Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Йил ўтмай эркин агентга айланадиган юлдузлар

2024 йил ёзига келиб кўплаб юлдузлар эркин агент мақомини олиши мумкин, агар ҳозирги жамоалари улар билан шартномани узайтирмаса, ёки қишда сотиб юбормаса. Бу номлар ичида ҳамма билган номлар бўлиши ҳам табиий, албатта. Келинг, уларни кўриб чиқақимиз.

Килиан Мбаппе

Биз бу Мбаппе достонидан яқин ойларда, ҳатто бир йилда ҳам қутула олмаймиз. Ўтган ёзда "ПСЖ" Килианни ҳаттоки жамоадан дисквалификация қилишнинг қаттиқ чорасини қўлласа ҳам, сақлаб қола олди. Бу иш берди ва томонлар Килиан кетганидан кейин “ПСЖ”га муносиб пул олиш, французнинг ўзи эса ўзи учун яратган олтин парижлик қафасдан чиқиб кетиш имконини берадиган муроса излай бошлади. Аммо ҳозирча ҳақиқат шуки, Мбаппенинг шартномаси келаси ёзда тугайди ва у 1 январдан бошлаб янги клуби билан қонуний музокара олиб бориши мумкин.

Адриен Рабио

Рабио "Барселона" ёки "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалди. Аммо француз ўтган ёзда шартномасини бир йилга узайтирди. Бу клубни ўзгартириш учун муҳим қарорни кечиктириш каби кўринади. Шу билан бирга, Рабио "Ювентус"да тобора муҳим рол ўйнамоқда ва туринликлар уни узоқроқ сақлашга умид қилмоқда.

Кайл Уокер

Англиялик ҳимоячи "Бавария"га ўтишга жуда яқин эди. Аммо у қолишга қарор қилди. Ҳозир “Сити” билан шартномани узайтириш ҳақида гап кетмоқда. Ва бирданига уч йилга. Шунда собиқ "Тоттенхэм" футболчиси ўн йилни "шаҳарликлар" лагерида ўтказиши мумкин.

Лука Модрич

Мадридликлар ўз рўйхатини янгилашга ва Модрич, Кроос комбинациясидан воз кечишга пухта ва астойдил тайёрланмоқда. Бунга эришиш учун аста-секин Камавинга ва Тчуамени, кейинроқ эса Беллингем олиб келинди. Авлодлар алмашинуви кейинги йил якунланиши мумкин. 2012 йилдан бери Модрич "Реал Мадрид"да 23 та соврин ютган. Хорватиялик футболчи билан шартнома узайтирилиши даргумон. Аммо унинг ўзи фаолиятини якунлаш ниятида эмас. Эътиборлиси, Модричдан (33 ёш) ёшроқ бўлган ўша Кроос, аксинча, фаолиятини тез орада, аниқроғи, "Реал Мадрид"да якунлаш ниятини очиқ билдирмоқда.

Эрик Дайер

Кўринишидан, Дайер "шпорлар"нинг янги бош мураббийи Постекоглунинг режаларининг бир қисми эмас. Шу боис унга январ ойида бошқа клуб билан музокара ўтказиш ва улар билан дастлабки шартнома имзолаш учун рухсат берилса керак. Дайерга "Бавария", шунингдек, "Ноттингем Форест", "Борнмут" ва "Фулхэм" клублари қизиқиш билдирмоқда.

Тиаго Алькантара

"Қизиллар" ўтган ёзда бутун ярим ҳимоя чизиғини қайта тикладилар. 32 ёшли Алкантара жамоани тарк этиши мумкин, чунки у жароҳатлар туфайли мунтазам ўйнай олмаяпти. Шу билан бирга, у майдонга тушганида, "қизиллар"нинг янгиланган ярим ҳимоясига қимматли тажриба олиб келади. Дарвоқе, Алкантара сафдошлари ортидан Саудия Арабистонига бориши мумкин.

Алехандро Бальде

Бальденинг сўнгги йилларда ўсиши ақл бовар қилмайдиган даражада бўлди. У ҳозирда "Барселона"нинг бошланғич футболчиси бўлиб, деярли ҳар бир ўйинда чап қанотдаги фаоллиги билан эътиборни тортади. У аллақачон Испания терма жамоасига кириб бўлган. Унинг жамоани тарк этиш эҳтимоли паст. Шу билан бирга, янги шартнома йўқлиги сабабли босим пайдо бўлиши мумкин. Демак, тез орада янги узоқ муддатли шартнома тузилиши керак ва шунда Бальде бу рўйхатдан тушиб қолади.

Николас Уилямс

Уилямс ҳали 21 ёшда, лекин у аллақачон "Атлетик"нинг асосий ўйинчисидир. Клуб эса уни йўқотишни истамайди. Аммо бундай хавф мавжуд. Ва ҳатто кейинги йил бепулга кетиши мумкин. Испания матбуоти Уилямснинг "Атлетик" билан янги шартнома имзолашга тайёрлигини, бироқ атиги икки йилга ва 50 миллион еврога сотиб олиш шарти билан имзоланишини ёзмоқда. Шунинг учун у мухлисларни тинчлантирмоқчи ва клубга бундан нимадир ишлаб олишига кафолат бермоқчи.

Киритилди: 10.09.2023 11:47. Ўқилди: 3300 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

27.04.2024. АПЛ. 35-тур.
16:30
Вест Хэм
2-2
Ливерпуль

Навбатдаги учрашув

05.05.2024. АПЛ. 36-тур.
20:30
Ливерпуль
-:-
Тоттенхэм
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.