Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Салоҳ қандай йўл тутиши керак?

Саудия Арабистонида трансфер ойнаси ҳамон очиқ, асосий интрига эса Муҳаммад Салоҳнинг «Ал-Иттиҳод»га ўтиши ёки ўтмаслигида бўлиб турибди. Қуйида «Ливерпуль» мисрлик футболчини сотиши керакми ёки йўқ, шуни муҳокама қиламиз.

Салоҳ дунёнинг энг қиммат футболчилари учлигига кириши мумкин

«Ал-Иттиҳод» Муҳаммад Салоҳни қўлга киритиш учун бор кучи билан ҳаракат қилмоқда. Матбуотда тарқалган хабарларга кўра, Саудия Арабистони клублари мисрлик учун «Ливерпул»га ақл бовар қилмас даражада пул тўлашга тайёр. Турли манбаларга кўра, мерсисайдликлар ўз етакчисини сотишдан 177 дан 232 миллион еврогача ишлаб олишлари мумкин. Бу рақамлар Салоҳни дунёнинг энг қиммат футболчилари учлигига олиб чиқади.

Тарихдаги энг қиммат трансферлар:

Неймар «Барселона» (Испания)дан «ПСЖ» (Франция)га 222 млн евро

Килиан Мбаппе «Монако» (Франция)дан «ПСЖ» (Франция)га 180 млн евро

Филиппе Коутиньо «Ливерпуль» (Англия)дан «Барселона» (Испания)га 135 млн евро

Усмон Дембеле «Боруссия Дортмунд» (Германия)дан «Барселона» (Испания)га 135 млн евро

Бошқача қилиб айтганда, «Ливерпуль» оладиган ёки аллақачон олган таклиф шунчаки жуда катта. Натижада, мерсисайдликлар дилеммага дуч келишди - катта пулга эга бўлиш ёки 31 ёшли етакчисини сақлаб қолиш. Бу ёзда «Ливерпуль» аллақачон шундай вазиятга тушиб қолганди. Улар Жордан Хендерсон ва Фабиньо учун жуда ҳам жозибали кўринган таклифларни олишган. Ўшанда юқоридаги футболчилар учун ўринбосарлар бўлмаган эрсада, мерсисайдликлар муносиб пул йиғиш учун иккаласини ҳам сотишга қарор қилишди. Бироқ, Хендерсон, принципиал жиҳатдан, энди асосий ўйинчи эмас эди ва Фабиньо ҳам ўтган мавсумда муваффақиятсизликка учраганди. Салоҳ эса «Ливерпул»нинг етакчиси ҳисобланади.

Сот ва мўмайгина пул ишлаб ол

Сотиш шарти молиявий нуқтайи назардан жозибали кўринмоқда. Бундай пулни олиш клубга қайта инвестиция киритиш имкониятини беради. «Ливерпул»да айни дамда «Манчестер Сити»дагидек молиявий имкониятлар йўқ. Маълумки, бу йил ёзда мерсисайдликлар Жуд Беллингем учун курашга қўшилмаган ҳолда бу пулга Алексис Макаллистер ва Доминик Собослаини сотиб олишни афзал кўришди. Шу нуқтайи назардан қараганда, ёши туфайли ўсиши даргумон Салоҳ учун катта пулни олиш фойдали бўлади. Бу кейинги трансфер ойналарида таркибни кучайтиришга ёрдам беради ва жамоага керак.

Натижалар учун Салоҳни сақлаб қолиш керак

Гарчи пул ҳақиқатан ҳам катта бўлсада, «Ливерпуль» Салоҳни таркибда сақлаб қолишга уриняпти, уни Саудия Арабистонига жўнатишга шошилмаяпти. Ҳа, мисрлик 31 ёшда, аммо у ҳамон жамоа етакчисидир. У бу мавсум Премьер-лигада дастлабки 4 та ўйинда 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Жамоа учун омадсиз дея айтилган сўнгги мавсумда Салоҳ барча турнирларда 51 та ўйинда майдонга тушиб, 30 та гол урди ва 16 та голли узатмани амалга оширди.

Мисрлик футболчининг формаси аъло даражада эканини инобатга олсак, у барибир камида икки мавсум юқори савияда ўйнай олади. Салоҳ ҳозирда «Ливерпул»да ўзгаришларни амалга ошираётган футболчи. Чемпионлар лигасига чиқиш (ва мукофот пулини олиш) учун таркибда мисрликнинг бўлиши зарурий чорадир. Усиз кучли тўртликка кириш жуда қийин ишдек кўринади. Унутмайлик, Салоҳ ҳозир кетса, «Ливерпуль» унинг ўрнига ўринбосар топа олади. Албатта, заҳира вариантлари кўриб чиқилади, лекин кейинги тўрт ой ичида кучли тўртликдан жиддий ортда қолиш хавфи катта.

Салоҳ «Ливерпуль» афсонаси

Мисрлик футболчи аллақачон «Ливерпуль» афсонасига айланиб улгурган, у Премьер-лигада узоқ кутилган ғалабани, шу билан бирга Чемпионлар лигасидаги муваффақиятни жамоага келтирди. Шу билан бирга, Салоҳнинг ўзи ҳозир Саудия Арабистонига кетишни жуда ҳам қаттиқ талаб қилмаяпти. Мисрлик ҳали ҳам кучли лигада ўйнашни истайди.

Бундай вазиятда «Ливерпуль» мухлислари ўз етакчиси ва клуб учун курашишга тайёр бўлган кумирини сотишга рози бўладиган раҳбариятни шунчаки тушунмаслиги мумкин. Мухлисларни безовта қилиш ҳар қандай маҳаллий клуб учун ёмон танловдир. Агар бундан кейин ҳеч қандай натижа бўлмаса, реакция бутунлай олдиндан айтиб бўлмайдиган тусда бўлиши мумкин.

Киритилди: 06.09.2023 21:30. Ўқилди: 1989 марта. Фикрлар: 1 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

17.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Милан
1-3
Ливерпуль

Навбатдаги учрашув

21.09.2024. АПЛ. 5-тур.
19:00
Ливерпуль
-:-
Борнмут
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.