорловга тайёрман» қабилида.

- Дастлабки даврда тажрибали футболчилардан кўп нарса ўрганганингиз тайин. Энди Трент Александер-Арнольд каби ёш иқтидорларга тажриба улашганингизни ҳис қиляпсизми?

- Битта мисол: бир сафар машғулотда Трент мендан ўзиб кетди ва кейин олдимга келиб, сўз қотди: «Бугун сени ортда қолдирдим». Унинг дангал гапириши яхши, югуришда устун келиши эса табиий ҳол. Чунки мактабда асосан югуриш билан шуғулланган. Саволингизга келсак, Трент каби ёш йигитлар кўз ўнгимда улғайишди. Ҳозир улар қандай ижрочи ва инсонга айланишганини ҳамма кўриб турибди. Умид қиламанки, йигитларга ривожланиш йўлида имкон қадар ёрдам бердик. 

- Охирги савол: ҳозирги ҳолатга назар ташлаб, жамоа кейинги мавсум қайта тикланишини айта оласизми?

- Таркибда ажойиб йигитлар, фантастик ижрочилар йиғилишган. Кийиниш хонаси муҳити ҳам зўр. Шундай экан, «Ливерпул»нинг яна юқори ўринлар учун курашишига ишонч катта. Ахир жамоани беназир мураббий бошқармоқда. Ҳа, охирги мавсум мураккаб кечди. Лекин жароҳатлар қанчалик қийнаганини унутмаслик керак. Фаолиятимда ҳеч қачон бундай эпидемияни кўрган эмасдим. Шунда ҳам қўлдан келганича тиришдик, қайтиш учун курашдик. Келажак эса  ёрқин, албатта. Хендерсон ақл бовар қилмайдиган сардор, шубҳасиз. У буни узоқ вақт давомида тўлиқ исботлади, кўтарилишлар ва пасайишларни кўрди. Хуллас, Хендо ҳозирги йигитлар билан «Ливерпул»ни кубоклар сари етаклашига ишонаман. Ахир у совринлар сони бўйича клубнинг энг муваффақиятли сардорларидан бири ҳисобланади.

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Киритилди: 08.06.2023 13:05. Ўқилди: 1470 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

27.04.2024. АПЛ. 35-тур.
16:30
Вест Хэм
2-2
Ливерпуль

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.