Кириш Регистрация

STD.UZ/MANSITI

Манчестер Сити

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Холанд ва Мбаппенинг тақдири яқин кунларда аниқ бўлади, де Йонг Манчестер томон отланмоқда. Ёзнинг кутилаётган “қайноқ” трансферлари

 

Ёзги трансфер ойнаси очилишига ҳам кўп вақт қолмади. Баъзи клублар ўз таркибини кучайтириш истагида бўлса, яна баъзилари яхшигина кўриш ниятида. Футболчилар ҳам шундай улардан кимларнингдир шартномаси тугаш арафасида бўлса, яна кимлардир янги шартнома имзолашни исташмоқда. Қўйида эса, ёзда ўз жамоасини ўзгартиришга яқин футболчилар ҳақида сўз юритамиз.

Эрлинг ХОЛАНД (“Боруссия Д”)

Эрлинг ҳозирги кун футболида энг келажаги порлоқ футболчилардан бири ҳисобланади. Холанд ҳақида жуда кўп шов-шувлар бўлди. Кимлардир уни “Барселона”га ўтиши ҳақида ёзди. Яна баъзиларнинг айтишича у Мбарре билан бир жамоада “галактикос”ни ташкил этмоқчимиш.

 Аммо сўнгги кунлар воқелиги уни “Манчестер Сити”га яқинлаштириб қўйди ва бу трансфер амалга ошиши ҳақиқатга жуда яқиндек кўринмоқда. Гвардиола соф топ ҳужумчисиз Чемпионлар лигасида зафар қуча олмаслигини тушинди ва Холандни кўзлаган. Албатта раҳбарият ҳам бу трансфер устида ишламоқда. Райоланинг вафоти ва Холанднинг отаси Алфь “шаҳарликлар” таркибида ўйнагани эса вазиятни реал кўз билан кўришга имкон яратмоқда. Эрлинг ёзда Манчестернинг “кўклари” томонига катта “кўклар” эвазига келиб қўшилиши эҳтимоли жуда юқори.

Килиан МБАППЕ (“ПСЖ”)

Мбаппе ҳам Эрлингдан кам “гап-сўз” бўлмади. “ПСЖ” етакчиси ОАВ ҳабарларида 10 марталаб “Реал”га келиб қўшилиб, яна парижликлар билан шартномани узайтирди. Аммо ишонамизки, Мбаппе “ПСЖ”жа қолишни истамаяпти. Энди ҳамма гап “Дон Карло” ва Перес уни “Реал”га қай даражада керакли эканлигини аниқлаштиришда. “Галактикос” ЕЧЛда зафар қучса, улар бу ҳақида иккиланиб қолишади. Вини ёки Мбаппе, албатта бу жиддий танлов. Улар бир позиция футболчилари ва яна бир ўхшашлик улар бошқа жойда ўзини эркин ҳис қила олмайди.

“Товуқ мия” тарифи кўп ишлатиладиган Вини ҳар холда “Реал” мухлисларининг суюкли футболчисига айланиб қолган. Карим марказда фантастик ўйнаётганда, чап қанотда эса рақобат етарли бўлиб турганда, ростан Килиан “Реал”га керак бўлармикин. Шунча парадокс кўзга ташланаётган пайтда ҳам ҳамма Килианни “Реал”га ўтиши шубҳасизлигини гапирмоқда.  

Френки де ЙОНГ (“Барселона”)

Педри жароҳат олмагунча бу янгиликлар “фейк”дан бошқа нарса эмасдек кўринганди. Аммо ҳозирга келиб де Йонг ростан ҳам “Барселона”дан кетиши мумкин. Биринчидан, Френки ҳамон ўша-ўша, яъни унда ўсиш кўзатилмаяпти. Иккинчидан, де Йонгда ҳужумни қўллаб-қувватлаш етарли даражада эмас. Унинг ролига катта эҳтимол Кессье асосий давогар бўлиб турипти. Учинчидан, де Йонгни Бернарду билан алмаштириш Хавига ҳам маъқул келиши мумкин. Чунки Силва ҳужумкор ва барсабоп футболчи. Португалдаги вариантлар кўп, яни у бир ҳил ўйнамайди ва креативроқ ҳисобланади. Аммо Хави қураётган услуб, эрта прессингда Силва кучли эмас.

 Яна бир вариант де Йонгнинг “МЮ”га ўтиши. Бу ҳам ҳақиқатга яқин. Тен Ҳагнинг “қизил иблислар”да иш бошлаши ва ўзининг шогирдларидан бир қанчасини жамоасига таклиф қилиши эҳтимоли бор. “МЮ”нинг марказдаги беқарорлиги Френкига муҳтожлигига сабаб бўла олади. Агар ундай бўлса, “Барселона” бошқа ярим ҳимоячи ҳарид қилади (Кессьедан ташқари). Бунда ҳам каталонияликларда вариант бор. Балки Погба “кўк-анорранглилар” сафига келар. “МЮ”да эса Донни ван де Беек ва Френки де Йонг жуфтлигини кўришимиз мумкин.

Давоми бор.

Миржалол Пардабоев тайёрлади.

Киритилди: 09.05.2022 20:04. Ўқилди: 6576 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

28.09.2024. АПЛ. 6-тур.
16:30
Ньюкасл
1-1
Манчестер Сити

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.