Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Каррагер Саудия лойиҳасини кескин танқид қилди

Жордан Хендерсон "Ал Иттифоқ"қа – Стивен Жеррард жамоаси сафига ўтишини эълон қилганидан сўнг, Жейми Каррагер Саудия лигасини кескин танқид қилди.

"Ливерпул"нинг собиқ сардорлари Яқин Шарқда бирлашдилар: Хендерсон ўн икки йиллик ғалаба ва совринлардан сўнг Мерсисайдни тарк этди ва шартнома имзолади ва бу уни энг кўп маош олувчи инглиз футболчисига айлантирди.

Хендерсон йиллар давомида давом этиб келган узоқ қадриятларни бузиб юбораётган мамлакатга кўчиб ўтишга рози бўлгани учун қаттиқ танқид қилинди. Шу билан бирга, "Ливерпул"нинг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер ҳам буни тушунди: у саудияликларни "тўхтатиш кераклигини" айтди, бироқ айни пайтда Хендерсон ва Жеррарднинг Яқин Шарққа кўчиб ўтиши ҳақида аниқ танқид билдира олмади. Аммо шунга қарамай, у бугун The Telegraph газетасидаги рукнида ўз фикрини билдирди ва Саудия Арабистонида катта пуллар эвазига ҳам ишлашга рози бўлмаслигини айтди. Мақола жуда катта ҳажмли бўлиб чиқди, аммо бу ерда асосий иқтибосларни келтирамиз.

Саудия чемпионати даражаси ҳақида:

"Стивен Жеррард Саудия Арабистони Про-лигасига ўтиб, Жордан Хендерсонга унга эргашиш имкониятини таклиф қилганидан бери, мендан уларнинг қарори ҳақида кўп саволлар беришди. Мен уларнинг вакили эмасман, ўзим учун гапираман. Аммо уларнинг касб танлашидаги ижобий ва салбий томонларини инобатга олиб, мен шуни айтишга тайёрман: агар менга Sky Sports ва CBS телеканалларини тарк этиб, Саудия Про-лигасини ёритиш учун маошимни 4 баравар оширишни таклиф қилишса ҳам бунга рози бўлмайман.

Нега? Чунки мен ҳозирда Премьер-лига ва Чемпионлар лигаси каби дунёнинг энг яхши савияли футболини томоша қилишни ва таҳлил қилишни яхши кўраман. Мен ҳеч қачон тарих ва анъанага эга бўлмаган лигада яшамаган бўлардим", – деди Каррагер.

У ерга кўчиб ўтган футболчилар ҳақида:

"Трансферлар фаоллигига қарамай, Саудия Про-лигаси ҳали ҳаммасини ўзгартирадиган ўйинчи билан шартнома имзолагани йўқ. Ҳа, дунёга машҳур футболчи у ерга қадам ташлади, бошқалар ҳам унга эргашади. Криштиану Роналду, Карим Бензема, Н'Голо Канте, Рубен Невеш ва Роберто Фирмино Саудия клубларига қўшилишди ва кўп ҳолларда мухлислар улардан хурсанд бўлишди. Одатда булар Чемпионлар лигаси даражасидаги элита клубларида фаолиятини якунланган юлдузлардир. Агар саудияликлар Килиан Мбаппе каби жаҳон юлдузини фаолиятининг энг юқори чўққисида ўз сафига қўша олишса, катта муҳокама содир бўларди. Мбаппе ўзига Саудия лойиҳаси қизиқмаслигини билдирганидан хурсандман. Агар дунёнинг энг буюк футболчиси пул учун ўз фаолиятининг ўн икки ойини қурбон қилса, бу ёмон сигнал беради". 

Европа футболига таҳдид ҳақида:

«Манчестер Сити»дан Бернарду Силва Саудия Арабистонидан таклиф олганида, мен ижтимоий тармоқларда бу ҳақиқатан ҳам футбол мувозанатини бузиб юбориши мумкинлигини ёзгандим. Нега? Чунки у ҳали ҳам дунёнинг энг яхши жамоаларида ўйнай оладиган даражада. Бундай битим бошқалар учун хушёрлик белгисини ёқиши керак бўлади. "Фулхэм"даги Александр Митровичга қаранг. У фавқулодда молиявий таклиф бўлса ҳам дунёнинг энг яхши лигасида ўйнашдан воз кеча олмади ва Премьер-лиганинг энг яхши ҳужумчисидир. Агар кимдир - футболчилар, мураббийлар ва экспертлар - пулни сифатдан устун қўйса, ҳафсалам пир бўлади. Агар бу синдром бутун Европада давом этса, клублар жиддий муаммоларга дуч келишади".

Ҳендо трансфери ҳақида:

"Футбол нуқтайи назаридан, Хендерсоннинг трансфер жараёни Саудия Арабистонида содир бўлган кейинги кўп воқеалардан фарқ қилмайди. У клуб учун борини бергач, "Ливерпуль" афсонаси сифатида кетди. Бу мунозарали эмас. Бу футболчи ва клубга мос келадиган келишув. "Ливерпуль" Хендерсоннинг йўлига тўсқинлик қилмади, бу молиявий жиҳатдан яхши ҳаракат бўлганини кўрсатади", – деди Каррагер.

Сиз Каррагернинг хулосаларига қўшиласизми ёки Саудия Арабистони аллақачон футбол оламини ижобий томонга ўзгартира олган деб ўйлайсизми?

Киритилди: 28.07.2023 05:49. Ўқилди: 1441 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

29.01.2026. ЕЧЛ. 8-тур.
01:00
Ливерпуль
6-0
Қорабоғ

Навбатдаги учрашув

01.02.2026. АПЛ. 24-тур.
01:00
Ливерпуль
-:-
Ньюкасл
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.