Кириш Регистрация

STD.UZ/MANSITI

Манчестер Сити

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

АПЛ грандлари ҳақида қисқача изоҳлар...

Англия чемпионатининг 16-тури доирасида кеча барча топ-клублар ўз ўйинларини ўтказишди. Улар иштирокидаги ўйинларга қисқача тўхталиб ўтамиз.

Сарри-Гвардиола дуэли ҳақида
Кеча тунда Англия пойтахти Лондонда ақл боварқилмас тактик жанг бўлиб ўтди. Дарҳақиқат, у футболдан кўра кўпроқ стратегик жангни эслатиб юборди. Тўғри, мухлислар чиройли, сифатли, АПЛга хос ўйин гувоҳи бўлишди. Аммо стратегик жанг ўйинни янада безаб берди. Келинг, ҳаммасига қисқача тўхталсак. Гвардиоала майдонга шогирдларини ўзининг тактик услубида ташлади. «Манчестер Сити» ўйин бошида ўз одатларига содиқ қолган ҳолда тезкор голга уриниб кўришди. Ўйин бошида "шаҳарликлар"да имкониятлар пайдо бўла бошлади. Сарри дарҳол ҳимоячиларга яқинроқ ўйнаш керклигини кўрсатди. Аста-секинлик билан "Сити"да хавфли вазиятлар сони камая бошлади. Биринчи тайм ўрталарида қанотдан Стерлинг, Сане уюштираётган ҳужумларини «Челси» футболчилари икки, ҳатто уч киши бўлиб тўхтата бошлашди. Ўйин секинлик билан "Манчестер Сити"нинг қўлидан чиқа бошлади. Тайм сўнгида эса кўрганингиздек Азар ўз ишини қилди. Канте чиройли зарба билан ҳисобни очди.  «Челси» иккинчи бўлимга янада «мотивация»га тўлиб майдонга чиқди ва ҳимояда деярли бехато ўйнади. «Сити» эса ўз услубидан воз кечмади. Лондонликлар стандард вазиятдан ҳисобни 2:0 га етказгач, рақиб жамоа ўйинни ташлаб юборди. "Челси" эса бутун жамоа бўлиб ҳимояланишни бошлади. Олдинда эса фақат Азар қолди. У бир ўзи "Челси" учун анча-мунча вақт ютиб бера олди. Қисқача қилиб айтганда, Сарри айнан "Сити" учун тузган тактикаси орқали Гвардиолани тўхтатиб қола олди.

Эмерининг "Арсенал"и
Тўпчилар 16-турда анча қийин ўйин ўтказишди. "Ҳаддерсфилд" уларга етарлича бош оғриқ бўла олди. Лекин, қувонарлиси шундаки, "Арсенал" яна ўзининг қандай жамоа эканлигини эслаб бормоқда. Жамоа кетма-кет иккита «катта» ўйинлардан сўнг "Ҳаддерсфилд"ни бироз менсимагандай туюлганди. Бироқ рақиблар ўзларини ҳурмат қилишларини талаб қилдилар. "Канонирлар" катта қийинчилик билан бўлса-да, ўйинни ўз фойдасига ҳал қила олди. Эмери яна иккинчи бўлимни тактик юриш билан бошлаб, бир йўла икки футболчини алмаштирди. Унай Эмери Венгер давридан сўнг футболчиларга янги  "қон қуйиши", янги замон футболини олиб кириши керак эди.  Чамамда у буни уддалаяпти.

"Манчестер Юнайтед"
Ооо! «Жаноб беназир» танқидлар бўронида қолиб кетмоқда. Унинг ўйинларини ҳозирда эскирган услуб дея аташмоқда. Ҳатто унга «хўрланган» дея лақаб ҳам қўйиб олишди. Лекин Жозе совуққонлик билан ишлашда давом этмоқда. 16–тур доирасида жамоа "Фулҳэм"ни қабул қилди ва "меҳмондўстлик" кўрсатиб ўтирмади. Эшли Янг, Хуан Мата, Лукаку, Рашфорд каби футболчилар йиғилиб қолган аламларини бир маротабадан сочиб олишди. Бунга эса меҳмонлар камтарин ва камсуқум уялинқираб бир маротаба жавоб қайтарди. "Юнайтед"нинг ички муҳити ҳавас қилса арзигулик деб бўлмайди. Жамоадан кетишни хоҳлаётганлар кўпайиб қолган. Лекин раҳбарият ЕЧЛдаги плей-офф сабабли ҳам Моурга охиргача имконият беришмоқчи.

«Тоттенҳэм». Почеттино ўз «ритми»га тушиб олди
Маурисио Почеттино ҳақиқий тежамкор мураббий десак адашмаймиз. У бир неча мавсумдан бери суперюлдузларсиз ҳам супержамоа тузиш мумкинлигини исботлаб келмоқда. Лекин ғолиблик учун уларга ҳар сафар нимадир етишмай қолмоқда. Кўпчилик буни жамоанинг трансфер сиёсати билан боғлайди. Балки шундайдир. 16-тур доирасида меҳмон бўлган «шпорлар» меҳмондўст "Лестер"ни 0:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ўйин тўлиқ меҳмонлар назоратида бўлди ва улар ҳақли ғалаба қозонишди.

Клопп, "Ливерпуль", ЕЧЛ
Ҳа 16-тур доирасида энг "эконом-футбол" кўрсатган кучли олтилик вакилларидан фақат "Ливерпуль" бўлди. Ҳисоб бундан далолат бермаса ҳам. "Ливерпуль" ЕЧЛ гуруҳ босқичидан ўтиши учун навбатдаги ўйинда "Наполи"ни қабул қилиши керак эди. Шу сабаб мирсисайдликлар кучни тежаб ўйнашди. Лекин "Бормунт"нинг ўзи "Ливерпуль"га бироз қарашиб юборгиси келди шекилли, ҳисоб йириклашиб кетди. Ҳа айтганча, ўтказилган 16-турдан сўнг АПЛда ютказмаган биргина жамоа қолди. У ҳам бўлса Клоппнинг "Ливерпул"и.

 Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Киритилди: 09.12.2018 09:54. Ўқилди: 6707 марта. Фикрлар: 1 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

05.10.2024. АПЛ. 7-тур.
19:00
Манчестер Сити
3-2
Фулхэм

Навбатдаги учрашув

20.10.2024. АПЛ. 8-тур.
18:00
Вулверхэмптон
-:-
Манчестер Сити

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.