Кириш Регистрация

STD.UZ/MANSITI

Манчестер Сити

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Реал Мадрид" жиддий омадсизликка учради. Энди нима бўлади?

Килиан Мбаппе трансферининг бузилиши Мадрид клуби учун жиддий муаммоларни келтириб чиқармоқда.

"Реал Мадрид" қийин ҳафтани ўтказди. Килиан Мбаппе билан шартнома имзоланиши аллақачон кафолатлангандек туюлди. Франциялик ҳужумчи “ПСЖ”да қолишга қарор қилди. “Реал” эса ҳеч нарсасиз қолиб кетди.

Мбаппе муваффақиятсизликка учраган тақдирда клубда захира режаси йўқ эди. Эрлинг Холанд уларга ўтиши мумкин эди, аммо норвегиялик футболчи “Манчестер Сити”га бироз олдинроқ кўчиб ўтди. Энди "Реал Мадрид" президенти Флорентино Перес мавсум оралиғидаги барча трансфер сиёсатини зудлик билан қайта кўриб чиқиши керак. Мадрид жамоаси бундан кейин нима қилади? Бу ёзнинг Европа футболидаги асосий саволларидан бири.

"Реал Мадрид" Мбаппе билан музокаралар барбод бўлганидан сўнг "Монако" ярим ҳимоячиси Аурельен Тчуамени 80 миллион еврога сотиб олишга рози бўлди. Бу Килианнинг ўрнини боса олмайди. Бундан ташқари, келишув ҳали расман тузилмаган.

Нима бўлганда ҳам "Реал Мадрид" ҳужумчи ўрнини мустаҳкамлашга умид қилган. 34 ёшли Карим Бензема мавсумнинг барча турнирларида 45 та ўйинда майдонга тушиб, 44 та гол ва 15 та голли узатмани амалга оширди. Франциялик футболчи "Реал" Чемпионлар Лигаси финалида "Ливерпул"га ютқазса ҳам "Олтин тўп"ни олиши деярли аниқ. Ҳозирда "Реал Мадрид" атрофида кўплаб миш-мишлар тарқалмоқда. Инсайдерлар қироллик клубига қандай ҳужумчилар ўтиши мумкинлигини таҳмин қилишди?

Рафаэль Леау

Football Italia La Gazette dello Sport нашрига таяниб, "Реал Мадрид" "Милан" ҳужумчиси Рафаэль Леау учун 120 миллион еврогача таклиф қилишга тайёрлиги ҳақида хабар берди. Футболчининг “Милан” билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар тузилган. Россонери шартномани 2026 йилгача узайтирмоқчи. Яқин орада миланликлар раҳбарияти футболчининг агенти Хорхе Мендес билан учрашиши кутилмоқда. 22 ёшли Леау жорий мавсумда 42 ўйинда 14 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди. У А Серияда мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Роберт Левандовски

Левандовски "Бавария"ни тарк этиш ниятида. Роберт "Барселона" билан алоқада, бу унинг учун яхши вариат бўлиб турибди. Муаммо шундаки, Левандовскининг немис клуби билан ҳали бир йиллик шартномаси бор ва “Барселона” полшалик учун максимал 35 миллион евро тўлаши мумкин.

АS нашрининг хабарига кўра эса Мадридликлар Робертни ўз сафига қўшиб олмоқчи. “Реа” "Бавария"га "Барса"дан кўра кўпроқ товон таклиф қила олади. Левандовскининг ўзи "Реал Мадрид"га ўтиш эҳтимоли ҳақида қандай фикрда эканлигини билиш керак. Польяк Бундеслиганинг 34 ўйинида 35 та гол уриб, кетма-кет иккинчи мавсум Европанинг “Олтин бутсаси”ни қўлга киритди.

Ҳарри Кейн

АS рўйхатидаги иккинчи футболчи. Ҳарри "Тоттенхэм"га Чемпионлар лигасига йўл олишига ёрдам берди. Унинг Лондон клуби билан шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган. Трансфер учун камида 100 миллион евро керак бўлади.

