Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Ливерпуль» дунёдаги энг «илмий» Клоппга неврологлар ва астронавтлар мураббийи ёрдам бермоқда

Январь ойи охирида “Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп руҳий чарчоқ сабабли жамоани тарк этишини эълон қилганди.

Бир неча кундан сўнг Британиянинг нуфузли The Times нашри мерсисайдликлар аллақачон маълумотлар таҳлили асосида ўз мураббийини излаётгани ҳақида хабар қилди — худди шундай ёндашув 2015 йилда клубда қўлланилган ва улар Клоппни янги мураббий сифатида танлаганди. Американинг Fenway Sports Group (FSG) спорт инвестиция компанияси эгаси 2010 йилда “қизиллар”ни сотиб олганидан бери тадқиқот ва рақамлар асосида тайинловларни амалга ошириб келмоқда.

Клопп ҳар доим маош борасида араб миллиардерлари ҳомийлик қилаётган “Сити” билан рақобатлаша олмайдиган “Ливерпуль” ўзига хос йўллар излашга ҳаракат қилаётганини таъкидлаб келади. Булар жумласига илғор технологиялардан фойдаланиш, стартаплар ва олимларнинг ёрдами киради.

Салоҳ ва Милнер учун бош кийими, Лига Кубоги ғолиблиги

Жорий мавсумда “Ливерпуль” АПЛ пешқадамларидан бири бўлиб турибди, бундан ташқари улар аллақачон битта совринни қўлга киритди – февраль ойи охирида жамоа Лига кубоги финалида “Челси”ни мағлуб этди (1:0). Улар бу ғалабага қўшимча вақт охирида урилган ғалаба тўпи эвазига эришди. Агар лондонликлар пенальтилар сериясига қадар етиб боришганида ҳам бу уларга ғалабани нақд қила олмаслиги мумкин эди.“Ливерпуль” бу ҳолатда нейробиология билан шуғулланадиган Германиянинг Neuro11 компанияси ходимларининг маслаҳатига мурожаат қилар эди. Ўйин олдидан мутахассислар жамоаси “Ливерпуль” футболчиларига рақиб футболчиларининг пенальти тепиш қобилиятлари ҳақида маълумот беришди.

“Бизнинг асосий эътиборимиз спорт кўсаткичларининг кейинги чегараларини кўриб чиқишдир”, — деб тушунтирди Neuro11 асосчиларидан бири доктор Никлас Ҳауслер. Футболнинг жисмоний томони тугади. Бу йигитлар ажойиб формада. Кейинги қадам – тўғридан-тўғри мия машғулотлари. Бу ерда биз фанни асос қилиб оламиз”.

Немис неврологи Ҳауслер ва унинг дўсти ва бизнес шериги Патрик Ҳантчке Neuro11 ни 2019 йилда Поцдамда асос солган эди, уларнинг мақсади спортчиларнинг самарадорлигини ошириш ва иш фаолиятини яхшилаш, шунингдек, илғор технологиялар, стартаплар ва олимлар ёрдамида оптимал руҳий саломатликка эришишга ёрдам бериш.

Уларнинг усуллари баскетбол, ​​голф, дарт ва камондан отишда муваффақият қозонди, аммо Никлас ва Патрикнинг айнан футболчилар учун ишлаб чиққан машғулотлар дастури Клоппда қизиқиш уйғотди. Клопп доим шундай иновацион янгиликларга қизиқиш билдиради. Немис мураббийи аввалроқ аутдан тўпни майдонга отиш бўйича мутахассис Томас Гроннемаркдан фойдаланган, шунингдек, ўйинчилар билан нафас олиш машқлари устида ишлаш учун сёрфер Себастьян Штюдтнердан ҳам фойдаланган. Neuro11 раҳбариятининг билими ва ёндашуви Юргенни ҳайратда қолдирди, унинг ёрдамида у “Ливерпуль”нинг стандартлардан фойдаланиш натижаларини яхшилашга қарор қилди.

Глобал пандемия даврида ҳамкорлик тўхтади, аммо 2021 йилнинг ёзида мураббий олимларни ёдга олди ва уларни Франциянинг Эвиан шаҳридаги мавсумолди йиғинида бир нечта машғулотлар ўтказиш учун таклиф қилди. Муҳаммад Салоҳ, Трент Александр-Арнолд, Жеймс Милнер ва Ҳарви Эллиотт маълумотларни тўплаш ва индивидуал равишда мослаштирилган дастурларни яратиш учун бошларига электродлар бириктирилган бош кийимларини кийиш учун кўнгилли номзодлар бўлишди. Орадан олти ой ўтиб, “Ливерпуль” Лига Кубоги финалида “Челси”ни қийин кечган пенальтилар сериясида мағлуб этди.

