Кириш Регистрация

STD.UZ/MANSITI

Манчестер Сити

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ҳафта ўйинлари: «Тоттенҳэм» «Манчестер Сити»ни тўхтата оладими?

“Эрудит СПОРТ” нашри қуйида томошабоп ўтиши кутилаётган тўрт тўқнашувни ўтказиб юбормасликни тавсия қилади:

№4-матч: “Лион” – “Марсель”

17 декабр, якшанба, соат: 01:00

ТВ-трансляция: Спорт ТВ

Ўзаро учрашувлар:

30 ҒАЛАБА 40 ДУРАНГ 26 ҒАЛАБА

Сўнгги учрашув: “Лион” – “Марсель” 0:0 ва 3:1

Имконият: 35/30/35

Жамоаларнинг трансфер қиймати:

“Лион” – “Марсель”

149,55 миллион евро VS 146,25 миллион евро

Ўйин ҳақида икки оғиз:

Франция чемпионати деганда мухлислар кўз ўнгида “ПСЖ” ва “Монако” гавдаланади. Бироқ бу гигантлар соясида юрган яна икки клуб бор-ки, уларни ҳисобдан чиқариш ярамайди. Қачонлардир “Лион” ҳамда “Марсель” номларини эшитган француз жамоалари дағ-дағ титраган. “Шерлар”ни шуғуллантираётган Бруно Женезио ҳам, “Жанубликлар”ни бошқараётган Руди Гарсия ҳам жамоасининг шонли тарихини қайтариш йўлида бош қотиряпти. Ҳаракатлар секин-аста самара беряпти. Мисол учун, “Лион” ҳар ўйинда рақиб дарвозасига ўртача 2,5 гол уришга муваффақ бўлмоқда. Устига-устак, майдон эгалари Лига 1нинг энг ёш жамоаларидан биридир (ўртача 23,8 ёш). Мураббий Руди Гарсия етакчилигида “Марсель”нинг ҳам кўкрагига шамол тегяпти. Ўн бир матчдан буён жамоани енгадиган рақиб топилмади. Эътиборлиси, меҳмонлар устози бир ўқ билан “икки қуён”ни уриш имконига эга: бир томондан, олти ўйинга етган ғалабасиз серияга чек қўйилади, “десерти”га турнир жадвалида “Лион”дан ўзиб кетади.

 

№3-матч: “Боруссия” Дортмунд – “Хоффенхайм”

16 декабр, шанба, соат: 22:30

ТВ-трансляция: Спорт ТВ

Ўзаро учрашувлар:

7 ҒАЛАБА 7 ДУРАНГ 4 ҒАЛАБА

Сўнгги учрашув: “Боруссия” Дортмунд – “Хоффенхайм” 2:2 ва 2:1

Имконият: 30/40/30

Жамоаларнинг трансфер қиймати:

“Боруссия” Дортмунд – “Хоффенхайм”

438,90 миллион евро VS 129,90 миллион евро

Ўйин ҳақида икки оғиз:

“Боруссия” мутасаддилари ишонган “Петер Бос лойиҳаси” ўзини оқламади. Голланд мураббийи дортмундликлар рулида 24 ўйин ўтказиб, бор-йўғи 33 фоизида ғалабани нишонлади. Турган гапки, оғзидаги ошини олдиравериши жамоа хўжайинларини тоқатини тоқ қилди. Айниқса, ғалабани унутгани (саккиз ўйинда беш мағлубият, уч дуранг), саккиз матчнинг еттитасида дарвозасидан камида 2 тўп олиб чиққани ишқибозларнинг хунобини оширди. Шу тариқа “Боруссия” бошқа бир Петерга, австриялик мутахассис Петер Штёгерга ишониб топширилди. Табиийки, у биринчи давранинг охирги, ўзининг “Тукли арилар” постидаги илк учрашувида нималарга қодирлигини намойиш этмоқчи бўлади. Ўттиз ёшида элликни қоралаб қўйган ҳамкасбларини боши берк кўчага киритаётган Юлиан Нагельсманни ҳам ғалабадан бошқа натижа қониқтирмайди. “Олмониялик Моуриньо” дортмундликлар билан уч марта куч синашган, аммо ғалабани ўз томонига оғдира билмаган. Шубҳа йўқ-ки, Нагельсман рақибининг муаммолар гирдобида ўралашиб юрганидан фойдаланиб қолишга ҳаракат қилади.

