Кириш Регистрация

STD.UZ/MANSITI

Манчестер Сити

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

АПЛ. «Бёрнли» - «Манчестер Сити» (превью)

АПЛ пешқадамлигини ўз қўлига олган "Манчестер Сити” бугун "Бёрнли" майдонига сафар уюштиради. Учрашув Тошкент вақти билан 21:00да бошланади.

"Бёрнли"
Жорий мавсум Премьер-лигада кўпгина ажойиб ўйинлар намойиш этган бёрнлиликлар сўнги турларда яна жонланиб қолишди. Охирги 4 турда "Ливерпуль", "Фулхэм", "Астон Вилла" жамоалари устидан ғалаба қозонган "Бёрнли", ўтган турда "Стемфорд Бриж"да “Челси"дан мағлубиятга учради. Ҳозиргача 20 ўйинда 22 очко тўплаган "Арилар" турнир жадвалида 15-поғонада жойлашган. Хавфли ҳудудда жойлашган "Фулхэм"дан 8 очко кўп жамғарган.

"Манчестер Сити"
Охирги икки ойда фантастик ўйинлар ўтказиб, АПЛда пешқадамликни ўз қўлига олган "шаҳарликлар" ўтган турда "Etihad Stadium"да "Шеффилд Юнайтед" жамоасини мағлубиятга учратди. Ҳамшаҳари "Манчестер Юнаед" жамоаси билан бир хил 44 тадан очко тўплаган "шаҳарликлар" турнир жадвалида ҳозирча етакчилик қилишмоқда, аммо "Сити" манкунианлардан иккита кам ўйин ўтказган. "Шеффилд" устидан қозонилган ғалаба уларнинг сўнгги 27-учрашувининг 25-ғалабаси эди. Манчестерликлар барча мусобақалар доирасидаги 15 учрашувдан бери мағлубият нималигини билмай келишаяпти. Улар сўнги бор 2020-йил 21-ноябрь куни Моуриньонинг "Тоттенхэм"идан мағлубиятга учраган эди.

Жамоа янгиликлари ва йўқотишлар

"Бёрнли" жамоасида ўйиндан олдин янги жароҳатлар билан боғлиқ муаммолар йўқ, лекин Эшли Барнс, Жош Браунхилл, Крис Вуд ва Чарли Тейлор каби ўйинчилар майдонга тушиши сўроқ остида бўлиб турибди.

Гвардиоланинг "Манчестер Сити"сида бир қанча жиддий йўқотишлар бор. Агуэро коронавирусдан тузалди, лекин бугунги учрашувни ўтказиб юборади. Шунингдек, жамоанинг мотори ҳисобланган Кевин де Бруйне ҳам мазкур учрашувда майдонга тушмайди. Гвардиоланинг айтишича, "Астон Вилла"га қарши учрашувда жароҳат олган футболчи тўрт беш ҳафта майдонга қайтолмайди. Ҳимоячи Натан Аке ҳам "Терф Мур" стадионида бўладиган қарама-қаршиликни ўтказиб юборишини айтиб ўтган.

Қарама-қаршиликлар

"Манчестер Сити" учун "Бёрнли" энг қулай рақиб ҳисобланади. Ҳозиргача бу жамоалар ўртасидаги 22 учрашувнинг фақатгина биттасида ғалаба қозонган бёрнлиликлар учун Гвардиола жамоасига гол уриш ҳам муаммо бўлиб келмоқда. Сўнгги бор 2014-йилда бир ўйинда икки бор "шаҳарликлар" дарвозасига йўл топган Шон Дайч шогирдлари, шундан бери "Сити" дарвозасига 1 тадан кўп гол уролмай келишмоқда. 2015-йилда ўз тарихидаги биринчи марта "Etihad Stadium" эгалари устидан ғалаба қозонган "арилар" ҳозиргача бу ишни яна такрорлай олмаяпти. Манчестерликлар ўтган мавсумда ҳам, жорий мавсумда ҳам "Бёрнли" устида бир хил 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Шундан келиб айтишимиз мумкинки, бугунги учрашув ҳам голларга бой ўтади.

Эҳтимолий таркиблар

“Бёрнли” (5-4-1): Ник Поп, Меттью Лоутон, Жеймс Тарковски, Кевин Лонг Бен Ми, Эрик Питерс, Робби Брейди, Эшли Вествуд, Дуайт МакНил, Крис Вуд.

“Манчестер Сити” (4-3-3): Эдерсон, Жоау Канселу, Жон Стоунз, Рубен Диаш, Александр Зинченко, Бернарду Силва, Родри, Илкай Гюндоган, Раҳим Стерлинг, Риёд Маҳрез, Фил Фоден.

Киритилди: 03.02.2021 12:03. Ўқилди: 2532 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

10.05.2025. АПЛ. 36-тур.
19:00
Саутгемптон
0-0
Манчестер Сити

Навбатдаги учрашув

21.05.2025. АПЛ. 37-тур.
00:00
Манчестер Сити
-:-
Борнмут

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.