Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ван Дейк Алиссоннинг кетиши ҳақида: «Биз ҳали аниқ билмаймиз, у «Ливерпуль» учун жуда муҳим»

«Ливерпуль» сардори Виржил ван Дейк дарвозабон Алиссон Бекернинг клубдан кетиши мумкинлиги борасидаги хабарларга муносабат билдирди.

Аввалроқ бразилиялик посбон «Ювентус»га ўтиш бўйича оғзаки келишувга эришгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

«Бу борада ҳамманинг ўз фикри ва туйғулари бўлиши мумкин. Миш-мишлар юрибди, агар бирор аниқ гап бўлса, буни ҳаммамиз билиб оламиз. Лекин шахсан мен ҳеч қачон хавотирга тушмайман.

Қулоқ солинг, қачондир ҳар бир футболчининг, жумладан менинг ҳам кетадиган куним келади. Аммо агар бу содир бўлса — мен бу ҳақда ҳеч нарса билмайман ва менимча, унинг ўзи ҳам ҳали аниқ билмайди — биз клуб сифатида бунга мослашамиз.

Биз ижобий ва афсуски, салбий лаҳзаларни биргаликда бошдан кечирдик, шунинг учун унинг кетиши катта зарба ва йўқотиш бўлиши шубҳасиз. Лекин ҳозир нима содир бўлиши ёки бўлмаслиги ҳақида ўйлашга ҳожат йўқ деб ҳисоблайман.

У мен учун жамоа етакчиларидан бири сифатида жуда муҳим ва майдонда ҳам катта аҳамиятга эга. Чунки мен уни дунёдаги энг яхши — менинг фикримча, энг зўр — дарвозабон деб биламан. У қолган тўртта ўйинда бизга ёрдам бериш учун [жароҳатдан] иложи борича тезроқ қайтишга ҳаракат қилмоқда ва бу бизнинг асосий вазифамиздир.

Бундан кейин нима бўлишини эса мендан сўрамаслигингиз керак. Унинг қолишини истармидим? Албатта, бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ», — деди ван Дейк.

АПЛнинг жорий мавсумида Алиссон 25 та ўйин ўтказиб, 30 та гол ўтказиб юборди. 33 ёшли футболчининг «қизиллар» билан шартномаси 2027 йилгача амал қилади.

Киритилди: 30.04.2026 16:26. Ўқилди: 340 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

25.04.2026. АПЛ. 34-тур.
19:00
Ливерпуль
3-1
Кристал Пэлас

Навбатдаги учрашув

03.05.2026. АПЛ. 35-тур.
19:30
Ман. Юнайтед
-:-
Ливерпуль
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.



счётчик