Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Хендерсон: «Карьерамда пул ҳеч қачон мотивация бўлмаган»

Жордан Хендерсоннинг «Ливерпул»дан Саудия Арабистони Про-лигасининг «Ал Иттифоқ» клубига ўтиши ёзнинг энг баҳсли воқеаларидан бири бўлди.

Премьер-лига ва Чемпионлар лигаси ғолиби ўз қарорининг сабабини тушунтирди ва унга билдирилган танқидларга жавоб берди. У шунингдек, «Ливерпул»дан кетишини ҳам муҳокама қилди.

Унинг интервьюсини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Журналист: Сизнинг бутун мавсумолди машғулотингиз Премьер-лигада «Ливерпул»га қайтишга қаратилгандек туюлганди...

Хендерсон: Айнан шундай эди. Ўтган мавсум охирида мен мураббий билан келгуси мавсум, биз олиб келмоқчи бўлган футболчилар ва унинг режалари ҳақида суҳбатлашгандик. Мен ёзда кетдим ва «Ливерпул»га қайтганимда энг яхши формада эканлигимга ишонч ҳосил қилиш учун қизғин машғулотларни ўтказдим.

Журналист: Сиз «Ливерпуль» сардори, Премьер-лига ва Чемпионлар лигаси бош совринларини ютган одам эдингиз. Бироқ нега Саудия Арабистони Про-лигасига мурожаат қилдингиз? Юрген сиз унинг режаларининг бир қисми эмаслигингизни айтдими?

Хендерсон: Хавотирга сабаб бўлган бир нечта нарсалар бор эди. Юрген билан жуда яхши муносабатдаман. У мен билан жуда самимий гаплашарди. Суҳбатнинг тафсилотларига тўхталмоқчи эмасман, чунки у шахсий, лекин менежер мени шундай ҳолатга келтирдики, мен унчалик кўп ўйнамаслигимни билардим. Менинг позициямга янги футболчилар келишини билардим.

Агар мен ўйнамасам, буни ҳамма билади, айниқса мураббий, бу мен учун жуда қийин бўлиши мумкин, айниқса клубда узоқ вақт ишлаганимда бу жуда ҳам аянчли. Мен шунча вақтдан бери жамоа сардори бўлганман. Айниқса, Англия терма жамоаси мен учун жуда муҳим. Яқинда Европа чемпионати бошланади. Кейин эса «Ал-Иттифоқ» клуб билан боғланди ва мен уларга қўшилишим мумкинми ёки йўқлигини билишди Клуб тўғридан-тўғри йўқ демади. Ўша пайтда мен мураббий ва клуб мени қолдиришларига бўлган хоҳиш йўқлигини ҳис қилдим. Мен қачондир кетар чоғим келишини билардим. Бироқ бунинг ҳозир содир бўлишини кутмагандим. Мен бу таклифни қабул қилишим керак эди.

Юрген билан, клуб эгалари билан жуда яхши муносабатдаман. Бу абадий шундай бўлади. Ўтган 12 йил давомида биргаликда эришган нарсаларимиз ақл бовар қилмас даражада. Аммо шу билан бирга, буни қабул қилиш мен учун қийин эди.

Журналист: Балки қолиш учун озгина курашиш керак эди?

Хендерсон: Агар раҳбариятдан бири менга: «Сенинг қолишингни хоҳлаймиз» деганида, биз бу суҳбатни ўтказмаган бўлардик. Шунинг учун мен фаолиятимда кейинги воқеалар ҳақида ўйлашим керак. Бу улар мени клубдан кетишга мажбур қилишди ёки кетишимни хоҳлашларини айтишди дегани эмас, лекин мен клуб ёки бошқа бировнинг қолишимни исташларини ҳам ҳис қилмадим.

Журналист: Нега Саудиянинг таклифини танладингиз? Бошқа имкониятларингиз бормиди? Чунки менимча, кўпчилик мухлисларда «Ливерпуль» сардори бу ҳаракати билан нима қилмоқчи эканини тушунмади.

Хендерсон: Мен фаолиятимнинг сўнгги босқичидаман ва футбол ўйнаб бахтли бўлишни хоҳлайман. Мен кўпроқ ўйнашни хоҳлайман. Захирада ўтириб, 10 дақиқа учун майдонга чиқишни истамайман. Бу менинг Англия терма жамоасида ўйнаш имкониятимга таъсир қилишини билардим.

Журналист: Сиз клубда бўлганингизда «Ливерпуль» ярим ҳимоячиларни сотиб олган. Тьяго Алькантара. Наби Кейта. Бироқ сиз ҳар доим курашларга жавоб бердингиз. Вақти-вақти билан янги ўйинчилар келганида Хендо муаммога дучор бўладими? деб ўйлардим ва кейин ҳар сафар сиз янада кучлироқ бўлиб қайтардингиз. «Улар менинг қолишимни исташмаяпти, лекин мен уларнинг нотўғри фикрда эканлигини исботлаб, жамоага кучли бўлиб қайтаман» деган ўй ўтмадими?

