Кириш Регистрация

STD.UZ/MANSITI

Манчестер Сити

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Парда ортидаги дарвозабон

Stadion.uz Жанубий Американинг энг кучли дарвозабонларидан бири – Клаудио Браво борасида фикр алмашади.

Бугун “Манчестер Сити”да жуда кам кўриниш бераётганига қарамай, Чили терма жамоаси дарвозасини қўриқлаётган ва тез орада бошқа жамоага ўтиши мумкин бўлган Клаудио Браво борасида сўз юритамиз.

Яқиндагина “Манчестер Сити” дарвозасини Лига Кубоги финалида дарвозани қўриқлаган Браво ўйиндан сўнг, жамоадан кетмоқчи эканлиги борасида фикр билдирди. Бундан кўриниб турибдики, Чили футболи тарихидаги энг кучли дарвозабон вазият тақозо қилганида эмас, доимо ўйин ичида бўлишни истамоқда. 36 ёшли дарвозабоннинг бундай қарорга келгани таҳсинга сазовор!

 

Клаудио “Реал Сосьедад” дарвозасини клуб учун оғир кунларда муносиб ҳимоя қилган, “Барселона”нинг нозик ўйин услубига тезда мослашиб кетган посбон. Чилилик кипер Испанияда иккита чемпионлик, иккита мамлакат кубоги, ЕЧЛ, КЎЖЧни қўлга киритибгина қолмай, “Барселона” тарихида энг узоқ муддат тўп ўтказиб юбормаган (754 дақиқа) дарвозабон эканлиги кўпчиликнинг ёдидан ҳам кўтарилиб кетган бўлса, ажаб эмас. Ўз вақтида Тер Штегенни захира ўриндиғига михлаб қўйган Браво икки бор терма жамоа сафида “Копа Америка” мусобақаси ғолибига айланди. Бўйи атиги 180 см бўлишига қарамай, Браво якка курашларда ва тўп билан муносабатда бўлиш борасида беназир киперлардан бири эди...

 

Аслида Браво дунёнинг энг кучли дарвозабони сифатида Пеп Гвардиола жамоаси сафига келиб қўшилганда, унинг биринчи рақамли посбон бўлишига ҳеч ким шубҳа қилмагани аниқ. Афсуски, “Кондора”(унинг лақаби шундай)Ангилияда ўзини йўқотиб қўйди. У ўзининг дебют учрашувидаёқ жамоаси учун муаммолар яратишни бошлаб юборди. Барчаси омадсизстарт 2016-17-мавсумнинг иккинчи қисмида Бравонинг захира дарвозабонига айланиши билан якунланди. Ўша даврларда, унинг жарангдор фамилияси ва майдондаги ўйинлари сира бир-бирига мос келмаётгани бутун инглиз нашрлари учун асосий мавзуга айлангани ёдингизда бўлса, ажаб эмас. Ачинарлиси шундаки, Испаниядаги 10 йиллик фаолият ва Чили билан кўрсатилган қаҳрамонликларни барча қисқа муддатда унутиб юборилди.

Орадан бир йил ўтиб “Бенфика”дан Эдерсон ўз омадини синаб кўриш учун “шаҳарликлар” сафига келиб қўшилди. “Манчестер Сити” Эдерсонни дунёнинг энг қиммат дарвозабонига айлантирди. Бу эса, ўз-ўзидан унинг захирада ўтирмаслигини англатиб қўйди. Браво эса, иккинчи даражали учрашувларда ўз имкониятини кута бошлади. Асосан аралаш таркиб ҳаракат қиладиган кубок ўйинлари даврида Браво бир неча бор қаҳрамонликлар кўрсатди, пенальтилар сериясини бир ўзи ютиб берган ўйинлар ҳам бўлди, бироқ Браво Конфедерациялар кубогининг энг яхши дарвозабони деб эътироф этилиши ҳам вазиятни юмшата олмади. Тўғрироғи, Бравога иккинчи имкон тақдим этмади. 2017/18-йилги мавсумда “Кондора” атиги 3 та АПЛ ўйинидагина дарвозани қўриқлаган бўлса-да, айнан унинг ишончли ўйини эвазига “Ман-Сити”Англия Кубогини қўлга киритди. Ўтган мавсумда дарвозабон барчасига нуқта қўйиши мумкин эди, бироқ яна бир бор уриниб кўришга қарор қилди. Афсуски, жароҳатлар уни деярли боши берк кўчага олиб кириб қўйди.

