Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Диогу Жота хотирасига бағишланган китоб чоп этилди

Португалиялик ҳужумчи, Диогу Жота ҳаётига зомин бўлган фожиали йўл-транспорт ҳодисасидан ўн ой ўтиб, унинг сўнгги кунлари яна жамоатчилик эътиборига қайтди.

Goal нашри хабарига кўра, янги чоп этилган биография футболчининг ҳаётидаги энг оғир саҳифаларни очиб берар экан, бу воқеага яна бир бор инсоний, эмоционал нигоҳ билан қарашга мажбур қилади.

Португалиялик журналист Жозе Мануэл Делгадо томонидан ёзилган “У ҳеч қачон қайтмайди... Жуда узоқ вақт” номли китобда Жотанинг ҳаётининг сўнгги соатлари батафсил тасвирланган. Асарда унинг рафиқаси Руте Кардосо томонидан ҳалокатдан бир неча сония олдин юборилган, аммо футболчига етиб бормаган хабар ҳам келтирилади.

У хабарда шундай ёзилган эди:

“Азизим, тўхтаганингда менга қўнғироқ қил, сенга кўрсатмоқчи бўлган нарсам бор”.

Бу оддий жумла ортида эса катта фожиа яширин эди. Рути ўша пайтда янги олинган тўй видеосини улашмоқчи бўлган. Аммо бу хабар Жотага етиб бормади.

28 ёшли футболчи ҳалокатдан атиги 11 кун олдин Порту шаҳрида аёли билан турмуш қурган эди. Шифокорлар ўпкасидаги жарроҳликдан сўнг унга учишни тақиқлагач, у Англияга автомобил орқали йўл олишга қарор қилади.

Фожиа Испания шимолидаги йўлда содир бўлган. Қувиб ўтиш пайтида автомобил шиналаридан бири ёрилиб кетган. Футболчи бошқарувни йўқотиб, йўлдан чиқиб, бутунлай ёниб кетган. Диогу Жота ва унинг укаси Андре Сильва воқеа жойида ҳалок бўлган. Дастлабки суриштирувларга кўра, юқори тезлик ҳам ҳалокат сабабларидан бири бўлиши мумкин.

Бу хабар футбол оламида катта қайғу билан қарши олинди. “Ливерпуль” клуби, унинг жамоадошлари ва миллионлаб мухлислар Жотани нафақат юқори савиядаги футболчи, балки камтарин ва самимий инсон сифатида ёдга олишди.

Биографияда футболчининг шахсияти ҳам алоҳида очиб берилади. Рафиқасининг сўзларига кўра, Жота машҳурликка қарамай оддий ҳаётни афзал кўрган, бўш вақтини эса оиласи билан, эътибордан йироқда ўтказишни яхши кўрган.

Китобда унинг ота-онаси билан боғлиқ оғир хотиралар ҳам бор. Отаси Жоаким Жота ўша кечада келинидан келган хавотирли қўнғироқни эслайди. Онаси Изабел Жота эса ўғилларидан жавоб бўлмаган лаҳзаларда ички қўрқувни ҳис қилганини айтади.

Муаллифнинг таъкидлашича, ушбу китобни ёзишдан мақсад фақат футболчининг фаолиятини ҳужжатлаштириш эмас, балки унинг инсоний қиёфасини, сокин ва камтар ҳаёт тарзини абадийлаштиришдир.

“Эҳтимол, бу воқеанинг энг оғир рамзи етиб бормаган ўша оддий хабар — ярим йўлда қолиб кетган муҳаббатнинг сўнгги сўзлари”, дейилади Goal нашри мақоласида.

Диогу Жотанинг фожиали ўлими спорт оламидаги навбатдаги йўқотиш бўлишдан кўра кенгроқ маънога эга. Бу катта орзулар, муҳаббат ва ҳаётнинг бир лаҳзада узилиб қолиши ҳақидаги ҳикоя.

Киритилди: 05.04.2026 10:28. Ўқилди: 523 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

21.03.2026. АПЛ. 31-тур.
17:45
Брайтон
2-1
Ливерпуль

Навбатдаги учрашув

11.04.2026. АПЛ. 32-тур.
21:30
Ливерпуль
-:-
Фулхэм
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.



счётчик