Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Араб диёрига қизиқмаган юлдузлар!

Саудия Арабистонида трансфер ойнаси ёпилди - Европанинг топ-клублари энди эркин нафас олса бўлади. Ёзда бутун юлдузлар шайхлар клублари томон кўчиб ўтди - Бензема, Неймар, Мане, Канте, Ляпорт ва бошқалар.

Аммо Саудия пуллари учун васвасага тушмаганлар ҳам бор. Уларнинг қарори айрим ўринларда ҳурматга лойиқ.

Лео Месси

Tengri Sport хабарига кўра, аргентиналикка икки йил давомида 1,2 миллиард евро таклиф қилинган. Лекин Лео «Интер Майами»га жўнаб кетди. Бироқ, саудияликлар уни пулсиз қолдиришмайди: New York Times газетаси Мессининг туризм вазирлиги билан шартномаси борлиги ҳақида ёзди. Ушбу мамлакатда дам олиш ва турли тижорат фаолияти учун у уч йил давомида 25 миллион долларгача ишлаб олиши мумкин.

Месси билан бирга Серхи Бускетс ва Жорди Альба Саудия Арабистонига эмас, АҚШга кетди.

Лука Модрич

Ёз яна бир «Олтин тўп» соҳибининг «Реал»дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар билан бошланди. Ok Diario уч йил учун тахминан 120 миллион евро, Marca икки йил учун тахминан 80 миллион евро ва яна 20 миллион бонусларни ёзган. Бироқ хорватиялик футболчи «Ал-Аҳли»га ўтишни истамади ва «Реал»да камида яна бир мавсум қолади.

Ромелу Лукаку

«Ал-Ҳилол» ёзда ҳужумчи қидираётган эди, «Челси» бельгиялик футболчини сотмоқчи эди, бироқ мавсум учун 25 миллион евро Ромелуга ёқмади. У Италияда ўйнашни истарди - ва якунда «Рома»га ўтди. «Ал-Ҳилол» эса Александр Митровични сотиб олди.

Бернарду Силва

Пеп бир неча йиллардан бери ярим ҳимоячига бўлган бошқа клубларнинг қизиқишини блоклаб келмоқда. «Барселона» ва «ПСЖ»нинг доимий қизиқишлари орасида Саудия Арабистонидан ҳам таклиф бор эди. Бироқ португалиялик буни рад этди ва «Манчестер Сити»да қолди.

Оливье Жиру

Франция терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар Саудия Арабистони клубларининг ҳам нишонига айланганди. Журналист Николо Скира Оливье яхши таклифни рад этганини твиттерда ёзди. Ҳужумчи Европада ўйнашни ва гол уришни давом эттирмоқчи.

Килиан Мбаппе

Июль ойида «Ал-Ҳилол» Мбаппе учун деярли бир миллиард тайёрлади: «ПСЖ» учун 300 миллион, футболчининг ўзи учун 700 миллион евро. Ҳамма Килианнинг секундига маошини ҳисоблаётган бир пайтда Франция терма жамоасининг янги сардори саудияликлар билан учрашишдан шунчаки бош тортди. У яна бир йил «ПСЖ»да қоладиган бўлди. «Ал-Ҳилол» эса Неймар вариантига ўтди.

Томас Мюллер

Осиё гиганти «Бавария» рамзи вариантига тўхталди - унга уч йиллик шартнома таклиф қилинди, бироқ немис Мюнхенни тарк этишни ўйласада, буни рад этди. Мюллер Европада ўйнашни орзу қилади, шунинг учун энди Европадан кетиш шарт эмас.

Иско

Қишда у «Ал-Халаж» клубида ўйнашни истамаган, аммо кейин «Севилья»ни тарк этган ва жамоасиз қолганди. Маълум бўлишича, бу бежиз эмас: ярим ҳимоячи «Бетис»га суюкли Мануэль Пеллегрини олдига йўл олди ва мавсумни жуда кучли бошлади.

Сон Хинг Мин

Кореялик, умуман олганда, у учун пул муҳим эмаслигини, шунинг учун Саудия Арабистонига бормаслигини айтди. Йилига 30 миллион евро ва 4 йиллик шартнома «Тоттенхэм»нинг янги сардорини умуман ҳайратда қолдирмади.

Марко Вератти

Қизиқарли ҳолат. «ПСЖ»га италиялик керак эмас - уни майдонга туширишмайди ва Чемпионлар лигаси учун аризага киритилмаган. Аммо у Саудия Арабистонида бўлмайди, чунки «Ал-Аҳли» ва «Ал-Ҳилол» ўзини Марконинг агенти сифатида кўрсатган фирибгар билан музокара олиб боришган.

Расмий равишда Вератти Саудия Арабистони жамоаларини рад этмади, лекин у ортиқча ҳаракат қилгиси келмади. Энди у катта эҳтимол билан Қатарнинг «Ал-Араби» жамоасида фаолиятини якунлайди.

Поль Погба

«Ювентус»га қайтиш ноаниқ вариант бўлиб турган пайтда Поль июль ойида Саудия лигасига ўтиш вариантини рад этди - у терма жамоа билан Евро-2024га боришни орзу қилади. Бунинг учун спорт формасини тиклаш талаб этилади.

Серхио Рамос

Роберт Левандовски

Польша ОАВ «Барса» форварди Саудия Арабистонига кераклиги ҳақида ёзган. Бундан ташқари, улар йилига 150 миллион евролик тўловни айтишди, аммо музокаралар ҳали бошланмади. Левандовскини бундай вариантлар умуман қизиқтирмайди, унга «Барселона» ёқади.

Муҳаммад Салоҳ

Биз Салоҳнинг ўзидан эшитмаганмиз ва у таклифларга қандай муносабат билдирганини билмаймиз. Аммо Саудия варианти анча муҳокамаларга сабаб бўлди.

Бу ерда мантиқий узвийлик бор эди - Премьер-лиганинг асосий араб футболчиси. «Ливерпул»даги шериклари Мане ва Фирмино, шунингдек, асосий мусулмон футболчилари Маҳрез ва Бензема аллақачон Саудия Арабистонига кўчиб ўтишган. Саудия Арабистони ташқарисидаги барча исломий футбол юлдузларидан Салоҳ ва Зидан четда қолмоқда холос.

Энг қизиғи, «Ал-Иттиҳод» фақат трансфер ойнаси охирида фаоллашди. Муҳаммадга 200 миллион фунт стерлинггача таклиф қилинган - бу рекорд сумма. Аммо Клопп футболчини қўйиб юбормаслигини айтди.

Киритилди: 09.09.2023 10:55. Ўқилди: 1999 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

17.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Милан
1-3
Ливерпуль

Навбатдаги учрашув

21.09.2024. АПЛ. 5-тур.
19:00
Ливерпуль
-:-
Борнмут
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.