Пенальтидан фойдалана олмаган ягона футболчи “аристократлар” дарвозабони Кепа Арризабалага бўлди. Аммо унинг ҳамкасби Кевин Келлеҳер аниқ эди. Ҳантчке Келлеҳер заҳирадаги дарвозабон бўлгани ва финалда ўйнаши аниқ бўлмагани учун ҳамкорлик қилишдан бош тортганини эслади. Якунда у барибир рози бўлди ва бошидаги кичик мослама билан пенальти тепишни ўзи алоҳида машқ қилди.

“Биз баъзи жиҳатлар билан фахрланамиз, аммо бизда қилинадиган ишлар кўп”,— деди Ҳантчке The Athletic нашрига. — Бу жуда катта жумбоқ ва биз катта жумбоқнинг кичик бир қисмимиз."

Neuro11 жамоасида, ҳатто, астронавтлар учун сувга шўнғиш бўйича инструктор ҳам мавжуд

35 ёшда бўлган Ҳауслер ва Ҳанцчке 10 ёшида “Кёльн”нинг собиқ бош директори Волфганг Лоос томонидан Қуйи Саксониянинг Брамше шаҳрида ташкил этилган футбол лагерида танишганларидан бери дўст бўлиб қолишган. Кейин ҳаёт уларни бутунлай бошқа йўналишларга олиб кетди. “Патрик ҳар доим мендан яхшироқ ўйинчи бўлган, Менинг ота-онам дипломат, шунинг учун мен Боннда неврология бўйича магистр даражасини олишдан олдин Канадада яшаб, ўқиб, дунё бўйлаб саёҳат қилдим. Кейин мен психология ва неврология фанлари бўйича докторлик даражасини олдим ва миянинг мақсадларга эришишда қандай ишлаши, муаммолар ва йўқотишларда ҳамда таваккал қилишдаги мияни ишлаши ҳақида бир нечта мақолалар чоп этдим.

Ҳанцчке ўша пайтдаги Бундеслига клуби “Энергиэ Cоттбус”нинг ёшлар академиясига қўшилди, аммо асосий таркибга кирмасдан жамоадан кетди. Охир-оқибат у бизнесни ўрганишни бошлади ва бир вақтда Германияда ярим профессионал тарзда футбол ўйнади.

“Менинг Бундеслигада ёки иккинчи дивизионда қатнашадиган кўплаб дўстларим бор эди ва мен улар билан машғулотларда нима етишмаётгани ҳақида гаплашдимъ, — дейди Ҳанцчке. — Ник PHD диссертациясини тамомлагандан сўнг, мен у билан қаҳва ичиш учун учрашдим ва у профессионал спортда неврология соҳасида қилаётган ишларининг улкан салоҳияти ҳақида суҳбатлашдим. Мен биргаликда ғайриоддий бир нарса қилишимиз мумкинлигини ҳис қилдим”.

Ҳауслер бунга “Лейпциг”да ва Германия футбол ассоциацияси билан бир ой ишлаган вақтида амин бўлди. Ҳамкор дўстлар ўйинчиларнинг руҳий ҳолати ва самарадор иш фаолиятини яхшилаш учун бутун машғулот ва таҳлил тартибини ишлаб чиқдилар. Улар Neuro11 мия машғулотлари деб аташди. Патрик ва Нико Бонн университети билан биргаликда Европа Иттифоқи ва Германия ҳукуматидан молиялаштириш учун ариза беришди ва олишди. Улар нейробиология, футбол ва бизнес соҳасидаги тажрибани уйғунлаштиришга муваффақ бўлишди.

2022 йилда Кёльндаги Германия спорт университети битирувчиси ва астронавтлар учун сувга шўнғиш бўйича инструктор Фабиан Штайнберг уларнинг жамоасига қўшилди. У турли хил ташқи омилларнинг спортчилар психологиясига таъсири ҳақида илмий мақолалар ёзади.

