Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Дам олиш кунлари бизни супер тўқнашувлар кутиб турибди

Клублар футболи икки ҳафталик танаффусан сўнг қайтмоқда ва оддий тарзда эмас, балки супер тўқнашувлари билан. Келинг, дам олиш кунлари бизни қандай учрашувлар кутаётганини тўхталиб ўтамиз.

Шанба. 30 март

“Наполи” “Аталанта”ни мағлуб этса, чемпионлар лигаси пойгасига қайтади

Бергамоликлар бу ўйинда мағлуб бўлишса ҳам уларни мусобақада сақлаб қоладиган захирага эга. Неаполликлар бунга эга эмаслар. Калзона умидни тиклади. Аммо биз тахмин қиламизки, "Болоня" ва "Рома" ўз ўйинларини олади. "Наполи"ни фақат ғалаба қониқтиради

Учрашув Тошкент вақти билан 16:30'да старт олади.

Байер “Байер”га қарши

"Хоффенхайм" ҳужумчиси Максимилиан Байер ёзда "Байер"га ўтиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар пайдо бўлди. Байер 21 ёшда, у Бундеслигада дебют мавсумини ўтказмоқда, 26 турда 12 гол урди. “Байер" тўқнаш келган ўйинда Байер вазиятни қийинлаштира олишини тахмин қилиш қийин.

Учрашув Тошкент вақти билан 19:30да старт олади.

Анти-Аллегри Аллегрига қарши

Римликларнинг Сарри билан эмас, Тудор билан биринчи ўйини. Биз бу ўйинда “Лацио”нинг 3-4-2-1 га ўтишни ва ҳар бир туринлик учун шахсий ёндашувни кутмоқдамиз. Иммобиле ва Албертодан ижодий ўйин кутса бўлади.

Учрашув Тошкент вақти билан 22:00да старт олади.

ДерКлассикер ҳар қачонгидек қизиқ бўлмаслиги мумкин

"Бавария" ва Дортмунднинг иккинчи даврада тўқнаш келганида улардан ҳеч бири биринчи поғонада бўлмаган ўйиндан 14 йилдан кўпроқ вақт ўтди. Ўша вақтда ҳам уларнинг ҳеч бири чемпионатда биринчи жамоа бўлмаган. Мана биз 2023/24 йилги мавсум, 27-тур ўйинуда шунақа воқеа гувоҳига айланамиз.

Сўнгги тўқнашувларда "Бавария" устунлик қилган, айниқса "Алянс Арена"даги вазият жуда оғир. Кетма-кет еттита ғалаба, жумладан 6:0, 5:0, 4:0. Айниқса, 2024 йилда жамоанинг энг яхши ўйинчиларидан бири Марсель Сабицернинг дисквалификацияси туфайли жамоага ёрдам бермаслиги дортмундликлар учун қийин бўлади.

Учрашув Тошкент вақти билан 22:30да старт олади.

“Барса” “Барса” учун яратилган мураббийга қарши

"Лас-Пальмас" Хави давридаги "Барса"дан кўра классик "Барса"га ўхшайди. Уларнинг уйғунлиги бир хил услубнинг турли талқинларининг тўқнашувидир.

"Лас-Пальмас"нинг бош қаҳрамони мураббий Хавер Пимиентадир. У Кройффнинг ғоялари билан сингиб кетган: у 20 йилни "Барса" тизимида ўтказди, барча ёшлар тоифалари билан ишлади ва 2020 йилда у Кике Сетьен истеъфога чиққанидан кейин жамоани бошқариши мумкин эди, аммо каталонияликлар таваккал қилишни хоҳламадилар.

Учрашув Тошкент вақти билан 01:00да старт олади.

Якшанба. 31 март

Клопп Де Дзерби устидан биринчи ғалабасини кутмоқда

Афтидан, Хаби Алонсо "Ливерпул"дан воз кечиб, "Байер"да қолади. Клоппнинг ўрнига даъвогарлар биттага камайди. Улардан бири Роберто Де Дзерби, у ҳафта охирида "Энфилд"га келади.

