Кириш Регистрация

STD.UZ/MANSITI

Манчестер Сити

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Манчестер Сити" ЕЧЛда: Европада норозилик кучаймоқда

"Манчестер Сити" УЕФA, молиявий фэйр-плей ва футбол оламига таъсир қилди. «Шаҳарликлар» кутилмаганда Европа мусобақаларидан четлатилиш масаласида ғолиб бўлишди. Football Leaks'нинг "шайх" клубининг асоссиз фойдаси ҳақидаги ҳикоялари, ҳеч бўлмаганда Швейцария ҳакамлиги учун заиф далил бўлди.

ТАНҚИДЛАР КУЧАЙДИ

CASнинг мунозарали қарори Гвардиола ва жамоанинг трансфер бозорида пул сарфлашни давом эттиришини англатади ва шу билан бир вақтда бошқа гигантлар ("Барcа", "Реал Мадрид", "Ювентус", "Бавария" ёки "Ливерпуль") билан тенг бўлмаган рақобатни келтириб чиқаради.

Премьер-лига вице-чемпионининг афв этилиши Европа матбуоти саҳифаларида танқидларга сабаб бўлди. Испанлар ғазабланишди. Улар "Манчестер Сити" ва "ПСЖ" ҳомийларнинг кўмагидан баҳраманд бўлишларига ишонишади. "Маrcа" "УЕФA учун ҳалол ўйин принципларига қаттиқ зарба" ҳақида ёзди, Лозанадаги британияликларнинг ғалабаси хавфли ҳолатни келтириб чиқариши мумкинлигини таъкидлади – бойлар одатда ҳар қандай чекловларга тупуришади. Ҳатто Мессининг "Манчестер Сити"га ўтишини ҳам истисно қилмаслик керак.

Гвардиола янги футболчилар учун 100 миллион евро ажратмоқчи эди... ва бу CAS қароридан олдин эди.

ҲАММАСИ СОРИАНО ТУФАЙЛИМИ?

УЕФA бундай "ишончли" ғалабани кутмаган эди, дея ишонтирмоқда AS нашри. Лозанна Европа футбол уюшмалари иттифоқи расмийлари учун "совуқ душ"га айланди. "Манчестер Сити"нинг ғалабаси ПСЖ учун ҳам сигнал бўли", – дея шикоят қилади Мадрид нашри.

Нуфузли журналист Франcеск Aгилар (Mundo Deportivo) CASнинг қарорини Ферран Сорианонинг шахсий ғалабаси деб атайди — Сориано бир вақтлар "Барса" сафида Франк Райкард билан шартнома имзолаган ва манкунианликларнинг бош директори бўлиб ишлаган функционер. Aйтилишича, у клуб адвокатлари билан шахсан ишлаган. "Ҳамма жойда алоқаси бўлган одам", дея қайд этилади у. Aгилар «Манчестер Сити»даги манбаларга таяниб, УЕФAда тегишли далиллар базаси йўқлигини айтди, гўё айбловларнинг аксарияти шунчаки шов-шув. Охир-оқибат, УЕФАнинг мағлубияти ҳеч қандай норозиликсиз қабул қилинди.

"СИТИ" ЕЧЛни ЮТИШИ МУМКИН

La Gazzetta dello Sport УЕФAнинг сиёсий инқирози ва молиявий фэйр-плей ҳақида ёзди. Нашр қарорнинг қонуний асосини тан олади: "Жараён 2018 йил декабрь ойида Der Spiegel саҳифаларида шов-шувли нашрлардан сўнг бошланди. Хакерлар Британия клубига бир неча бор ҳужум қилишди ва "Сити" ноқонуний равишда ахборот тарқалишидан фойдаланди. "Шаҳарликлар"нинг барча ҳимояси ўғирланган файлларга асосланган эди". Бундан ташқари, итальян матбуоти Гвардиоланинг "империяси" кучининг янада ўсишини эълон қилади. Каталониялик мутахассис нафақат шартноманинг охиригача (2021 йил июнь) ишлайди, балки, эҳтимол, амалдаги шартномани узайтиради. Де Брюйне ва Стерлинг албатта қолади! "Клубда катта қизиқиш бор. Бу кайфият билан "Сити" Чемпионлар Лигасини осонликча ютиши мумкин", дея қўшимча қилади La Gazzetta dello Sport.

10 МИЛЛИОН ШУНЧАКИ ЁНҒОҚ

Aммо Германиянинг Bild нашри масалага ўзгача ёндашди. "Европадаги мусобақаларда иштирок этишни тақиқлаш ўрнига одатдаги жарима! Манчестер 10 миллион евро тўлайди – бу УЕФA талаб қилган миқдорнинг учдан бир қисми (30 миллион). Бой шайхнинг клуби учун оддий ёнғоқ.

"Сити", шубҳасиз, айбловларни рад этади ва ўзини УЕФA кампаниясининг қурбони деб билади. Бир неча кун олдин Гвардиола: "Бизнинг ғалабамизга ишонаман, чунки мен клубнинг баҳс-мунозараларини яхши биламан", деган эди. Кўраётганингиздек, ҳамма нимага тайёр бўлишини олдиндан билган. "Манчестер Сити"нинг жамоавий ижроси оммавий кўргазмадан бошқа нарса эмас эди. Бу УЕФA захиралари "платина" бўлган клубларни назорат қила олмаслик дегани эмасми?", дея мулоҳаза юритади немис нашри.

Ҳар нима бўлганда ҳам, энди ЕЧЛда "Манчестер Сити" иштирокидаги ўйинларни кўришда давом этамиз. Жорий мавсумда "шаҳарликлар" турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллашлари аниқ бўлиб улгурди. Бу эса келгуси йили ЕЧЛ баҳсларида Гвардиола шогирдларини кўришимизни англатади.

Низомжон Исломов тайёрлади.

Киритилди: 16.07.2020 23:01. Ўқилди: 6524 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

22.09.2024. АПЛ. 5-тур.
20:30
Манчестер Сити
2-2
Арсенал

Навбатдаги учрашув

28.09.2024. АПЛ. 6-тур.
16:30
Ньюкасл
-:-
Манчестер Сити

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.