Кириш Регистрация

STD.UZ/MANSITI

Манчестер Сити

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ЕЧЛ. Гвардиола ва Тухель тўқнашуви

Тошкент вақти билан 29 майдан 30 майга ўтар кечаси соат 00:00 да "Манчестер Сити" ва «Челси» жамоалари ўртасида Чемпионлар лигасининг финал учрашуви бўлиб ўтади. Мазкур беллашувни миллионлаб футбол мухлислари (мухлисалари) орзиқиб кутишмоқда. Ҳаммада бир хил савол. Бу йилги ғолиблик кимга насиб этади деган фикр-мулоҳазалар баралла янграмоқда. Ҳозирданоқ кўпчилик футбол ихлосмандлари аллақачон ўз суюклиларини қўллаб-қувватлашни бошлаб юборишган. Мазкур баҳс олдидан икки жамоанинг ҳолатига эътибор қаратишни жоиз топдик.

1. Гвардиола фактори бугун қанчалик роль ўйнайди?

Табиийки, "Манчестер Сити" жамоасининг ЕЧЛ финалигача етиб келишининг асосий сабабчиси Гвардиола ҳисобланади. Унинг қўл остида шаҳарликлар мана 4-5 йилдан буён тартибли, жамоавий ўйин кўрсатиб келмоқда. Клуб йирик ҳисобда ғалаба қозонаётганда ҳам, мағлуб бўлаётган вақтида ҳам футболчилар майдонда мураббийнинг кўрсатмаларини сўзсиз бажаришда давом этади. Шу боисдан бўлса керак, айни дамда жаҳоннинг энг кучли 5та клубидан бири сифатида "Манчестер Сити" жамоаси ҳам тилга олинади. Бугунги финал баҳсида ҳам Пеп шогирдлари унинг кўрсатмаларини учрашув якунлангунга қадар оғишмасдан бажаришлари кутилмоқда. Балки ушбу фактор якунда «Сити» жамоасининг ғалабасини ҳам таъминлаши мумкин.

2. Гвардиола ҳужумчисиз ҳам натижага эришиш сирини топгандек?

Тўғри, бу тактикани Гвардиоладан олдин Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Висенте дел Боске ҳам синаб кўрган. Якунда ушбу тактика эвазига испанияликлар Жаҳон (2010) ва Европа чемпионлигини (2012) қўлга киритишган эди. Эҳтимол, Гвардиола ҳам жамоасидаги футболчиларнинг салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда, Висенте дел Боске қўллаган тактика орқали, ўзи ҳам, клуби ҳам орзиқиб кутаётган ғолиблик нашидасини қўлга киритар. Ўша вақтда Испания термасининг зафарли юришини таъминлаган Хави, Иниеста, Бускест каби иқтидорлар даражасига чиқиш учун ҳаракат қилаётган бир неча футболчилар бугунги кунда Ситй шарафини ҳимоя қилмоқда. Балки ўша Брюне, Силва, Маҳрез ўйин тақдирини ҳал қилар.

3. Тарих яна такрорланиши мумкин.

Гап 2012 йилги ЕЧЛда зафар қучган «Челси» ҳақида кетаётганлигини ашаддий футбол ишқибозлари дарров сезишди. Ўша мавсумда жамоани бошқарган Виллаш Бошнинг ишлари қониқарсиз кетаётганлиги сабаб, раҳбарият ЕЧЛнинг 1/8 финалидан ўрин олган биринчи баҳсда «Наполи»дан учралган 3:1 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг уни истеъфога чиқаради. Унинг ўрнини эгаллаган Диматео қисқа вақтда «Челси» футболчилари билан тил топишиб, жамоаси билан тарихий ғалабани қўлга киритди.

Бу йили ҳам «Челси» жамоасида ўша тарих яна такрорланиши мумкин. Мавсум бошида бошқа мураббий қўл остида ҳаракатланган клуб, якунда Лемпарднинг ўрнини эгаллаган Тухел бошқарувида ЕЧЛ финалига қадар қийинчиликсиз етиб келишини таъкидлаш жоиз. Агар «Аристократ»лар Тухел жамоага келганидан кейинги ўйинни такрорлай олса, бугун кубок иккинчи бор Лондонга йўл олиши мумкин.

4. Бугунги учрашувда қайси жамоа биринчи бўлиб гол уриб оладиган бўлса, ўша клубнинг ғалаба қозониш имконияти ортади. Ҳар икки жамоанинг ҳам прессинг имконияти юқори эканлигидан келиб чиқсак, футболчиларнинг руҳий ҳолати ҳам якунда асосий планга чиқиши мумкин. Кичик бир хатога йўл қўйган клуб якунда ЕЧЛ бош совринисиз қолишига олиб келади. Ушбу ҳолатда мураббийлар катта саҳнага чиқиб, қайси бири ўйинга пухта тайёргарлик кўриб, шогирдларини ҳам жисмоний, ҳам руҳий томонлама тайёрлай олса, якунда ўша мураббий Европанинг бош совринини қўлга киритиши мумкин.

Хуллас, ҳамма ҳар хил фикрда. Гвардиола ёки Тухель? "Манчестер Сити" ёки «Челси»? Кубок кимга насиб этади. Қайси жамоа Европада энг кучли деган саволларга бир неча соатдан кейин бошланадиган ўйинда жавоб оламиз.

Илёсбек Маҳмудов тайёрлади.

Киритилди: 29.05.2021 19:18. Ўқилди: 2932 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

19.05.2024. АПЛ. 38-тур.
20:00
Манчестер Сити
3-1
Вест Хэм

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.