Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

АПЛ: Янги йил жумбоғи

Мавсумни омадсиз бошлаган «Челси» охирги учрашувларда ажойиб натижаларга эришмоқда.

Ҳеч ким Почеттинонинг истеъфосини талаб қилмаяпти, «кўклар» эса аста-секин еврокубоклар ҳудудига яқинлашмоқда. Ана шу ижобий силжиш таъсирида қизиқарли савол юзага келди: жамоа жорий йил якунида топ-5дан жой олишга муносибми?

Топ-5га интилишда «Челси»га далда берадиган омиллар

Терма жамоалар ўйинлари паузасига қадар ўтказилган 8 учрашувда (2таси кубок ўйини) «кўклар» атиги бир марта имкониятни бой беришди. Боз устига, шу давр ичида 3 марта етакчилик учун курашаётган грандлар билан куч синашдилар. Қаторасига расмийлаштирилган 3 ғалабадан кейин «Арсенал»дан тортиб олинган очко жамоа руҳиятини мустаҳкамлаган бўлса, «Тоттенхэм»ни маҳв этиш ва чемпионни сулҳ тузишга мажбур этиш ўзига бўлган ишончни янада ошириб юборди. Мавсум стартини жадвалнинг 2-ўнталигида ўтказган жамоа учун ҳайратда қолдирадиган ютуқ. Энг асосийси, бу ижобий силжиш жамоанинг етакчилар сафига кўтарилишида таъсирчан туртки бўлиши мумкин. Экспертлар - жумладан, Жейми Каррагер ҳам шундай фикрда: «Энди ўйинчиларда дунёнинг энг кучли жамоасига муносиб қаршилик кўрсата олишларига, мураббийда эса шогирдларини ҳар қандай муҳим ўйинда рақибга муаммолар ярата оладиган даражада тайёрлашга ишонч пайдо бўлди».

Жамоадаги ички муҳит аъло даражада, Янги йилгача эса яна 8та тур бор!

Инкор этувчи фикрлар: Эмоциялар тизим ўрнини тўлдира олмайди

Лекин импульснинг аҳамиятига ортиқча баҳо бериш ҳам керак эмас. Фақат унинг кўмаги билан бутун мавсумни юксак савияда ўтказишнинг иложи йўқ - «Урал» ўта шиддатли стартдан кейин одатий позициясига қайтаётганлигини кўриб турибмиз. Юран кетганидан кейин «Химки»нинг сочилиб кетганига гувоҳ бўлганмиз. Европада аввалги қишни дадил ўтказган «Лестер» якунда элитани тарк этди.

«Кўклар»га эътирозларимиз қуйидагича: узун захира ўриндиғи билан машғулот жараёнини самарали ўтказиш жуда қийин, ўйинчилар бир-бирлари билан жуда секин тил топишадилар. Мутасаддилар эса трансферлар учун миллионларни сарфлашни давом эттирмоқдалар. Грандлар билан тенгма-тенг курашиши ажойиб. Лекин ўз мавқеи ва ҳолатига холис баҳо беришни ҳам унутмаслик керак. Ҳозирги «Челси» - эндигина тета-поя бўлаётган инқирозли клуб.

Навбатдаги далда берувчи омиллар

«Челси»дан юқоридаги жамоаларда муаммолар йўқми? «Вест Хэм» ўтган мавсумга нисбатан олға силжиган бўлсада, «кўклар» ундан бемалол очко тортиб олишлари мумкин. «Брайтон» анча чўкиб қолди - захира ўриндиғи қисқа бўлган «чайкалар» учун ЕЛдаги иштирок оғир кечди, жамоа охирги 6 учрашувни ғалабаларсиз якунлади. «МЮ» ўз ўйинини топа олмаяпти, ижобий сижишдан дарак йўқ. «Ньюкасл»ни икки фронтдаги кураш қийнаб қўйди - ЕЧЛнинг 3-туридан кейин «ҳаккалар» «Вулверхэмптон» (АПЛда 12-ўринда) билан дуранг ўйнаб, 4-турдан кейин 17-ўриндаги «Борнмут»га имкониятни бой беришди. Тўғри, «Астон Вилла»га қарши беллашув оғир бўлади - бу ўйинни жамоанинг мустаҳкамлик захираси ҳал қилади.

