Кириш Регистрация

STD.UZ/MANSITI

Манчестер Сити

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ЕЧЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» учрашув превьюси

Бугун Европа чемпионлар лигасининг чорак финал дастлабки ўйинларига якун ясалади.

Чоршанба кунги марказий ўйин Ливерпуль шаҳридаги "Энфилд" стадионида бўлиб ўтади. 

www.uzreport.news сайти мазкур ўйин олдидан қисқача превьюни эътиборингизга ҳавола этади.

4 апрель 2018 йил. Соат 23:45да. Англия. Ливерпуль. "Энфилд" стадиони.

УЕФА Чемпионлар лигаси. 1/4 финал босқичи. Дастлабки ўйин.

"Ливерпуль" - "Манчестер Сити"

Қайси телеканалда томоша қилиш мумкин: "FUTBOL TV"

Дисквалификациялар: йўқ

Жароҳатланганлар: Эмре Джан (сўроқ остида), Джо Гомес, Рагнар Клаван, Адам Лаллана, Жоэл Матип - Серхио Агуэро, Бенжамен Менди

Тахминий такриб:

"Ливерпуль": Кариус, Робертсон, Ловрен, ван Дейк, Арнольд, Вейналдум, Хендерсон, Окслейд-Чемберлен, Мане, Фирмино, Салаҳ.

"Манчестер Сити": Эдерсон, Ляпорт, Отаменди, Компани, Сане, Сильва, Фернандиньо, Де Брюйне, Уокер, Жезус, Стерлинг.

Чемпионлар лигасининг 1/4 финалида марказий ўйин сифатида кўпчилик "Ювентус" - "Реал" қарама-қаршилигини айтишмоқда. Бироқ томошабоплиги жиҳатдан эса бугун "Энфилд"да бўлиб ўтадиган ўйин ундан ўтиши мумкин. Бу босқичда афсуски, АПЛ клубларидан фақат биттаси ярим финалга чиқа олади. Йил бошида жамоалар "Энфилд"да Англия чемпионати доирасида куч синашишган эди. Ўзига хос шоуга айланиб кетган учрашувда мухлислар жами 7та голга гувоҳ бўлишганди. Нейтраль мухлислар бугун ҳам мазкур жамоалардан шундай томошабоп ўйин кутишмоқда. Юрген Клопп ва Хосеп Гвардиола шогирдлари яна бир бор ўз мухлисларини чиройли ўйин билан хурсанд қилишлари мумкин. Тўғри юқоридаги ўйинда бирор соврин масаласи ҳал бўлмаган эди. Шунчаки, мерсисайдликлар биринчи даврадаги аламли мағлубият учун реванш олишни жуда исташган эди ва бунга муваффақ бўлишганди. Тўғри "Ливерпуль" футболчилари 5та тўп фарқи билан ғалаба қозона олишмаганди, бироқ "Сити"нинг мағлубиятсиз серия бўйича рекордини тўхтатишга муваффақ бўлишганди.

Бу сафар "Энфилд"да бўладиган ўйинда эса мағлубият иккала жамоага ҳам қимматга тушиши мумкин. Шунинг учун ҳам бўлажак баҳсда клублар эхтиёткорликни ҳам унутмаган ҳолда ҳаракат қилишади. Айниқса, "шаҳарликлар" бугун шундай услубни танлашса ажаб эмас.

Устига устак кутилаётган ўйинга иккала клуб ҳам йўқотишлар билан ташриф буюрмоқда. Меҳмонларга жамоа тўпурари Серхио Агуэро ёрдам бера олмайди. Лекин "шахарликлар"га бу ўйинда Дельф ва Стоунз ёрдам бериши мумкин. Чунки улар яқиндагина жароҳатдан қутилишди. 

"Ливепуль" эса бу ўйинда бир йўла уч ҳимоячи Гомес, Клаван ва Матип ҳизматидан фойдалана олмайди. Шу сабабли ҳам Клопп ҳимояни Ловрен ва ван Дейкка ишонса ажаб эмас. Шунингдек, Эмре Джан ҳам жароҳатини даволамоқда ва бу ўйинда майдонга тушиши сўроқ остида

Ўйин олдидан мураббийлар фикри:

Юрген Клопп ("Ливерпуль" бош мураббийи)

Ҳозирда "Манчестер Сити"ни мағлуб этиш жуда қийин. Лекин биз бу турнирда узоқроққа боришни истаймиз ва бундай кучли рақибларга қарши ўйнашимиз мумкинлигини билар эдик. Ҳозирда "Сити"нинг ўзига ишончи жуда юқори даражада, лекин бизнинг савиямиз ҳам улардан қолишмайди. Қийинчиликларни яхши кўраман. Бу мураббийлар учун қизиқ. Мен ўйинга шогирдларимни ҳам руҳан ҳам жисмонан энг юқори даражада ҳаракатланишларига ишонаман. 

Хосеп Гвардиола ("Манчестер Сити" бош мураббийи)

Кўпчилик "Ливерпуль" жуда кучли рақиб деб айтмоқда. Бироқ бизга "Барселона" ёки "Бавария" билан ҳам тушиб қолишимиз мумкин эдику. Бу мусоабанинг чорак финалида дунёнинг энг кучли жамоалари билан дуэлларга тайёр бўлиш керак. Ўйлашимча бизнинг ўйин услубимиз "Ливерупль"га жуда ҳам мос келади. Улар бўш зоналардан жуда яхши фойдаланишади. Бироқ биз бунга қарши чораларни кўриб чиқамиз. Энг тўғри йўл бу ўз услубингга содиқ қолиш. Шу орқали биз бу мавсум шундай даражага чиқа олдик.

 

Ўзаро ўйинлар: 178та ўйин

"Ливерпуль" - 87та ғалаба 

"Манчестер Сити" - 45та ғалаба

Дуранг - 46та

 

Қизиқарли фактлар:

"Ливерпуль"

- Мерсисайликлар 2008 йилдан бери илк бор 1/4 финалга чиқишга муваффақ бўлишди. 

- "Ливепуль" ЕЧЛда уй учрашувларида 14та ўйиндан бери (9 ғалаба, 5 дуранг) мағлубиятга учрамаяпди. Сўнги бор улар 2014 йилда "Реал"га имкониятни бой бериб қўйишганди.

- Юрген Клопп шогирдлари бу мавсум ЕЧЛда энг сермаҳсул жамоа бўлиб турибди. Улар 28та гол уришга улгуришди. Турнир рекорди эса "Манчестер Юнайтед"га тегишли. (2002/03 - 32та гол).

"Манчестер Сити"

- "Манчестер Сити" ўз фаолиятида фақат бир бор чорак финалда қатнашган.

- Хосеп Гвардиола ўз тарихида энг кўп мағлуб бўлган рақиби Юрген Клопп ҳисобланади. 5та мағлубият.

Киритилди: 04.04.2018 17:10. Ўқилди: 3428 марта. Фикрлар: 2 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

18.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Манчестер Сити
0-0
Интер

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. АПЛ. 5-тур.
20:30
Манчестер Сити
-:-
Арсенал

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.