Кириш Регистрация

STD.UZ/MANSITI

Манчестер Сити

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Холанд апрелда ўз келажаги ҳақида қарор қабул қилади. Футболчи учун курашда қайси жамоаларнинг имконияти юқори?

Европанинг бир қатор нашрлари 10 кун ичида Эрлинг Холанд ўз келажаги ҳақида қарор қабул қилиши ҳақида хабар қилишди. Норвегиялик футболчига учта даъвогар бор – «Реал», «Барселона» ва «Манчестер Сити». Бу клубларнинг барчаси футболчи билан музокара олиб борган ва унинг қарорини кутишмоқда.

BBC нашри маълумотларига кўра, ҳар учала клуб ҳам тахминан бир хил молиявий таклифлар билан чиқишган ва энди ҳаммаси Холандни қайси лойиҳа бошқаларга қараганда кўпроқ жалб қилганига боғлиқ. Келинг, ҳозир шу ҳолатни бироз таҳлил қилишга ҳаракат қилиб кўрайлик ва Эрлинг қайси жамоада топ даражадаги футболчига айланиши, ҳамда «Олтин тўп»ни қўлга киритиши мумкинлигини тахмин қилиб кўрамиз.  

Холанд қандай ўйнайди

Холанднинг маълум бир жамоадаги ўйини ҳақида тахмин қилишдан олдин, унинг ўйин услуби, шунингдек, кучли ва заиф томонлари аниқлашимиз керак. Эрлингнинг ўзига хос хусусиятлари ҳаммага маълум - у голеадор, шу билан бирга норвегиялик жуда ҳаракатчан ҳужумчи. Эрлинг ўйин пайтида пасларни қабул қилишни ва рақибларни катта тезлик эвазига ортда қолдиришни яхши кўради.

  •    Холанд дарвозага кўп зарба йўллади. Аммо норвегияликни эгоист (қизғончиқ) деб аташ мумкин эмас, чунки жарима майдончасига узатмалар ҳам айнан унга берилади.
  •    Эрлинг ажойиб натижа кўрсатмоқда. Буни статистик маълумотлар ҳам тасдиқлайди – npxG (пенальтидан ташқари кутилган голлар) маълумотларига кўра, Холанднинг фоиз нисбати 99 ни ташкил этади, бу эса у гол уриш имкониятлари бўйича Европада 1-ўринни эгаллаб турганини англатади. Сўнгги 3 мавсумда Эрлинг доимий равишда кутилганидан кўпроқ гол урди.
  •    Жамоавий ўйин борасида ҳамма нарса ноаниқ. Бир томондан, Холанд голли узатмалар бўйича Европадаги энг яхши 3 та ҳужумчилари орасида бўлса, бошқа томондан, аниқ зарба беришга олиб келадиган ҳаракатлари (пас, дриблинг) учун фоизли кўрсаткичи 68 ни ташкил қилади. Яъни Холанд муваффақиятли ўйнаб, голли узатмаларни амалга ошира олади, бироқ шу билан бирга у комбинацион ўйинларда суст ҳаракат қилади.
  •    Буни бошқа статистик маълумотлар ҳам тасдиқлайди. Ҳар бир ўйинга аниқ узатма бериш бўйича Холанд топ-5 лигадаги марказий ҳужумчиларнинг 62 фоизидан ортда қолмоқда.
  •    Ҳавода кечадиган курашлардаги натижалари ҳам яхши эмас. Эрлинг ҳар бир ўйинда ўртача 2,35 марта иккинчи қаватда ғалаба қозонади, яъни 58 фоиз. Норвегиялик футболчининг бўйи 94 сантиметр, аммо сўнгги уч мавсумда у боши билан атиги 5 та гол урган. Холанд тўпни танаси билан яширишни билади, лекин барибир ҳаводаги курашда норвегияликнинг натижалари жуда паст.
  •    Холанд жуда ҳаракатчан ва самарали ҳужумчи эканлиги таъкидланади. Бу тўғри, лекин Эрлингнинг прессинг пайтида яхши футбол кўрсата олмаслигини ҳам таъкидлаш керак. Унинг прессинг ҳаракатларидаги фоизи бор-йўғи - 27. Лекин шуни ёдда тутиш керакки, «Боруссия» принципиал жиҳатдан прессингга юқори даражада урғу бермайди ва назарий жиҳатдан Холанддан бу талаб қилинса, футболчининг натижалари ҳам яхшиланиши мумкин!
  •    Муҳим жиҳат - Холанднинг статистикасини «Боруссия» услубидан ажратиб бўлмайди. Дортмундда вертикал футбол ўйнашади, бу Эрлингга жуда мос келади ва унинг энг яхши фазилатларини намоён қилади. Бу бир томондан, Эрлинг қисқа тўп узатадиган ва тўпга эгалик қилишга урғу берадиган жамоада мослашиши қийинроқ бўлишини англатади. Бошқа томондан, у эндигина 21 ёшда ва унинг ўйини ривожланишига шубҳа йўқ. 

«Барселона»

2021 йил декабрь ойида «Барса» президенти Жоан Лапорта Холанднинг агенти Мино Райола ва унинг отаси Альф-Инге билан учрашди. Испания матбуоти музокаралар ижобий томонлама яхши бўлганини ёзди. Бундан ташқари, Райола Лапорта билан узоқ йиллардан бери илиқ муносабатда ва бу трансфернинг амалга ошиш эҳтимолини оширади.