Инкор этувчи  фикрлар

Агар «шаҳарликлар»га қарши оғир учрашув билан мавсум ниҳоясига етганида, лондонликлар енгил тин олишлари мумкин бўларди - топ-беллашувлар давом этади. Паузадан кейин Маурисио Почеттино шогирдларини «Ньюкасл» кутиб олади. «Кўклар» «ҳаккалар»дан 4 очкога ортда боришмоқда. Кейин жамоа ўзидан 3 очкога ўзиб кетган «Брайтон»ни меҳмон қилади, кейин «Олд Траффорд»да «МЮ» билан куч синашади. Қисқаси, «Челси»да сал енгилроқ нафас олишга ҳам вақт йўқ, ёш ижрочиларнинг бундай беллашувларда бардош бера олишларига эса, кафолат йўқ. Қўшимчасига, ҳозир «аристократлар» аввалгидек фаворит мақомида эмаслар.

Навбатдаги далда берувчи омиллар

Аввалги аргументни икки учли таёққа қиёслаш мумкин. Лекин биз таёқнинг ижобий учини танлаймиз. Чунки турнир жадвалида ёнма,ён келаётган «МЮ», «Ньюкасл» ва «Брайтон» ўз муаммоларини бартараф эта олмаган ёки унга энди дуч келган бўлса, «Челси» улардан фориғ бўлиш омилини топган шунга интилмоқда. «Кўклар» томон тош отишлар ўтган йили бошланганди. Қишки трансфер мавсумидан кейин хуружлар янада кучайиб кетди, ёзда бош кўтарган иккинчи тўлқин янги мавсум стартигача давом этди. Шундай ўта жиддий руҳий босимларда тобланган жамоа 3-4та принципиал беллашувни бемалол ўз фойдасига ҳал қила олади.

Инкор этувчи  фикрлар

Маурисио Почеттинонинг «сайқал кўрмаган олмослар» билан тинимсиз ҳаракатлари эвазига ижобий силжишлар сезилмоқда. Бироқ мувозанатни тиклаш, суръатни сақлаб қолиш зарур. қандайдир арзимас хатолик ҳаммасини йўққа чиқариши ҳеч гапмас. Шу сабабли еврокубок мусобақаларининг йўқлиги лондонликлар фойдасига хизмат қилади. Айнан шу сабаб туфайли декабрь ойидаги ўйинлар анча­йин муросасиз тарзда ўтишига шубҳа йўқ. Жамоалар ҳар 3 ёки 4 кунда майдонга тушадилар. Ана шу тиғизлик спорт формасини тўлиқ тиклай олмаган жамоа учун сезиларли зарба бўлиши аниқ. Қўшимчасига, 3та учрашувда жамоа бевосита асосий рақобатчиларга қарши курашади.

Якуний хулоса

Етакчи бешликдан, айниқса, ЕЧЛ ҳудудидан жой олиш борасида янги йил байрами яқинлашиб қолганида мулоҳаза юритамиз. Ўша пайтда «Вилла» ҳамда «Тоттенхэм»нинг олис масофадаги қудрати ойдинлашади. Ва албатта, «Челси»нинг нималарга қодир эканлиги ҳам. Энг муҳими, «МЮ» ва «Брайтон»га қарши ўзаро учрашувларда муваффақиятга эришиш, ундан аввал эса «Ньюкасл» майдонидан 3 очко билан қайтиш талаб этилади.

Хуллас, «Челси»даги тараққиёт кишига оптимизм бағишлайди - «кўклар» янада юқорироқ поғоналарга кўтарилиш ва «шерлар»нинг яқин қўшниси бўлишга лойиқлар.

С.РАҲМОНОВ тайёрлади.

Киритилди: 29.11.2023 23:36. Ўқилди: 2371 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

19.05.2024. АПЛ. 38-тур.
20:00
Ливерпуль
2-0
Вулверхэмптон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.