Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Ливерпуль"нинг венгриялик вингери - Доминик Собослай

  Бир неча ҳафта олдин Доминик Собослай ушбу трансфер ойнасида “Ньюкасл” таркибига бориб қўшилдигандек кўринди. Аммо бир неча соат ичида ҳамма нарса ўзгарди: чоршанба куни кечқурун Доминикнинг “мерсисайдликлар” таркибида пайдо бўлиши фақат вақт масаласи эканлиги маълум бўлди. 1 июль куни эса Собослай “Ливерпуль”нинг афсонавий 8-рақамли либосини танлагани ойдинлашди.

 Доминик Собослай 2000 йилда Венгриянинг Секешфеҳервар шаҳрида туғилган. У аввалига “Видеотон” академиясида футбол сирларини ўргана бошлади, бир йилдан сўнг у "Феникс Голд"га кўчиб ўтди ва 2015 йилгача ушба жамоа либосида ўйинлар ўтказди.

Қизиғи шундаки, у 2011 йилда 11 ёшдаёқ “Уйпешт”га бир йиллик ижарада бўлган. 2015 йилда Доминик “МТК Будапешт”да бир мавсум ўтказди. Пойтахт клубида 42 ўйинда 16 гол ва 11 голга ассистентлик қилди - Собослай ўзининг дастлабки икки мавсумида шундай статистика қайд этган. Шундан сўнг, Доминик 2017 йилда профессионал дебютини ўтказган Австриянинг“Лиеферинг” клубига ўтди.

Қизиқарли факт шундаки,“РБ Зальцбург”нинг кўп истеъдоди “Лиеферинг” орқали жамоага келади. “Лиеферинг” “буқалар” учун ўзига хос академия клуби вазифасини бажаради. 2018 йилда Собослай “РБ Зальцбург”га кўчиб ўтгани ажабланарли эмас. Австрия грандида у 83 учрашувда 26 гол ва 34 голга ассистентлик қилган. 2021 йилда венгер билан 4,5 йиллик шартнома имзолаган “РБ Лейптсиг” ҳам футболчининг ўйинига боғланиб қолди. Зальцбургда Собослай тўрт карра Австрия чемпионлиги ва икки карра кубок ғолиби бўлишга муваффақ бўлди ва Германияда у ўзининг музейига иккита Германия кубогини қўшди.

Халқаро турнирларда Доминикни омадли деб бўлмайди. Унинг Чемпионлар лигасида Москванинг “Локомотив” клуби дарвозасига киритган ақл бовар қилмайдиган голини, шунингдек, Венгрияга Исландия устидан ғалаба қозониб, Еврога олиб чиққан сўнгги дақиқадаги голини кўпчилик мухлислар кўришмагани аниқ.

Доминик 16 ёшида ватанида юлдузга айланди. Унинг ҳикояси 2017 йилнинг март ойида бошланган, ўшанда У17 сардори сифатида сўнгги 5 дақиқада 2 та жарима тўпини голга айлантиришга муваффақ бўлган.

Ўша ўйинни жуда кам одам кўрган, аммо ўша оқшом Собослайнинг голлари мамлакатнинг барча ахборот каналларида намойиш этилди. Уч кундан кейин у Норвегия дарвозасига ажойиб гол уриб, жамоани Евро У17 га олиб чиққанида, бутун Венгрия у ҳақида гапира бошлади.

Венгрия - улкан футбол тарихига эга мамлакат, лекин сўнгги йилларда “Пушкаш авлодлари” жаҳон футболида деярли кўриниш бермай қўйган, шунинг учун кичик, аммо этиборга молик нарса содир бўлганда, ҳамма бу ҳақда гапиради. Собослайнинг фотосурати бутун спорт нашрларида тарқалди, унинг голлари ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинди, ҳар бир спорт шоусида у ҳақида гапиришди.

Аммо венгер мухлислари аввал ҳам ёш иқтидорларни таниб, якунда уларнинг порламаган келажагини кўришган. “Ливерпуль”нинг собиқ ёш футболчиси Кристиан Немет ажойиб футболчи бўлиши керак эди, аммо якунда “Олимпиакос”дан бошқа жамоага керак бўлмай қолди. “Ювентус” ва "Атлетико Мадрид"нинг таклифини рад этиб “Анжи”ни танлаган Балаж Джуджак ҳам танловда хато қилганини кеч англади.

Бироқ, Собослай бутунлай бошқача футболчи бўлиб чиқди. Отаси профессионал футболчи бўлганлиги сабабли, ёш “Дом” болалигиданоқ ўзи учун керакли билимларни олган.

У футболга илк қадамини қўйгандан буён бўш вақтини копток билан ўтказган. Жольт Собослай ўғлини “Зальцбург”га ўтгунига қадар мураббийи бўлди, “Феникс Голтд” академиясида бош мураббий бўлиб ишлади; у ўғлини жисмоний ва руҳий жиҳатдан профессионал футболчи сифатида келажакка тайёрлади.

Жольт ўғлининг Норвегия дарвозасига урган ғалаба голи ҳақида фикр билдирар экан, у шундай деди: “У бундай вазиятларга руҳий жиҳатдан тайёр. Агар у етарли даражадаги психологияга эга бўлмаганида, у шундай босим остида ўша ёшида сўнгги дақиқаларда гол ура олмасди”.

Доминикнинг отаси ўғлининг немис ва инглиз тилларини ёшлигидан ўрганишини, бу эса чет элга чиқса, келажакда мослашишига имкон беришини таъкидлаган. Италия ва Нидерландиядан келган таклифларни рад этган Доминикнинг “Лиеферинг”га ўтишининг сабабларидан бири ҳам шу эди.

Эҳтимол, отаси Собослайнинг катта футболчи бўлиши учун етарли даржада тайёрлаган. Доминик ўсмирлик чоғида кунига 200 марта жарима зарбаларини тепган ва мукаммал техникани ўзлаштирган.

"Агар отамнинг фидойилиги ва менга ўргатган футбол билимлари бўлмаганида, мени хозир футболчи сифатида кўришмас эди", дейди Собо.

Жольт Собослай жамоадошлари билан машғулотларда футбол ўйнаганида, унинг жамоасида кўпинча 12 нафар футболчи майдонга тушарди. Шундай қилиб, қўшимча ўйинчи уч ёшли Доминик бўлган, уни тўпни кўриб майдонга югуриб чиқишдан тўхтатиб бўлмасди.

“Отам мени ўзи билан кўп ўйинларга олиб борди. Албатта, мен жамоамга фойда келтира олмасдим ва шунчаки тўпнинг орқасидан югурдим, - деб эслайди Доминик.

Будапештдан 65 километр узоқликдаги кичкина квартирада яшаш кунига 24 соат футбол таълимини олган болага тўсқинлик қилмади.

"Отам бўш бутилкаларни хонамизга бир қатор қилиб жойлаштирарди ва мен улар орасидан топни олиб ўтар эдим. Бирортасини ҳам йиқитмасам ва ҳар бирининг орасидан топни олиб ўтсам, музқаймоқ билан тақдирландим. Болалигимда тўпдан бошқа нарса билан ўйнаганимни эслай олмайман”.

Киритилди: 13.07.2023 01:03. Ўқилди: 2501 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

29.01.2026. ЕЧЛ. 8-тур.
01:00
Ливерпуль
6-0
Қорабоғ

Навбатдаги учрашув

01.02.2026. АПЛ. 24-тур.
01:00
Ливерпуль
-:-
Ньюкасл
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.