Кириш Регистрация

STD.UZ/MANSITI

Манчестер Сити

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ЕЧЛ. Нимчорак финалнинг энг муҳим учрашуви ҳақида

Stadion.uz “Реал Мадрид” ва “Манчестер Сити” тўқнашувига тўхталиб ўтади.

Ўзаро тўқнашувлар ҳақида

Шу кунга қадар икки клуб ўзаро ЕЧЛ баҳсларида икки бор тўқнаш келишган. Мадридда ўтган иккита учрашувда ҳам “қироллик клуби”нинг қўли баланд келган бўлса(3:2,1:0), Англиядаги ўйинлари дуранг натижалар (0:0,1:1) якунланган.

Жамоа бош мураббийларининг иккиси ҳам футболчилик даврида ушбу мусобақада ғолиб чиқишни уддалаган.

Пеп Гвардиола учун “Манчестер Сити” Мадрид жамоасига қарши унинг қўл остида ҳаракат қилаётган 3-жамоага айланади.

Шу кунга қадар, испаниялик мутахассис 4 бор (барчаси “Барселона” билан) ЕЧЛ плей-офф баҳсларида “қироллик клуби”га қарши шогирдларини майдонга бошлаб тушган ва ўйинларининг 3 тасида ғолибликни қўлга киритган. Битта учрашувда эса томонлар муроса кўчасини танлашган.

Ўйин олдидан “Реал Мадрид” статистикаси

“Шаҳарликлар”га қарши ўйин олдидан “Реал Мадрид” Ла Лига ўйинларида 15 та учрашувдан бери мағлуб бўлмаётган эди. “Леванте”га қарши учрашувда (0:1) бу серияга барҳам берилди ва мусобақа жадвалида “Барселона” азалий рақибидан ўзиб кетди.

“Реал Мадрид” ЕЧЛ гуруҳ босқичида ПСЖдан кейинги ўринда гуруҳдан чиқди. “Манчестер Сити”дан фарқли ўлароқ, “Реал Мадрид” гуруҳ босқичида ПСЖдан йирик (3:0) мағлубиятни қабул қилиб олди.

“Реал Мадрид” еврокубоклар доирасида “Сантьяго Бернабеу”да ўтказган сўнгги 10 та учрашувнинг атиги 3 тасида ғолиб чиқди холос. 2 та учрашувда ғолиб аниқланмаган бўлса, яна 4 та ўйинда меҳмонлар “Реал Мадрид” устидан ғалаба қозонишга муваффақ бўлишган.

“Реал Мадрид”нинг бу мавсумда ЕЧЛдаги энг яхши тўпурар футболчиси Карим Бензема ва Родриго бўлиб туришибди. Уларнинг хисобида 4 тадан гол мавжуд.

“Қаймоқранглилар” учун бу ҳафта осон кечмаслиги аниқ. сабаби, уларни “Манчестер Сити” билан ўйиндан сўнг, “эл-класико” ҳам кутиб турибди.

Ўйин олдидан “Манчестер Сити” статистикаси

Мадридга учиб кетиш олдидан манкунианликлар “Лестер”ни минимал хисобда енгди ва “тулкилар”дан 7 очкога илгарилаб кетди. “Ливерпуль” билан ўртадаги фарқ 22 талигича қолмоқда.

“Шахарликлар” ЕЧЛ гуруҳ босқичини жуда ишончли тарзда ўтказишди ва гуруҳда 14 очко жамғаришга муваффақ бўлишди.

“Манчестер Сити”нинг плей-оффларда испан клублари билан тўқнашувлари кўпинча кўнгилсизлик билан якунланган. Шу кунга қадар, “шаҳарликлар” плей-оффда испан клублари билан 10 та ўйинда майдонга тушишга бўлсада, атиги бир бор ғалаба қозонишган холос. 3 та ўйинда муросага келинган бўлса, яна 6 та учрашувда испанларнинг қўли баланд келган.

“Манчестер Сити”нинг ЕЧЛдаги энг фойдали футболчиси Раҳим Стерлинг саналади. Вингер бу гуруҳ баҳсларида 5 та гол киритишга улгурди. Шунингдек, Риёд Маҳрез ҳисобида 4 та ассист ҳам мавжудд.

“Манчестер Сити” ЕЧЛдоирасидаги сўнгги 10 та учрашувда 30 та голкиритишга муваффақ бўлди. Жамоа 17 та учрашувдан бери ЕЧЛ ўйинларини голсиз тарк этмаяпти.

Таркиблардаги муаммолар

“Реал Мадрид”га “Сити” билан ўйинда Эден Азар ёрдам бера олмайди. Бельгиялик футболчи Мадрид жамоасида ўзининг 4-жароҳатини яқиндагина ортириб олди. Шунингдек, жамоага Асенсио ҳам ёрдам бера олмайди.

“Манчестер Сити” етакчиси Раҳим Стерлинг ҳам бу ўйинни ўтказиб юбориши мумкин. Шунга қарамай, Гвардиола шогирди ўйинга тайёр эканлигини расман маълум қилди. Лерой Сане биринчи учрашувни ўтказиб юбориши аниқ.

Бугунги ўйинда “Леванте” билан баҳсда захирада қолган Федерико Вальверде ва “Лестер”га қарши майдонга тушмаган Давид Силвани кўришимиз мумкин.

Тахминий таркиблар

«Реал» (4-3-3): Куртуа — Карвахаль, Варан, Рамос, Ф. Менди — Каземиро, Вальверде, Кроос — Бэйл, Винисиус, Бензема.

«Манчестер Сити» (4-3-3): Эдерсон — Уокер, Фернандиньо, Ляпорт, Б. Менди — Родриго, Де Брюйне, Д. Сильва — Б. Силва, Стерлинг, Агуэро

Ўйин олди фикрлар

Зайниддин Зидан

“Манчестер Сити”га қарши учрашув ажойиб воқеа. Кўплаб футболчилар бундай ўйинларда майдонга тушишни орзу қилишади. “Шаҳарликлар”нинг кучли томонлари кўп. Шунингдек, уларда замонамизнинг энг яхши мураббийи ишламоқда. У мен учун дунёдаги энг яхши мураббий.

Пеп Гвардиола

Доимо “Реал Мадрид”нинг ўйинларидан завқланганман. Улар бу мусобақанинг финалида шунчалар кўп иштирок этишган-ки, неча бор чемпион бўлишганини ҳам билмайман. Биз улар сингари мусобақанинг азалий фоворитлари бўлишни истаймиз. Биз дунёнинг энг гўзал стадионларидан бирида ғалаба қозонишни жуда истаяпмиз. Бизни мусобақанинг чинакам қиролларига қарши ўйин кутиб турибди.

Киритилди: 26.02.2020 18:02. Ўқилди: 6089 марта. Фикрлар: 11 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

01.10.2024. ЕЧЛ. 2-тур.
23:59
Слован
0-4
Манчестер Сити

Навбатдаги учрашув

05.10.2024. АПЛ. 7-тур.
19:00
Манчестер Сити
-:-
Фулхэм

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.