Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Жованни Леони - "Ливерпуль" ҳимояси учун янги қўрғон

Ҳимоя чизиғи марказидаги ёшга боғлиқ ўзгаришлар ва асосий ҳимоячиларнинг беқарорлиги оқибатида «Ливерпуль» 18 ёшли Жованни Леонига ишонч билдиришни лозим топди. Катталар футболидаги фаолиятини эндигина бошлаган римлик ҳимоячи ўзининг топ-даражадаги бўлажак етакчи эканлигига мураббийлар, экспертлар ва ҳатто Арриго Саккидек футбол афсонасини ҳам ишонтира олганди. Хўш, у қандай ўйинчи ва нима учун унга шунчалик жиддий ишонч билдиришди?

«С» Сериядан 35 млн. евроли трансфергача

Жованни Леони 2006 йилнинг декабрида Римдаги сув полоси спортчилари оиласида дунёга келди. 16 ёшида Жованни «С» Сериянинг «Падова» клубида дебютини нишонлаб, бир мавсумдан ке­йин «Сампдория»га ўтди ва қисқа вақт ичида бехато ўйинлари билан яхши таассурот қолдирди. Кейин Леони «Парма»га ўтиб, айниқса, Кристиан Киву келганидан кейин маҳоратини янада оширишга киришди. Шу йилнинг баҳорида ҳимоячи «А» Серияда 10 марта майдонга тушиб, Ромелу Лукакудек ҳужумчиларга қарши муносиб тўп сурди. Апрелда Леони «Ювентус»га қарши 7та яккакурашнинг 6тасида ғолиб чиқиб, ўзининг мавсумдаги энг яхши учрашувини намойиш этди.

Ана шу тараққиётдан қониққан «Ливерпуль» 35 млн. евродан воз кечиб, навқирон иқтидор билан 2031 йилгача мўлжалланган шартномага имзо чекди.

Жисмоний куч, етуклик, инстинкт

Леони - замонавий типдаги классик марказий ҳимоячи. 196 см.ли бўй билан нафақат ҳавода («А» Серияда 64та яккакурашда устунлик), ерда ҳам ишончли тўп суради. Жарима майдончасида 6та яккакурашнинг 5тасида устун келди, ўзи жуда ёш бўлсада, ўйинни чуқур ҳис этади. У подкатдан жуда кам фойдаланади, асосан тўпни илиб олиш ва рақибдан тезроқ ҳаракат қилишга интилади. «Подкатни қўллаяпманми, демак, қаердадир хатога йўл қўйдим», - Леони тилга олиб турадиган мазкур ибора Паоло Мальдинига тегишли бўлса, ажабмас, Италияда уни шу афсонага таққослашади.

«Парма»даги роли: соф марказий ҳимоячи

Жованни «Парма»да доимо (86 фоиз) ҳимоя марказининг ўнг қанотида тўп сурганди. У жарима майдончасига яқинроқ жойлашиб, сўнг­ги таянч устуни ролини ўйнаган ва тўпни илиб олганди. Тўп билан кўп юрмасада, узатмалари доимо аниқ (88,7 фоиз) бўларди. Ваҳоланки, унинг даврида «Парма» тўпга эгалик қилиш бўйича «А» Сериянинг энг ёмон (44,4 фоиз) тўртлигида юрарди. Ҳозирча унинг кучли жиҳатлари ҳимояда, яратувчанликда эмас.

Статистика нима дейди?

-  90 дақиқа ичида 0,77та бартараф этилган зарбалар - «А» Сериядаги ҳимоячилар орасидаги энг яхши кўрсаткичлардан бири.

-  59,1 фоиз ер устидаги яккакурашларда устунлик.

-  Рақиблардан 14 марта тўпни тортиб олиш - топ-лигалар бешлигининг 18 ёшгача бўлган бошқа ҳимоячиларга нисбатан энг яхши натижа.

-  Леони «Барселона»даги Пау Кубарсидан ташқари, 18дан кичик ёшдаги барча марказий ҳимоячилардан кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлган.

Леони қайси жиҳатларни ошириши керак:

Арне Слот тизимида марказий ҳимоячилар тўпни нисбатан кўпроқ олиб юрадилар. Леони «Парма»да ўртача 59,7 тегиниш ва 46,3 узатмани амалга оширарди. Таққослаш учун:

-  ван Дейк: 90,4 тегиниш ва 79 узатма;

-  Конате: 77,9 тегиниш ва 66,6 узатма.

Шунингдек, яхшиланиши лозим бўлган кўрсаткичлар:

-  олис узатмалар: 44тадан 14таси аниқ, уларнинг 5таси ортга.

-  тўпни олиб юриш: ҳар бир ўйинда атиги 3,5 прогрессив юриш (ван Дейкда 8,8, Конатеда 8,0).

Ўқувчилар ўқитувчиларга қарши

Леонининг янги жамоага мослашуви қизиқарли жараёнга айланиши мумкин. Чунки унинг «кумири» - Виржиль ван Дейк ҳамон шу жамоада тўп сурмоқда. «Падова»да юрган пайтида Леони айнан нидерландиялик футболчи унинг ҳимоявий ҳаракатларида нишон бўлишини айтганди. Энди у тўғридан-тўғри «кумири»дан сабоқ олиши мумкин.

Бошқа томондан, ван Дейкнинг ўзи фаолиятини якунлашга, Конате эса клубни тарк этишга тараддуд кўрмоқда. Жо Гомес жиддий жароҳатдан кейин саломатлигини тикламоқда. Буларнинг барчаси навқирон италияликка тезроқ асосий таркибга йўл очади.

Арриго Саккининг мулоҳазаси

Ҳимоячиларни бир қарашда ким фарқлай олади, десангиз, Арриго Саккини кўрсатишади. У Леонига қисқа, лекин мазмунли таъриф берди: «У - ақлли, меҳнатсевар ва етук йигит. Айримлар унинг «А» Серияда атиги 17та ўйин ўтказганини айтишади. Менинг жавобим қуйидагича: шунинг ўзи етарли. Иқтидори яққол кўриниб турибди».

Италиянинг энг яхши мураббийларидан бирининг қўллаб-қувватлаши кўпчиликнинг бутун бир фаолиятига бемалол етарди.

Хулоса

Жованни Леони - камёб ҳодиса: 18 ёшида жисмонан балоғатга етган, тактик жиҳатдан саводхон, руҳан барқарор йигит. У ҳужумни ташкил этишга ғўрлик қилади, лекин ўзи қандай тўп суришни пухта ўрганган - топ-клуб даражасида.

«Ливерпуль» ўйинлар сони оз бўлган футболчиларни олавермайди. Лекин Леони хусусида асосли далилларга эга - Жованни клубнинг сўнгги йиллардаги энг яхши трансферларидан бири бўлиши мумкин.

С.РАҲМОНОВ тайёрлади

Киритилди: 24.09.2025 23:41. Ўқилди: 1164 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

19.10.2025. АПЛ. 8-тур.
20:30
Ливерпуль
1-2
Ман. Юнайтед

Навбатдаги учрашув

26.10.2025. АПЛ. 9-тур.
00:00
Брентфорд
-:-
Ливерпуль
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.