Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Юрген Клопп: "Мени футбол шифокори деб чақиринг"

«Ливерпул»нинг собиқ бош мураббийи Юрген Клопп 1 январдан «Ред Булл» футбол бўлимининг расмий раҳбари сифатида янги лавозимга киришди.

Германиялик мутахассис компаниянинг Зальцбург (Австрия)даги бош қароргоҳида матбуот анжумани ўтказишга ҳам улгурди. У журналистлар билан мулоқотда «Ливерпуль» ҳақидаги саволларга ҳам жавоб берди. Шунингдек, «Ред Булл»га мураббийлик қилмаслигини ҳам алоҳида таъкидлади.

Янги иши ҳақида

- Мен доимо мураббийликдан завқ олишимни айтганман. Аммо минглаб ўйинлар ва матбуот анжуманларидан сўнг, янги лавозимда ўзимни синаб кўрмоқчи бўлдим. Энди менинг ажойиб жамоам бор. Марио Гомес эса унинг бир қисмидир. Мураббий сифатида фаолият юритганимда стратегик ривожланишга ҳам катта эътибор қаратиш орқали инфратузилма ҳамда футбол маданиятига қизиқиб келганман. Мақтаниш эмас, лекин мен ишлаган ҳар бир жамоа исталган жабҳада ўсишга эришган. Агар хоҳласангиз, мени футбол шифокори деб чақиринг - керак бўлганда ёрдам бераман албатта.

Германияда «РБ» клублари танқид қилиниши ҳақида:

- Мен «РБ Лейпциг» - «Вердер» ўйинини томоша қилиш учун стадионга бордим ва ўйингоҳга 47000 мухлис ташриф буюрганини кўрдим, уларнинг 42000таси «Лейпциг»га ишқибозлик қилишди. Ўзингиз ўйлаб кўринг, улар яхши футболга лойиқ эмасми? Нафақат бу ерда, балки Зальцбург, Нью-Йорк, Япония ва Бразилияда ҳам. Тўғриси, менга футбол одамларга қувонч келтириши ёқади.

Мураббийлик ҳақида:

- Ишонтириб айтаманки, «РБ Лейпциг» ёки бошқа «Ред Булл» тизимидаги жамоаларга мураббийлик қилмайман. Қўлимдан келганича буни кафолатлайман. Энди мураббий бўлиб ишлаш ниятим йўқ. Умид қиламанки, компания шафелигида бу савол умуман туғилмайдиган тизим қурамиз.

«Ливерпул»нинг муваффақияти ҳақида:

- «Ливерпуль» жуда яхши ўйин кўрсатаётганидан хурсандман. Мен Арне Слот ва баъзи ўйинчилар билан ҳали ҳам гаплашиб тураман ва уларга энг яхши тилакларимни тилайман. Шунингдек, ҳаммага «Ливерпул»нинг ўйинини кўришни маслаҳат бераман. Чунки, улар ажойиб футбол намойиш этишади. Эҳтимол, «мерсисайд» клуби ҳозир дун­ёдаги энг бар­қарор жамоадир.

Трент Александер-Арнольд ҳақида:

- Афсуски, ҳали ҳам унинг ҳимоядаги ўйини ҳақида танқидий кайфиятдаги одамлар топилади. Яхшиси, энди бу борада ташвишланмаганим маъқул. Мен Арне Слотдан бир нечта матбуот анжуманларида у ҳақда сўраган журналистларни кўрдим. Муносабатим: Нега улар ҳалигача Трент энг яхшиларидан бири эканлигини тушуна олишмаяпти?! Ҳа, у «Манчестер Юнайтед»га қарши бироз ишончсиз ўйнади, аммо келинглар Трентнинг яхши ўйинларидан кейин ҳам худди шундай шов-шув кўтарайлик.

Муҳаммад Салоҳ ҳақида:

- Умид қиламанки, у жамоада қолади. Салоҳ замонамизнинг энг буюк ҳужумчиси. Фантастик футболчи. Айтиш жоиз бўлса, Мисрнинг замонавий миллионлар ўйинидаги энг яхши элчиси.

Клублар ўртасидаги янги жаҳон чемпионати ҳақида:

- «РБ Зальцбург»нинг жаҳон чемпионатида иштирок этишидан хабарим бор. Лекин мазкур мусобақа менга ёқмаяпти. Сабаби бу футболчиларни ёзги таътилсиз қолдириш демакдир. Ким бу турнир ғолиблигини қўлга киритса, энг бахтсиз чемпион бўлади. Чунки, улар бутун ёз бўйи расмий ўйинларда майдонга тушишади ва кейин дарҳол янги мавсум бошланади. Европа футболида тиғиз тақвим ортидан жароҳатлар кўпайиб кетяпти. Қачондир ўйинлар сонини камайтиришга тўғри келади. Ёки таркибдаги футболчилар рўйхатини кўпайтириш ҳозирда бу масалага - бошқа ечим кўрмаяпман.

«Ливерпул»нинг чемпионлик имкониятлари ҳақида:

- Агар «Ливерпуль» чемпионликни қўлга киритса, мен дарҳол Англияга чипта буюртма қиламан. Шунингдек, ғалабани биргаликда нишонлаш учун ҳаммани меҳмон қиламан. Келинг, ўша куни майдонда парад ўтказайлик. Мухлислар қандай унвон қўлга киритилганлигини яхшироқ ҳис қилишсин. Лекин чемпионлик ҳақида бонг уришга бироз эрта. Футболда келажакда нималар рўй беришини олдиндан билиб бўлмайди. Яхшиси вазиятни жимгина кузатиб турган маъ­қул.

ХУРШИДБЕК тайёрлади

Киритилди: 28.01.2025 23:44. Ўқилди: 1399 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

20.04.2025. АПЛ. 33-тур.
20:30
Лестер
0-1
Ливерпуль

Навбатдаги учрашув

27.04.2025. АПЛ. 34-тур.
20:30
Ливерпуль
-:-
Тоттенхэм
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.