Шунингдек, Кейннинг Англияни тарк этиш истаги борлиги масаласи ҳам бор. Шундай экан, ёзда у Испанияга кўчиб ўтмаса керак.

Кристофер Нкунку

Нкунку Бундеслигада мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Лейпциг" ярим ҳимоячиси 34 ўйинда 20 гол ва 13 голга ассистентлик қилган. Уни ўз сафига "Бавария", "Манчестер Юнайтед", "ПСЖ" ва "Барселона" клублари қўшиб олишга қизиқмоқда. Кристофернинг тахминий нархи 70 миллион евро бўлади.

"Реал Мадрид" Нкунка учун курашга қўшилиши мумкин, аммо барибир бу вариант устувор эмас. Кристофер соф ҳужумчи эмас, ҳужумкор ярим ҳимоячи. Мадридликлар Нкунку учун жиддий таклиф қилгандан кўра, Левандовски учун рақобат қилишни афзал кўради.

Дарвин Нуньес

АS рўйхатидаги сўнгги номзод. "Бенфика" ҳужумчисига "Челси", "ПСЖ", "Манчестер Юнайтед", "Милан", "Ньюкасл", "Бавария" ва "Барселона" даъвогарлар сифатида еътироф этилган. 22 ёшли Нуньес Европада энг кўп талаб қилинган ҳужумчилардан бири ҳисобланади. Уругвайлик футболчи жорий мавсумда 41 та ўйинда 34 та гол урди, шу жумладан, Чемпионлар лигасининг 10 та ўйинида 7 та гол урди.

Darvin Nunes

Transfermarkt Нуньесни 40 миллион еврога баҳоламоқда. Албатта, "Реал" уни сотиб олиш ҳақида ўйлаши мумкин, аммо Дарвин Флорентино Переснинг қизиқишлари рўйхатида биринчи ўринни эгаллаши даргумон.

Садио Мане

ОАВ вақти-вақти билан "Ливерпуль" ҳужумчилари Садио Мане ва Муҳаммад Салоҳни "Реал Мадрид"га ўтади, деган хабар чиқариб туради. Салоҳ келаси мавсумда "Ливерпул"да қолишини аллақачон айтган, шунинг учун вариант жамоадошида қолади.

Мане ўз қарорини "Реал"га қарши Чемпионлар лигаси финалидан сўнг эълон қилади. Sport.1.de хабарига кўра, Садио "Ливерпул"дан кетишга интилмоқда. Футболчини Англияда оладиган маоши қониқтирмаяпти. "Бавария" сенегалликнинг маошини оширишга рози. Билд хабарига кўра, расмий трансфер бўйича музокаралар Чемпионлар лигаси финалидан кейин бошланиши керак. Мане "Ливерпуль" билан соврин ютиб, кейин "Бавария"га ўтишни истамоқда.

Гарчи якуний қарор ҳали қабул қилинмаган бўлса-да. Мюнхенда улар Мане билан музокара олиб борган ҳолда, Левандовски билан боғлиқ вазиятни ҳисобга олишади. “Бавария” бу трансфер учун 30 миллион евро тўлашга тайёр.Садионинг “Ливерпуль” билан шартномаси 2023 йилда якунига етади. "Реал Мадрид" вазиятга аралашиб, "Бавария"дан кўпроқ сумма таклиф қилиб ушбу футболчини қўлга киритиши мумкин.

Бир нарсани унутмаслик керакки, юқорида келтирилган футболчилар рўйхати фақатгина таҳминларга асосланган ҳолда тузиб чиқилган.

Киритилди: 27.05.2022 21:03. Ўқилди: 13098 марта. Фикрлар: 91 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

18.04.2024. ЕЧЛ. Чорак финал.
00:00
Манчестер Сити
1-1
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

26.04.2024. АПЛ. 29-тур.
00:00
Брайтон
-:-
Манчестер Сити

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.