Аммо барибир «Барселона» футболчи учун кечадиган курашда рақобатчилардан ёмонроқ ҳолатда қолган. Аввало, бунинг сабаби оғир молиявий аҳвол ва кейинги мавсум учун маошнинг паст тўланиши (атиги 144 миллион евро) туфайли бўлмоқда. Бундан ташқари, Пьер-Эмерик Обамеянг ҳозир «Барса»да ажойиб ўйин кўрсатмоқда. У Ҳоланд каби бир хил позициядаги ҳужумчи. Жамоада бу турдаги ҳужумчиларни кўпайишидан унчалик маъно йўқ, чунки «Барса» норвегияликнинг трансфери учун бор кучини сарфламоқчи бўлса, улар Обамеянг ҳақида ҳам ўйлашлари керак бўлади.

Ҳозирча «Барселона» таклиф қилган шартнома ҳар томонлама «Манчестер Сити» ва «Реал»дан пастроқ, аммо бунинг эвазига каталонияликлар Холандга жамоанинг асосий юлдузи мақомини таклиф қилишга тайёр. Эрлинг жуда амбицияли футболчи ва бу даражадаги клубда асосий прима роли уни ўзига жалб қилиши мумкин. Мадридда у ҳеч бўлмаганда Мбаппе ва Бензема билан, «Сити»да Де Брюйне билан мақомда рақобатлашиши керак.

«Барса»нинг услубига келсак, ҳозир тахмин қилиш қийин. Хави мослашувчан мураббий эканлигини исботлади. Обамеянг мураббийнинг услубига тезда кўникди ва эҳтимол Холанд ҳам бунга мос тушади.

 

«Реал»

Ҳа, «Реал Мадрид» етакчиларининг ёши аста-секин ўтиб бормоқда, аммо улар ҳозир ҳам Европанинг энг яхши жамоаларидан бири ва Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиши мумкинлигини амалда исботламоқда. «Реал Мадрид»да барча позициялар яхшиланган ва Анчелотти ўйинининг тамойиллари ҳар қандай футболчига мос келади.

Модрич, Кроос ва Алаба Эрлингга ажойиб паслар берса, Винисиус ва Мбаппе (Килиан ёзда Мадрид клубига ўтишига шубҳа йўқ) қанотларда унга ёрдам беришади.

Бошқа томондан, мантиқий савол туғилади - Карим Бензема билан ҳолат қандай кечади? Сабаби у ҳозирда энг яхшиси бўлмаса ҳам, Европанинг энг зўр марказий ҳужумчиларидан бири ҳисобланади. Ҳа, Бензема 34 ёшда, аммо бу дегани француз захирага михланади ёки бошқа жамоага кетади дегани эмас. Чунки ҳозирда Карим ажойиб ўйин кўрсатмоқда ва бу мадридликлар раҳбарларини яна бир ўйлаб кўришга мажбур қилиши аниқ.

 

«Манчестер Сити»

Холанд учун қизиқарли ва олдиндан ҳеч нарсани тахмин қилиб бўлмайдиган вариант ҳисобланади. Пеп Гвардиола билан ишлаш — ҳар бир, ҳар қандай футболчининг келажакдаги фаолияти учун ажойиб сабоқдир.

«Сити»га ўтиш — Холанд учун ажойиб воқеа. Унинг отаси Альф-Инге 3 мавсумни «шаҳарликлар» таркибида ўтказган ва Рой Киннинг ўта қўпол ўйинидан сўнг фаолиятини тугатишга мажбур бўлди. Бундан ташқари, Холанд Премьер-лига футболига мос ўйинчи эканлиги тахмин қилинади.

Аммо савол туғилади - ҳозирги «Манчестер Сити»га бундай турдаги форвард керакми? Гвардиола қўл остида «шаҳарликлар» классик марказий ҳужумчисиз ўйин намойиш этади. Пеп қўл остидаги биринчи мавсумда «Сити» Жеко, Йоветич ва Бони билан хайрлашди, кейинги йили улар Ихеначони сотишди. Гвардиола қўл остидаги Манчестер клубида Агуэродан ташқари фақат Габриэль Жезус қолди.

Ўтган мавсумларда «Манчестер Сити» 4-3-3 ва 4-1-4-1 схемалардан фойдаланади, бунда ҳужумчи ролини ҳужумчи эмас, балки ҳар қандай футболчи эгаллаши мумкин. Пеп қанот ярим ҳимоячилари Грилиш ва Стерлингни ҳамда марказий ярим ҳимоячилар Де Брюйне ва Фоденни сохта ҳужумчи сифатида синаб кўради. Марказий ҳужумчининг йўқлиги «Сити»нинг ўйинига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди - ўтган мавсумда улар Премьер-лигада 88 та гол уришди.

Демак, савол туғилади - Гвардиола нега Холанд билан шартнома имзолаши керак?!  Бир томондан, Пеп тажриба ўтказишни ва ўз жамоаларини ривожлантиришни яхши кўради. Шу боис, «Сити» узоқ вақтдан бери бўш қолаётган позицияем тўлдиришга ҳаракат қилмоқчи.

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Киритилди: 25.03.2022 11:56. Ўқилди: 5463 марта. Фикрлар: 9 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

28.09.2024. АПЛ. 6-тур.
16:30
Ньюкасл
1-1
Манчестер Сити

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.