Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Доминик Собослаи: «Майдоннинг бу бошидан у бошигача ўйнай оладиган футболчиман»

2 июль куни «Ливерпуль» Германия Бундеслигаси вакили «РБ Лейпциг»нинг венгриялик ярим ҳимоячиси Доминик Собослаи трансферини эълон қилди.

 22 ёшли иқтидорли ҳужумкор ярим ҳимоячи мерсисайдликларга 70 миллион еврога тушгани ва у билан 5 йиллик шартнома имзолангани маълум бўлди. Эндиликда «қизиллар» афсонаси Стивен Жерардга тегишли бўлган 8-рақамда ўйнайдиган Доминик янги клуби расмий веб-сайтига биринчи интервьюсини берди. Лейпцигда ўтказган икки ярим йил ичида ярим ҳимоячи 91та ўйинда иштирок этиб, 20та гол урди ва 22та ассистни расмийлаштирди.

- Доминик, Ливерпулга хуш келибсиз. Ҳиссиётлар қандай?

- Раҳмат. Ҳаммаси яхши. Сўнгги бир неча кун принтсипиал жиҳатдан жуда яхши ўтди ва мен ҳамма билан танишишни орзиқиб кутяпман.

- Сўнгги кунлар қандай ўтганини батафсилроқ айтиб беринг...

- Охирги уч-тўрт кун жуда узоқ давом этди! Лекин мен шу ердаман, бахтлиман ва ишга киришишни сабрсизлик билан кутмоқдаман.

- Илк таассуротлар қандай?

- Бу ердаги ҳамма нарса ёқди. «РБ Зальцбург»да ҳам, «РБ Лейпциг»да ҳам ҳамма нарса менга ёқарди, лекин бу ерда жуда зўр экан.

- «Ливерпуль» қизиқишини илк марта эшитганингиздаги ҳолатингизни тасвирлаб беринг.

- Қийин савол! Ҳа, хурсанд бўлдим, лекин хотиржам бўлишга ҳаракат қилдим ва жуда эрта қувонишга берилмадим. Юрген Клоппнинг қўнғироғидан кейингина очиқча хурсандчилик қилдим. Умуман олганда, ҳа, ҳаммаси идеал эди.

- «Ливерпул»га ўтиш - тўғри қарорлигига нимани сабаб қилиб кўрсатасиз?

- Бу клубнинг ўз тарихи бор. Қолаверса, жамоада топ-футболчилар, топ-мураббий ишлашади, ҳаммаси аъло дажарада. Шубҳасиз, бу мен учун идеал олдинга қадам эди. Мухлислар, стадион - барчаси энг юқори даражада.

- Қарорингизда Юрген Клопп шахсиятининг қанчалик таъсири бор?

- 2020 йилда мен уни дунёдаги энг яхши мураббийлардан бири, деб ҳисоблашимни айтгандим. Унинг майдон четида ўзини тутиши, яъни худди ўз жамоаси билан ўйинга кирмоқчи бўлгандек - менга жуда ёқади. Шунингдек, унинг клуб билан қандай ишлагани, нималарга эришганидан ҳайратда қолганман. Ҳозир у билан ишлашни орзиқиб кутяпман.

- Бу трансферга мухлислар реакциясини кўришга муваффақ бўлдингизми?

- Ҳа, телефоним том маънода ёрилиб кетди! Мен уларнинг кўз олдида - «Энфилд»да ўйнашни жуда-жуда хоҳлаяпман.

- «Ливерпул»да ўзингизни қайси позицияда кўряпсиз?

- Ростини айтсам, бу мен учун муҳим эмас - шунчаки майдонда бўлишни хоҳлайман. Аммо, албатта, ҳар бир ўйинчи ўз позициясига эга. Мен ҳужумкор ярим ҳимоячи, қанот ҳужумчиси ва вингер сифатида ўйнашим мумкин. Лекин ўзим учун асосий нарса қаерда бўлишидан қатъи назар ўйнашдир.

- Ўйинингизни қандай тасвирлаган бўлардингиз?

- Майдоннинг бу бошидан у бошигача ўйнай оладиган футболчиман. Мен тезкор футболчиман, лекин бу жамоада энг тезкори бўлолмайман! Шунингдек, зарбаларим ҳам ёмон эмас.

- 2019 йилдаги «Энфилд»­даги ўйинни эслайсизми?

- Ҳа, лекин ҳиссиётлар ёқимли эмасди, чунки биз 3:4 ҳисобида ютқазгандик. Мен одатда ўйиндан олдин ҳеч қачон асабийлашмайман, лекин ўша пайтда шундай бўлди. Албатта, бунинг сабаби бизнинг фойдамизга бўлмаса-да стадиондаги атмосферадир. Мезбонлар мухлислари шунчаки ақл бовар қилмас даражада эди. Энди буларнинг барчасини ўз кўзим билан кўриш имкониятига эгаман.

- «Ливерпуль» учун рамзий бўлган 8-рақамни танладингиз. Ушбу танловнинг сабаби нима?

- Алоҳида сабаб йўқ, лекин, албатта, бу катта рақам, кўплаб буюк ўйинчилар ўнашган. Бундан ташқари, менда Жеррарднинг иқтибосли татуировкаси бор - танловимга шу ҳам таъсир қилган бўлиши мумкин. Болалигимда, ростини айтсам, футболнинг ашаддий мухлиси бўлмаганман, телевизорда ҳам кўпам томоша қилмасдим, лекин Чемпионлар Лигаси ўйинларини ўтказиб юбормасликка ҳаракат қилдим: «Ливерпул»га ҳам, ўша даврнинг энг зўр ўйинчиларидан бири - Жеррардга ҳам мухлислик қилардим.

- «РБ Лейпциг» ва «РБ Зальцбург» билан бир қатор кубок ва чемпионлик унвонларини қўлга киритдингиз. «Ливерпул»да ҳам худди шундай қилишга умид қиляпсизми?

- Ҳа, албатта. Профессионал фаолиятимни бошлаганимдан бери ҳар йили нимадир ютдим. Шундай экан, нима учун буни давом эттирмаслигим керак?

- Мухлисларга нима демоқчисиз?

- Сиз билан стадионда учрашишни сабрсизлик билан кутаман ва Сизларни хурсанд қилиш учун майдонда қўлимдан келганини қиламан.

- Ва ниҳоят, сизни «Собо» деб чақирсак, қарши бўлмассиз?

- Менга фарқи йўқ! Ҳар бир мураббий мени ўзича чақирди. Жамоадошларим ҳам. Шундай экан, йигитлар, хоҳлаганингизча чақиринг, муаммо йўқ!

 МУҲАММАДХОН тайёрлади

Киритилди: 14.07.2023 23:05. Ўқилди: 1988 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

29.01.2026. ЕЧЛ. 8-тур.
01:00
Ливерпуль
6-0
Қорабоғ

Навбатдаги учрашув

01.02.2026. АПЛ. 24-тур.
01:00
Ливерпуль
-:-
Ньюкасл
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.