Neuro11 ходимлари стресс таъсирида ўйинчиларнинг руҳияти, айниқса, стандарт вазиятлардан фойдаланиш ва пенальтиларни тепиш ёки қабул қилиш олдидан ёмонлашишини аниқлади. Футболчилар ўтмишдаги хатоларни эсга олади ва ўйинчи ўзини йўқотиб ушбу имкониятдан фойдаланишига шубҳалар пайдо бўлади. Футболчиларнинг 85% га яқини бу таъсирга дучор бўлади ва олимларнинг вазифаси ўйинчиларнинг бундай дақиқаларда максимал концентрацияга эришишларини таъминлашдир. Neuro11 мутахассислари спортчиларнинг хотиржамликни сақлашлари мумкин бўлган воситаларни таҳлил қиладилар — бунинг учун улар, масалан, маълум бир рақамлар комбинациясини баланд овозда такрорлашдан фойдаланадилар. Бироқ, олимларнинг барча технологияси ва ёндашувлари сир сақланади.

“Ливерпуль” ўтган мавсумда бурчак тўпларидан бирорта ҳам гол ўтказиб юбормади

Клопп олимлар нафақат футболчилар психологиясини яхшилаш ва турли муаммоларни ҳал қилишнинг янги усулларини топишаётганидан балки Юрген уларни таклиф қилган асл вазифани аъло даражада бажараётганидан мамнун. Neuro11 ёрдамида “Ливерпуль” стандартларни амалга оширишда фантастик даражага етди – 2022/2023 йилги мавсумда мерсисайдликлар АПЛда стандартлардан 17 та гол уришди ва бу кўрсаткич бўйича лигада биринчи бўлишди. Бу кўрсаткич бўйича иккинчи ўринда “Тоттенҳэм” ва “Брентфорд” (ҳар бири 16 тадан гол), учинчи ўринда “Арсенал” (15 та), тўртинчи ўринда “Манчестер Сити” (14 та) жойлашган. “Қизиллар” стандартлардан урган 17 та голдан 11 тасини бурчак тўпидан урган, фақат “Арсенал” ва “Тоттенҳэм”да  бундай голлар кўпроқ — 13 тадан. Эътиборли жиҳати, ўтган мавсум давомида Клопп шогирдлари бурчак тўпидан бирорта ҳам гол ўтказиб юбормади.

“Ливерпуль”да замонавий технологиялар катта рол ўйнашини нафақат Клопп билади – 2018 йилда раҳбарият ходимларга янги бўлим – жамоанинг тадқиқот бўйича директори лавозимини жорий қилган эди. Бир йил олдин бу йўналишни Harvard’дан заррачалар физикаси бўйича докторлик даражасига эга бўлган Уилям Спирман бошқарган. Олим 2015 йилдан 2017 йилгача Ҳудл (ташкилот спорт селексияси ва истиқболли ўйинчиларни аниқлаш соҳасида етакчилардан бири бўлган Wyscout платформасига эгалик қилади) таҳлилий компаниясида ишлаган вақтида физика ва футбол ўртасида кўплаб ўхшашликларни топди.

Ўз фаолиятида субатомик зарраларнинг ўзаро таъсирини ўрганиш бўйича мутахассис зарраларнинг хатти-ҳаракатларини ва уларнинг космоснинг маълум бир нуқтасига таъсирини башорат қилиш учун математик моделлардан фойдаланган. Ва ўшанда Спирман футбол маълумотларига асосланган шунга ўхшаш моделни яратди — у зарралар ва зарядлар ўрнига ўйинчилар ва тўпдан фойдаланди. “Ливерпуль” Уилямнинг ишланмаларини истиқболли деб ҳисоблади ва уни жамоага таклиф қилди. Янги директор маълумотлар анализи бўйича олимлар, таҳлилчилар ва дастурий таъминот муҳандислари гуруҳини тузди, улар маълумотлардан ходимларни ишга олиш ва ўйинларни таҳлил қилиш каби спорт операцияларида ёрдам бериш учун фойдаланадилар.

“Футболда голлар нисбатан кам учрайди, шунинг учун биз гол уришимиз мумкин бўлган жойларга қандай боришни аниқлашга ҳаракат қиляпмиз. Биз буни уддалаяпмиз, шекилли”, — дейди Спирман ғурур билан.

Эркин Ғайбуллаев таржимаси

Киритилди: 12.03.2024 23:50. Ўқилди: 1070 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

24.11.2024. АПЛ. 12-тур.
19:00
Саутгемптон
2-3
Ливерпуль

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.