 

Бу мавсумга келиб дарвозабон оёқдаги оғриқлардан халос бўлгач, яна ўз ритмига тушиб олди. Эътиборлиси шундаки, ноябрьойида тақдир Чили сардорига ЕЧЛ учрашувида майдонга тушиш имконини тақдим этди. “Аталанта”га қарши ўйинда жароҳат олган Эдерсонни алмаштирган дарвозабон қизил карточка сабабли ўйинни якунлайолмади. Сўнгги дақиқаларда Кайл Уокер унинг қўлқопларини кийгани кўпчиликнинг ёдидан кўтарилмаган бўлса керак.

 

Эдерсон кутилганиданда тезроқ соғайгани боис, Браво яна ўз жойига қайтарилди. Ушбу мавсумдаги Лига Кубоги финал учрашуви ҳам “Кондора”нинг бенефисига айланиб кетганини барча кўрди. Агар унинг ишончли ва совуққон ҳаракатлари бўлмаганида, “шаҳарликлар” совринни Грилиш бошчилигидаги “Астон Вилла”нинг “безорилари”га бериб қўйиши ҳеч гап эмас эди. Қайсидир маънода икки мавсум ЕЧЛдан четда қолиши кутилаётган жамоа учун кубокдаги зафар катта ютуқ бўлмаса-да, Бравонингўзи ва мухлислар учун ҳали ҳеч нарса якун топмаганини кўрсатиб қўйди.

 

Эндиликда унинг учун сарфланган пулларни ҳавога учди дейишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ! У омадсиз стартни совринлар билан беркитиб ташлади. 36 ёшида дунёнинг энг бадавлат жамоасида катта маош эвазига захира ўриндиғида ўйин томоша қилиш ёқимли, бироқБраво учун эмас! Британия нашрлари берган хабарларга қараганда, дарвозабон ўз фаолиятини учта жамоада давом эттириши мумкин экан.

 

“Шаҳарликлар” ўз дарвозабонини МЛСдаги “Ню-Йорк Сити”га “узатиб юборишлари” ҳақидаги миш-мишларга кўзингиз тушган бўлса, ажаб эмас. Аслида “Сити”нинг МЛС вариантида Шон Жонсон анча ишончли кўринмоқда. Катта эҳтимол билан Браво у ерда ҳам иккинчи дарвозабон мақомида бўлади. МЛСда захирада ўтириш билан АПЛ ўйинларидан четда қолишнинг фарқи катта.

 

Иккинчи вариант – Мексиканинг “Монтеррей” клуби. Мексика клуби дарвозасини қўриқлаётган 36 ёшли Марсело Бароверонинг ишлари чакки эмас, бироқ Европадан келган юлдуз статусидаги дарвозабон учун уни четга суриб ташлашлари аниқ. Браво Мексикада чемпионлик учун курашда асосий даъвогар саналган “Монтеррей” жамоасида ўзини анча эркин ҳис қилиши турган гап. Боз устига, у ерда дарвозабонлардан оёқ билан яхши ўйнашни ҳеч ким талаб қилмайди!

 

Сўнгги вариант. Жонажон “Кола-Кола” клубига қайтиш ва ўша ерда сўнгги нуқтани қўйиш. Браво бундан 14 йил аввал ушбу клубни тарк этган эди. Энди унда “Кола-Кола”га машҳур бўлиб қайтиш имкони мавжуд. Брайн Кортес жамоанинг фахри учун ўз ўрнини бўшатиб беришдан қаттиқ ранжимаслиги аниқ. Сабаби, Браво яна бир мавсум юқори савияда ўйин кўрсатиши мумкин холос, бироқ қандай чиройли якун! Шундай эмасми?

 

Ҳозирча, қаҳрамонимизнинг олдида бир-биридан қизиқ учта вариант турибди. Дўппини қўлга олиб ўйласак, унда тўртинчи йўл ҳам бор экан. Бу қандай йўл эканлигини англаган бўлсангиз керак. Манчестер шахрида қолиш ва яна бир кубокни қўлга киритганча бошни тик кўтариб барчасига қалин нуқта қўйиш.

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Киритилди: 08.03.2020 14:08. Ўқилди: 4941 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

03.05.2025. АПЛ. 35-тур.
00:00
Манчестер Сити
1-0
Вулверхэмптон

Навбатдаги учрашув

10.05.2025. АПЛ. 36-тур.
19:00
Саутгемптон
-:-
Манчестер Сити

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.