Клоппнинг италиялик билан муносабатлари муваффақиятсиз якунланган. Тўртта ўзаро ўйинда "Брайтон" жамоасига қарши бирорта ҳам ғалаба қозонмаган. Ҳар бирида “Ливерпуль” аниқ дақиқаларда мағлуб бўлди. Юрген ҳар бир ўйинда муаммоларни тактика орқали тўғирлашга уринди: гоҳ таркибни ўзгартирди, гоҳ прагматик режимга ўтди, гоҳ танаффусда алмаштиришларни амалга оширди.

Ҳозир биринчи ғалаба учун идеал вақт. Биринчидан, вазият шунга қараб кетяпти, "Ливерпуль" ютса, чемпионатда яна пешқадам бўлиши мумкин. Иккинчидан, "Брайтон"нинг муҳим футболчилари жароҳат олишган. Де Дзерби қўл остида "Ливерпуль" дарвозасига 10 та голдан 6 тасини ташкил қилган Митома ва Марч ўйнамайди.

Учрашув Тошкент вақти билан 18:00да старт олади.

Жароҳатлар Гвардиоланинг тактикасига қандай таъсир қилади?

"Ман Сити" жароҳат туфайли Кайл Уокер ва Жон Стоунсни йўқотди. Мануэль Аканжи ва Эдерсоннинг иштироки ҳам сўроқ остида.

"Арсенал"га қарши муҳим ўйинда Гвардиола таркибни ўзгартириш бўйича асосий ўйинчисиз (Стоунс) ва, эҳтимол, тез-тез алмаштирилмасдан (Аканжи) қолди. Пепнинг биринчи ҳужум босқичи энг дастурлаштирилган бўлишига қарамай, жароҳатларнинг муҳим қисми ҳимоя чизиғида тўпланган. Кўринишидан, режалар тезда қайта кўриб чиқилиши керак.

Микель Артетанинг муносабати ҳам қизиқ. Умуман олганда, "Этиҳад"даги ўйин прагматизмни кучайтиришни талаб қилади, аммо энди максимал босимни ёқиш мантиқийдир? "Арсенал" буни қила олади.

Учрашув Тошкент вақти билан 20:30да старт олади.

"Марсел" жонлангандек кўринади, аммо "ПСЖ"га қарши ўйинда имконият кам

Гаттузо четлатилгач, “Марсель” 4:1, 5:1 ва 4:0 ҳисобида кетма-кет беш марта ғалаба қозонди. Энди эса барча мусобақаларда қаторасига 24 ўйинда мағлуб бўлмаган “ПСЖ” уларни кутиб турибди.

Вазиятни “ПСЖ”даги ўнга яқин жароҳатланганлар рўйхати бузмоқда. "Велодром" ёниши аниқ.

Учрашув Тошкент вақти билан 00:00да старт олади.

"Реал"ни фақат Эрнесто Вальверде тўхтата олади

Мадрид терма жамоа йиғинлари олдидан бироз секинлашди. Ва мавсумнинг энг муҳим қисми олдинда. "Ман Сити" билан ўйинларга "Атлетик" билан учрашув ажойиб тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Вазият шундайки, фақат Эрнесто Вальверде Хавига чемпионлик учун курашда ёрдам бера олади. "Атлетик" - "Реал" ҳали ўйнамаган "Барса"дан ташқари охирги жиддий рақиб. Анчелотти тезда Ла Лига билан боғлиқ масалани ёпиб, бор эътиборини Чемпионлар лигасига қаратиши керак.

Учрашув Тошкент вақти билан 00:00да старт олади.

Киритилди: 30.03.2024 11:59. Ўқилди: 3666 марта. Фикрлар: 3 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

14.05.2024. АПЛ. 37-тур.
00:00
Астон Вилла
3-3
Ливерпуль

Навбатдаги учрашув

19.05.2024. АПЛ. 38-тур.
20:00
Ливерпуль
-:-
Вулверхэмптон
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.