Ҳендерсон: 100%. тўғри. Бу ёзги машғулотларнинг асосий мақсади эди. Мен жуда кўп ишладим ва одамлар мен қайтиб келганимни кўрдилар. Аммо қайтиб келганимда, худди шу ҳолат мени ўйлашга мажбур қилди: «Ҳақиқатан ҳам, бу сафар нимадир қилишим муҳимми?»

Журналист: Бошқа вариантларни кўриб чиқдингизми ёки режада фақат «Ал-Иттифоқ» бормиди?

Хендерсон: Менимча, кўплаб клублар менинг кетишим мумкинлигини билишган, чунки ёзда бу ҳақда кўп гапирилган эди. Шу ерда ўтириб, дунёнинг барча клублари мени хоҳлашини айтишни истардим. Аммо ҳақиқат бундай эмас эди. «Ливерпуль» менинг болаларим туғилган жой, мен у ерда кўп ютуқларга эришдим. Мен клубни яхши кўраман, мухлисларни яхши кўраман ва уларга қарши ўйнаш ғояси жуда қийин бўларди. Шунинг учун АПЛда қолмадим.

Стиви (Жеррард) билан бутунлай бошқа лигада ва бутунлай бошқача маданиятда ўйнаш имконияти бор эди, олдимизга қўйилган лойиҳа мени ҳаяжонга солар эди. 

Журналист: Кетишга асосий сабаб пулмиди? Чунки кўп одамлар сизнинг «Менга қийинчиликлар, лойиҳа, Стиви керак» деганингизни тушунмайди, улар барибир «пул учун кетган» дея таъма қилишади.

Хендерсон: Аслида умуман бундай эмас. Одамлар менга ишонишлари ёки ишонмасликлари мумкин, лекин менинг ҳаётим ва карьерамда пул ҳеч қачон мотивация бўлмаган. Ҳеч қачон. Мени нотўғри тушунманг, сиз қаергадир кўчиб ўтсангиз, ишнинг бизнес томони фойдали бўлиши керак. Сизда молиявий рағбат бўлиши керак, ўзингизни қулай ҳис қилишингиз керак, ўзингизни қадрлашларини ҳис қилишингиз керак ва пул бунинг бир қисмидир. Аммо бу ягона сабаб эмас эди. Бу имкониятлар пул ҳақида айтилмасдан олдин пайдо бўлган.

Журналист: Саудия лигаси инфратузилмаси ривожлана бошлагач, сизни нима ҳайратда қолдирди ва яна нимани яхшилаш мумкин?

Хендерсон: Менимча, инфратузилма, жиҳозлар нуқтаи назаридан яхшилаш учун ҳали кўп иш қилиш керак, аммо умум иш давом этмоқда. Мен турли хил машғулотлар майдончалари, спорт заллари... ҳамма нарсани юқори даражага етказиш мумкинлигини кўраман. Улар ҳозир қандай ишлаётганини кўряпман, бу яхши.

Журналист: Ишончим комилки, сиз ва бошқа кўпчилик учун Премьер-лигадан келганингизда, аввалига об-ҳавога мослашиш қийин бўлади. Аммо келганингиздан хурсандмисиз?

Хендерсон: Мен буни қабул қилишга ҳаракат қиламан. Маданият, турмуш, тунги машғулотлар, кеч ухлаш, кундузи уйғониш... жиҳатидан ҳаммаси бутунлай бошқача.

Журналист: Улар сизни танийдими?

Хендерсон: Ҳа, бироз! Баъзан одамлар ҳатто суратга тушишни ҳам сўрамайдилар; улар шунчаки: «Саудия Арабистонига хуш келибсиз. Умид қиламанки, бу ер сизга ёқади» дейишади. Мен шунга ўхшаш кўплаб тажрибаларни бошдан кечирдим ва бу мен учун жуда ижобий бўлди. 

Журналист: Агар сўнгги бир неча ой ичида содир бўлган воқеаларни инобатга олган ҳолда, «Энфилд»га қайтиш имконияти бўлганда нима қилар эдингиз?

«Ливерпуль» мухлисларини шахсан кўрганимда, улар менга энг яхши тилакларини айтишди. 12 йилимни клубга бағишладим. Мен уларга ҳамма нарсани бердим. Агар орқага қайтишим мумкин бўлса, ҳаммасини яна бошдан қилган бўлардим. Менимча, улар буни билишади, қадрлашади. Имкониятим бўлса ёки хайрлашиш учун қайтариб олиб кетишса, ташвишланмасдим. Мухлислар билан тўғри хайрлаша олмаганим мени бироз ранжитди.

Журналист: Терма жамоадаги мавқеингизни билиш учун Гарет Саутгейт билан гаплашдингизми?

Хендерсон: Мен менежер билан гаплашдим ва у жуда яхши фикрда эди. Биз у қадар кўп гаплашмадик, чунки мен уни Англия терма жамоасидан ўрин олишимга кўндира олмаслигимни билардим. У буни қила олмайди. Охир-оқибат, мен ўзимни соғлом турмуш тарзига қайтаришга уриндим.

Киритилди: 05.09.2023 19:47. Ўқилди: 1258 марта. Фикрлар: 3 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

17.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Милан
1-3
Ливерпуль

Навбатдаги учрашув

21.09.2024. АПЛ. 5-тур.
19:00
Ливерпуль
-:-
Борнмут
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.