Кириш Регистрация

STD.UZ/MANSITI

Манчестер Сити

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Атига 1,12 сантиметр ёки «Hawk-eye» тизимининг эффекти

«Манчестер Сити» қишнинг асосий ўйинида «Ливерпул»ни АПЛ-2018|2019 доирасидаги биринчи мағлубиятга йўлиқтирди - 2:1. «Шаҳарликлар» шунинг баробарида чемпионлик «интрига»сини қайта жонлантиришди. Айни пайт АПЛ турнир жадвали пешқадамларини 4 очко ажратиб турибди.

Лекин ҳаммаси бошқача ривожланиши ҳам ҳеч гап эмасди, агарда голни автоматик равишда аниқловчи тизим бўлмаганида... Ҳа, марказий учрашувнинг энг қалтис вазиятларидан бири 18-дақиқада кузатилди: аввалига Садио Мане дарвоза устунини нишонга олди, кейин Жон Стоунз жон ҳолатда тўпни олдинга тепгач, у дарвозабон Эдерсонга тегиб, яна «манзил» томон йўналди. Лекин ҳимоячининг ўзи қандайдир мўъжиза туфайли тўпни дарвоза чизиғи устидан қайтаришга улгурди.

Трансляция вақтида ҳам, ҳаттоки, такрорий лавҳалар намойишида ҳам тоза гол бўлгандек кўринди. Хуллас, бу ҳолатда «Манчестер Сити»ни фақат тўп чизиқдан тўлиқ ўтган-ўтмаганини 100 фоиз аниқлик билан «тасдиқловчи» Hawk-Eye тизими қутқариб қолди. Айтиш ўринли, бу тизимнинг бехато ишлашини стадион пераметри бўйича ўрнатилган ва дарвозаларга қаратилган 14та камера таъминлайди.

Оддий айтганда, тўп чизиқдан тўлиқ ўтиши ҳамоно ҳакамнинг қўл соатига сигнал тушади. Ўша вазиятда эса сигнал тушмади ва бош ҳакам - Энтони Тэйлор ўйинни давом эттирди. Ҳаммаси тўғри - махсус видеотасвирда «Ливерпул»нинг голни нишонлашига қандайдир 1,12 сантиметр етмагани аниқланди. Бордию, рефери гол қайд этганида, «Ливерпуль» қолган дақиқаларда қарши ҳужум тактикаси асосида ҳаракатланиб, «Сити»ни қийнаб қўйиши ҳеч гап эмасди.

Дарвоқе, айни шу Hawk-Eye тизими яқинда «Рома»ни ҳам голдан қутқариб қолганди. «Сассуоло»га қарши кечган ўйинда 1:0 ҳисоби қайд этилаётган паллада Патрик Шик тўпни ўз жамоаси дарвозаси томон буриб юборди.

Шунда «Сассуоло» футболчилари қўлларини юқорига кўтарганча ҳакамдан голни инобатга олишни талаб қилишди. Шу лаҳзада трансляцияда видеотакрор намойиш этилдики, тизимнинг нақадар аниқ ишлаши кўпчиликни ҳайратга солди. Умуман, VAR, Hawk-Eye ва бошқа технологиялар футболга ижобий таъсир ўтказмоқда.

Хусусан, ФИФА президенти Жанни Инфантино ҳам шундай фикрда: «Тан оламан, аввалига бу масалага қарашим ижобий эмасди. Лекин энди кўряпмизки, видеотакрорлар тизими ҳаммага маъқул бўлмоқда. Пьерлуижи Коллина билан муҳокамалар чоғи технология аралашуви ўйин сифатига путур етказиши мумкинлигидан хавфсирагандик. Якунда эса футбол адолатлироқ бўлди. Шундай экан, энди ҳар қандай шароитда ҳам, ушбу технологияларга қарши чиқмайман».

Киритилди: 11.01.2019 09:11. Ўқилди: 4475 марта. Фикрлар: 1 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

15.05.2024. АПЛ. 34-тур.
00:00
Тоттенхэм
0-2
Манчестер Сити

Навбатдаги учрашув

19.05.2024. АПЛ. 38-тур.
20:00
Манчестер Сити
-:-
Вест Хэм

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.