Кириш Регистрация

STD.UZ/MANSITI

Манчестер Сити

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Манчестер шаҳри шарафини ҳимоя қилувчи сиз билмаган клублар

Англиянинг Манчестер шаҳри шарафини ҳимоя қилувчи клуб деганда, барчанинг ҳаёлига биринчи навбатда “Юнайтед” ва “Сити” келиши турган гап. Бу шаҳарнинг икки гранд клубидан ташқари, яна бир нечта жамоалар Манчестер шарафини ҳимоя қилишидан хабарингиз борми? Хўш улар қайси клублар? Бугун шу саволга қисқача жавоб бериб ўтамиз.

“Солфорд Сити”

Бу “Солфорд” сўнгги 30 йил давомида хатто кубок учрашувларида ҳам айтарли ютуқларга эришмагани боис, бу жамоа ҳақида кўпчилик эшитмаган ҳам бўлса, ажаб эмас.  Айни дамда Англиянинг 5-двизионида тўп сураётган жамоа аксиялари Гари Невилл, Фил Невилл, Никки Батт, Пол Скоулз, Райан Гиггз ва Дэвид Бэкхэм сингари футболчиларда мавжуд. “класс 92” вакилларининг барчасида 10 фоиздан аксия бўлса, қолгани барчаси сингапурлик ишбилармон ва “Валенсия”нинг эгаси Питер Лимга тегишли. Жамоани шотландиялик мураббий Грем Александер бошқаривида секин-аста юқори дивизионлар сари одимламоқда. Клуб уй учрашувларини 5 минг  мухлисга мўлжалланган «Мур Лейн» стадионида ўтказади.

“Рочдейл”

1907-йилда ташкил топган жамоа бугунги кунда 6 дивизионда ҳаракат қилмоқда. Жамоа ўз тарихидаги энг яхши натижани 1961/62-йилги мавсумда қайд этган бўлиб, унда “Рочдейл” Англия Лига кубоги финал учрашувида  иштирок этган. Уй учрашувларини “Спотленд” аренасида 10 минг мухлис кўз ўнгида ўтказувчи клубнинг сўнгги йилларда омади келмаяпти десак, адашмаган бўламиз. Жамоани 2018-йилдан бери ёш ва иқтидорли мутахассис Брайн-Барри Мерфи бошқариб келмоқда.

“Бэри”

Англиянинг 3-дмвизионида жон сақлаб қолиш учун кураш олиб бораётган “Бери”нинг янада пастга қулаб кетиши тобора аниқлашиб бормоқда. Мусобақада 24-ўринда бораётган Манчестер шаҳри клуби “Гигг Лейн” стадионида уй учрашувларини ўтказишади. 12500 мухлис кўз ўнгида тўп сурувчи клуб бу мавсумда Чемпионшипга чиқиши таҳмин қилинган эди, бироқ якунда барчаси омадсиз якун топди. Ҳа айтганча, бу клуб 1885-йилда дунё юзини кўрган бўлиб, 1899/1900, 1902/03 йилларда Англия кубогида зафар қучишни уддалаган.

“Болтон Уондерерс”

Бугунги рўйхатимиздаги энг машхур клуб. Яқин ўтмишда АПЛнинг энг кучли ўртамиёна жамоаларидан бири бўлган клуб эндиликда “Чемпионшип”да жон сақлаш учун кураш олиб бормоқда.

Клуб 90 йилларда икки бор Англиядаги кубок финалларида ҳаракат қилган бўлсада, чемпионлик қўлга кирита олмаган. Ўз вақтида жамоада Иван Кампо, Жей-Жей Окоча сингари юлдузлар ҳаракат қилган.Эндиликда клубни Кит Ҳилл бошқариб бормоқда. Жамоа ўз уй учрашувларини “Юнверсити оф Болтон” ўйингоҳида ўтказади. Арена 30 минг мухлисга мўлжалланган бўлиб, Чемпионшипдаги энг замонавий стадионлардан бири саналади.

“Уиган Атлетик”

Бугунги рўйхатимиздаги яна бир номдор клуб. Бугунги кунда “Уиган” АПЛдан жуда узоқлашиб кетгани йўқ. Жамоа бир неча йиллардан бери Чемпионшипда муносиб иштирок этиб келмоқда. Юси Яскелайнен, Джулиус Агахова сингари ижрочилар ҳаракат қилган клуб бундан бир неча йиллар илгари Роберто Мартинес қўл остида яхшигина шов-шув кўтаргани кўпчиликнинг ёдидан кўтарилмган бўлса,ажаб эмас. “Ди Дабл Ю” стадиони жамоанинг қўрғони саналади. Ўз бағрига 25 минг мухлисни сиғдиришга қодир ўйингоҳ яқин 5 йил ичида АПЛ учрашувларини қабул қилиши мумкин. Гап шундаки, тез орада клуб янги хўжайинлар қўлига ўтиши борасида Британия нашрлари маълум қилмоқда.

“Олдэм Атлетик”

Чемпионшипдан кейинги даражадаги дивизионда кураш олиб бораётган яна бир Манчестер шаҳри клуби. Ўз уй учрашувларини 13 минг мухлисга мўлжалланган “Бундари Парк”да ўтказади. Мазкур жамоага Дино Мамрия бош мураббийлик қилмоқда. Жамоа узоқ ўтмишда нақд тўрт бор кубок баҳсларининг ярим финалларига қадар етиб келган бўлсада, айтарли ҳеч қандай ютуқни қўлга киритганича йўқ.

“Стокпорт Каунти”

Англиянинг 6-дивизионида тўп сурувчи жамоа ҳақида кўпчилик эшитмаган ҳам бўлса, ажаб эмас. Жим Геннон бошчилигида энг қуйи лигада ҳам жон сақлаб қолиш учун ҳаракат қилаётган жамоа 10 минг мухлисга мўлжалланган “Энжли Парк”да ўз уй учрашувларини ўтказиб келмоқда. Клуб сўнгги 50 йил давомида бирорта мусобақада муваффақиятли иштирок этганича йўқ.

“Олдтрингем”



Англиянинг 6-дивизионида тўп сураётган яна бир жамоа. Фил Паркинсон бошчилигидаги клуб айни дамда “Мост Лейн” стадионида 6 минг мухлис кўз олдида уй учрашувларини ўтказиб келмоқда.

“Хайд Юнайтед”, “Дройлсдэн” ва  “Аштон Юнайтед” сингари жамоалар ҳам Манчестер шаҳри шарафини ҳимоя қилиб келмоқда, бироқ бу жамоалар ярим профессионал бўлгани боис уларга алоҳида тўхталиб ўтмадик.

Киритилди: 24.04.2020 07:05. Ўқилди: 6875 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

03.05.2025. АПЛ. 35-тур.
00:00
Манчестер Сити
1-0
Вулверхэмптон

Навбатдаги учрашув

10.05.2025. АПЛ. 36-тур.
19:00
Саутгемптон
-:-
Манчестер Сити

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.