 

№2-матч: “Арсенал” – “Вест Хэм”

19 декабр, сешанба, соат: 00:45

ТВ-трансляция: Futbol TV

Ўзаро учрашувлар:

1 ҒАЛАБА 0 ДУРАНГ 1 ҒАЛАБА

Сўнгги учрашув: “Арсенал” – “Вест Хэм Юнайтед” 1:3 ва 2:1

Имконият: 40/30/30

Жамоаларнинг трансфер қиймати:

“Арсенал” – “Вест Хэм Юнайтед”

508 миллион евро VS 215,90 миллион евро

Ўйин ҳақида икки оғиз:

 “Босқончилар” шотланд мутахассиси қўл остига ўтгач жамоа кўчасига байрамлар қайтди. “Лондон дербиси”да Контенинг “Челси”си тўхтатилди. Эндиликда “Вест Хэм” устози Арсен Венгер бошчилигидаги “Арсенал”га чиқиш эшикларини кўрсатмоқчи. Бошқача айтганда, Славен Билич бошлаб кетган ишни Дэвид Мойес ниҳоясига етказишга уриниб кўради. Эътиборлиси, томонларнинг йўли етти кун ичида икки марта туташади. Лига кубоги доирасида ўтадиган қарама-қаршилик ҳам чемпионатдаги матч каби ҳар меҳмонлар учун муҳим аҳамият касб этади. Таъкидлаш керакки, “Босқончилар” бешинчи раундгача “оловли йўл”ни босиб ўтди. Ҳатто тўртинчи босқичда ирода кўрсатиб, “Тоттенхэм”дан устун келди. “Тўпчилар”да эса бунинг тескариси кузатилди. Айнан Лига кубоги пайти “Канонирлар” асосий таркиби ҳордиқ чиқаради. Захира ўриндиғини тўлдириб турганлар майдонга ташланади. Маълумотларга кўра, мутахассислар турли турнирлар баҳонасида 28 бора учрашган ва яққол устунлик француз мураббийи томонида (ўйинларнинг 61 фоизида қўли баланд келган).

 

№1-матч: “Манчестер Сити” – “Тоттенхэм”

16 декабр, шанба, соат: 22:30

ТВ-трансляция: Futbol TV

Ўзаро учрашувлар:

50 ҒАЛАБА 31 ДУРАНГ 51 ҒАЛАБА

Сўнгги учрашув: “Манчестер Сити” – “Тоттенхэм” 0:2 ва 2:2

Имконият: 35/30/35

Жамоаларнинг трансфер қиймати:

“Манчестер Сити” – “Тоттенхэм”

629,50 миллион евро VS 551 миллион евро

Ўйин ҳақида икки оғиз:

 Жорий мавсумдаги илк мағлубиятни “Шахтёр”дан қабул қилган “Шаҳарликлар” Премьер лигада ҳамон “асов отлигича” қолмоқда. Статистика ҳам буни тасдиқлайди: “Сити” ўн беш ўйинда ғалабани илиб кетди. Жумладан, “чемпионлар пойгаси”га киришган “Ливерпуль”, “Челси”, “Арсенал” ва “Манчестер Юнайтед”га қарши ўйинларда ғалабани ўз томонига оғдирди. Инглиз грандлари орасида фақат “Тоттенхэм” қолди кураги ерга тегмаган. “Тақачилар” эса икки мавсумдан буён Манчестер клубига рўйхўшлик бермайди (тўрт тўқнашувнинг учта ғалаба). “Шаҳарликлар” мураббийлик постини эгаллаб турган Гвардиола ҳам ҳозирча “Тоттенхэм” қаршилигини синдириш чорасини топмаган (бир мағлубият, бир дуранг). Шу кеча-кундузда Маурисио Почеттино шогирдларининг иши юришмаяпти. Клуб ўн олти турнинг саккизтасида очко йўқотди (ярми дуранг, ярми мағлубият). “Тақачилар” фанатларини кўпроқ ўн икки очконинг қулоғини ушлаб кетгани ҳавотирга соляпти. Катта эҳтимоллар билан шу куни бошқа топ-жамоалар Лондон клубига мухлислик қилади. “Интрига” сақлаб қолиниши учун ҳам.

Улуғбек РАҲМОНҚУЛОВ, «Эрудит Спорт» газетаси.

Киритилди: 15.12.2017 17:51. Ўқилди: 4538 марта. Фикрлар: 2 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

18.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Манчестер Сити
0-0
Интер

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. АПЛ. 5-тур.
20:30
Манчестер Сити
-:-
Арсенал

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.