Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Майкл Оуэн: «Инстинкни жадвалда тасвирлаш иложсиз»

Ўзига хос тезлиги ва интеллекти туфайли замонасининг тенгсиз ҳужумчиларидан бирига айланган Майкл Оуэн футболчилик фаолиятини якунлагач ҳам эътибордан тушгани йўқ. 17 ёшида Англия миллий жамоаси сафида порлаган, бугунга қадар «Олтин тўп»ни қўлга киритган охирги инглиз бўлиб қолаётган ноёб иқтидор эгаси эндиликда ўткир интервьюлари билан ажралиб турибди. Мана, Майкл бу сафар замонавий футбол нечоғлик ўзгаргани, атлетизм нима учун маҳоратдан муҳимроқлиги ва ҳозирги «МЮ»да қандай муаммолар борлиги ҳақида ошкора фикр юритди.

- Майкл, фаолиятингиз АПЛ айни ривожланаётган дастлабки йилларга тўғри келган. Айтингчи, ҳозирда Англия чемпионати қандай таассурот қолдирмоқда?

- АПЛнинг ноёб устунлиги - бу доимий интенсивлик, тезлик ва тўхталишлар камлиги. Мухлислар айнан шундай футболни қадрлашади. Тўғри, VAR тизими ва бошқа технологиялар кириб келиши билан футбол бироз ўзгаришга юз тутди. Дейлик, атлетизм биринчи ўринга чиқди. Чамаси 20 йил олдин эса тўп билан муомала қилиш воситасида мухлисларга завқ улашиш, ортиқча югурмасдан ҳам ажойиб ўйин кўрсатиш мумкин эди. Энди футболчидан турли статистик ва жисмоний кўрсаткичларни яхшилаш талаб қилинмоқда. Шахсан мен илгари Эрик Кантона, Деннис Бергкамп, Жанфранко Зола, Мэтт Ле Тиссье каби ижрочиларнинг нозик ҳаракатларини кузатишдан завқланардим. Бугун эса барча спорт талабларига жавоб берадиган футболчиларга эга бўлиш йўлида нафис ўйиндан воз кечяпмиз.

- ОАВ билан мулоқотда таҳлил ҳақида кўп гапирасиз. Айтингчи, статистика чиндан ҳам, маррага етиш инстинктини ўлчай оладими?

- Ҳозир телевидениеда ишлайман, шунинг учун турли маълумотлар билан ўралганман. Тўғри, спорт фани ва турли ўлчовларга ишонаман, лекин рақамлар барчасини аниқ кўрсатиб беролмайди, барибир. Ахир очиқ ўйин кўп жиҳатларни қамраб олади - тўп тезлиги, об-ҳаво, майдон ҳолати ва ҳоказо... Умуман, футбол нюансларга тўла. Инстинкт­-ни эса қандайдир жадвалга солишнинг иложи йўқ.

- Бугун ижтимоий тармоқларнинг футболчилар фаолиятига таъсири катта. Бу фикрга қўшиласизми?

- Кўпчилик ҳозир футболчиларга нисбатан босим кучайганини айтмоқда. Лекин ҳақиқат шуки, таниқли футболчилар олдин ҳам диққат марказида бўлишган. Фарқи битта - илгари босим фақат газеталар томонидан келарди: агар имкониятни бой берсангиз, бош саҳифада шол­ғомдай каллангиз билан суратингизни чоп этишарди. Уларга эътибор қаратмасликнинг умуман иложи йўқ эди. Ҳозир эса ижтимоий тармоқлар босимини қабул қилиш ёки қилмаслик ҳар кимнинг ўзига ҳавола. Ҳар ҳолда, қўл телефонида ўчириш тугмаси бор.

- Сизнингча, бугунги «МЮ»да қандай муаммолар бўй кўрсатмоқда?

- Айтиш шарт эмас, «қизил иблислар»нинг барчамиз кўниккан даражада чиройли ўйин кўрсатмай қўйишганига 10 йилдан ошди. Клуб раҳбарияти мураббийлар, футболчилар ва директорлар танлаш сиёсати, инфратузилма, умуман, ҳаммасини ўзгартирдилар. Бунинг учун миллиард фунтдан кўпроқ сарфланди. Хўш, яна нимани ўзгартириш керак? Ҳар сафар натижалар пасайганида, кескин ўзгариш кузатилади: мураббий ва футболчиларни алмаштиришади, тактика ёки тизимни янгилашади... Гўё уч ҳимоячи услуби тўрт ҳимоя тактикасига ўзгартирилса, ҳаммаси бирдан ўз ҳолига қайтадигандек. Йўқ, асло бундай бўлмайди. Клуб юксалаётган вақт ҳамма даҳодек кўринади. Қийинчиликлар юзага келганида эса ҳатто идеал мураббий ва футболчиларга ҳам ўртача даражада эътибор қаратилади. «Юнайтед» шундай ёндашувдан азият чекмоқда. Ана, «Ливерпул»нинг охирги 10 йиллик ҳаётига қаранг: деярли ҳар бир трансфер иш берди. Энди айтингчи, бу оралиқда қайси футболчи «МЮ»дан яхшироқ обрў билан кетди? Афсуски, ҳеч бири.

- Охирги савол: жорий мавсум АПЛ тахти қайси жамоага насиб этади, сизнингча?

- Стартда «Ливерпуль» ўз мавқеини сақлаб қолиши ва «Арсенал» асосий таъқибчи ролини ўйнашини ўйлагандим. Амалда кўряпмизки, Артета жамоаси мураккаб ўйинлар сериясидан муваффақиятли ўтди. «Ливерпул»га нисбатан эса бир қатор саволлар бор...

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Киритилди: 19.11.2025 23:52. Ўқилди: 779 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

04.12.2025. АПЛ. 14-тур.
01:15
Ливерпуль
1-1
Сандерленд

Навбатдаги учрашув

06.12.2025. АПЛ. 15-тур.
22:30
Лидс
-:-
Ливерпуль
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.