Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Ливерпуль" - ҳужумкор монстрга айланмоқда

Александер Исак ҳамон «Ньюкасл» ихтиёрида, бироқ у аллақачон руҳан «Энфилд»га кўчиб ўтишга тайёр эканини билдирган. Журналист Флориан Плеттенберг маълумотларига кўра, шартнома келишилган, музокаралар эса муваффақиятли кечмоқда.

Швед футболчисини «Ньюкасл» билан ментал жиҳатдан энди ҳеч нарса боғламайди — «қарғалар» 170 млн. еврога умид қилиб турган бир пайтда, Исак шахсий дастур асосида ўз вақтида тўп сурган «Реал Сосьедад» билан шуғулланмоқда. Агар бу трансфер ҳақидаги маълумотлар тўғри бўлса, «Ливерпуль» шу трансфер ойнасида деярли 500 млн. евро сарфлайди - шунчаки телбалик!

Флориан Вирц, Жереми Фримпонг, Юго Экитике ва швед ҳужумчиси билан бирга «Энфилд»да «Манчестер Сити»нинг кетма-кет тўрт чемпионлик рекордини ортда қолдириши мумкин бўлган янги гегемон шаклланиши мумкин. Бироқ бир нозик масала бор — бу жасур ва ёш жамоани майдонда қандай жойлаштириш кераклигини тўғри ҳал этиш лозим. Демак, мерсисайдлик мураббийлар олдида улкан вазифалар турибди.

Ўтган чемпионлик мавсумида «Ливерпуль» авваламбор ўзининг бетакрор мувозанати билан таассурот қолдирди. Жамоада юксак даражадаги шахсий маҳоратга эга футболчилар ва Арне Слот томонидан белгилаб берилган универсал ролларга эга ўйинчилар бор эди. Балки «қизиллар» Юрген Клопп давридаги каби яшин тезлигида ҳужум қилмаган бўлиши мумкин, лекин улар ўйинни яхшироқ назорат қилишди ва ҳис-туйғуларга берилмади.

Фақат бир «эркин рассом» бор - бу Муҳаммад Салоҳ. Мисрлик юлдуз ўйинни ўз қўлига олиш, ҳимояга камроқ ёрдам бериш ва ҳал қилувчи учинчи майдонда темпни белгилашга ҳақли. Бу эса самара бермоқда. Эндиликда жамоа таркиби эркин ҳаракат қилишни яхши кўрувчи ўйинчилар билан тўлиб-тошган — бу эса хатолар сони кўпайишига олиб келиши мумкин.

Исак «Ньюкасл»да бўлгани каби ҳужумдаги «найза учи» вазифасини бажаради, яъни орқага қайтиш талаб этилмайди. Ундан пастроқда эса Флориан Вирц - у «Байер»да Хаби Алонсо қўл остида доим қанотларга ёки тўғридан-тўғри ҳужумчи ортида ҳаракатланарди. Ҳимояда эса ўнг қанотда — Жереми Фримпонг, ҳар бир ўйинда олдинга парвоз қилувчи реактив футболчи. 3-4-3 схемасида у Алонсо учун муҳим, ҳатто алмаштириб бўлмас опция эди. Бироқ Слотнинг 4-2-3-1 схемасида...

Тасаввур қилинг, шу футболчилар «Арсенал»га қарши ўйинда қандай ҳаракат қилади, шунингдек, «Ливерпул»нинг асосий таркибида классик таянч ярим ҳимоячи йўқ (Райан Гравенберх — кўпроқ универсал, чуқурдан ўйнайди) — бу эса жамоа чизиқлари орасидаги улкан бўшлиқни англатади.

Нидерландиялик мураббий бу ўйинчиларни «қайта дастурлаш» билан шуғулланмайди. Агар ижодкор футболчининг эркини чекласанг, трансфердан нима наф? Буннинг ўрнига, Арне уларнинг ролларини модернизация қилишни бошлади.

«Қизиллар» аллақачон бир қатор ўртоқлик ўйинларида қатнашишди. Масалан, прагматик Массимилиано Аллегри бошқарувидаги «Милан»га қарши учрашувда улар аламли, бироқ кутилган мағлубиятга учрашди. Бир томон турли тактикаларни синовдан ўтказаётган бир пайтда, рақиб шунчаки ўз имкониятини қўлдан бой бермай, қарши ҳужумга чиқиб кетаверди. Тўрт кун ўтиб, «Ливерпуль» «Йокогама»га қарши ўйин ўтказди — бу сафар жамоа анча компакт кўринди, бироқ рақиб даражаси ҳам унчалик баланд эмасди.

Ҳимоя чизиғи эса анча мослашувчан бўлиб қолди — Виржил ван Дейк ва Ибраима Конате навбатма-навбат ҳимояни кафолатлаш вазифасини бажаришмоқда. Вақти-вақти билан уларга учинчи марказий ҳимоячи сифатида янги келган Милош Керкез ҳам қўшилади. Лекин бу жараён жуда динамик ва оддий кўз билан дарҳол сезилмайди.

Гравенберх кўпроқ классик таянч ярим ҳимоячини эслатмоқда, марказий ярим ҳимоячи ролини эса Алексис МакАллистер ўз зиммасига олган. Исакнинг эҳтимолий дублёри — Экитике эса Салоҳ ва Коди Гакпо билан яхши ҳамкорлик қилди, уларга марказдаги ҳужум учун бўш жой яратиб берди. Ҳозирча умидли кўринади, аммо бу самарали бўладими? АПЛ стартига саноқли кунлар қолди, лекин тактик режалар ҳали шаклланиш жараёнида.

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Киритилди: 25.08.2025 08:00. Ўқилди: 1996 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

19.10.2025. АПЛ. 8-тур.
20:30
Ливерпуль
1-2
Ман. Юнайтед

Навбатдаги учрашув

22.10.2025. ЕЧЛ. 3-тур.
23:59
Айнтрахт Ф
-:-
Ливерпуль
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.