Кириш Регистрация

STD.UZ/MANSITI

Манчестер Сити

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Ливерпуль" дунёдаги энг қиммат таркиблардан бирига эга. Клуб бунга қанча пул сарфлади?

Бу мавсумда "Ливерпуль" тарихий ютуқ, яъни квадрупл қайд этмайди. Юрген Клопп шогирдлари ғолибдан бир очко ортда қолган ҳолда АПЛ чемпионлигидан маҳрум бўлишди. Шунга қарамай, инглиз клуби мавсумдаги учинчи совринни қўлга киритиш имкониятига эга. Жамоа бугун 28 май куни Чемпионлар лигаси финалида “Реал”га қарши баҳс олиб боради. Биз "Ливерпул"нинг 1 миллиард еврога баҳоланган таркибига эътибор қаратдик.

Дарвозабонлар (68,7 млн евро)

Тўрт йил аввал Чемпионлар лигаси финалида "Ливерпуль" дарвозасини Лорис Кариус ҳимоя қилганди. Ўшанда у, эсингиздагидек, жуда ёмон ўйнаган. 2018 йилнинг июль ойида “Ливерпуль” Алиссонни “Рома”дан трансфер қилди ва дарвозабонлар учун рекорд даражадаги трансферни амалга оширди.

Бир неча ҳафта ўтгач, бу натижа Кепа учун 80 миллион евро тўлаган "Челси" янгилади. Кариус ҳали ҳам таркибда, гарчи ҳалокатли финалдан бери Туркия ва Германияда ижара асосида ўйнаган.

Ҳимоя ( 151,55 миллион евро)

2018 йилнинг январьида "Ливерпуль" Виржил ван Дейк учун деярли 85 миллион евро тўлаб трансфер рекордини ўрнатди. Ўша пайтда бошқа ҳеч бир ҳимоячига бунчалик катта сумма тўланмаган эди. Кейинчалик бу натижа мос равишда Маттейс де Лигт ва Ҳарри Магуайрни сотиб олган "Ювентус" ва "Манчестер Юнайтед" томонидан янгиланди.

Иброҳима Конате ҳам “Ливерпул”га анча қимматга тушди ва Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичида у яхши ўйнади (иккита гол урди). Тўғри, турнирнинг сўнгги ўйинларида "Ливерпуль" кўп гол ўтказиб юборди, бу эса "Реал Мадрид"нинг кучли ҳужуми билан учрашишдан олдин мухлисларни хурсанд қилмаслиги аниқ.

Ярим ҳимоячилар (183 млн евро)

2018 йилнинг ёзида “Ливерпуль” сафига икки марказий ярим ҳимоячи келиб қўшилди Фабиньо ва Наби Кейта учун 105 миллион евро тўланган. Бразилиялик футболчи жамоа таркибидаги муҳим фигурадир у Чемпионлар лигасининг барча ўйинларида майдонга тушган.

Алекс Окслейд-Чемберленнинг рўйхатида мавжудлиги диққатга сазовор. Англиялик футболчи деярли 40 миллион еврога сотиб олинди, аммо жорий мавсумда у Чемпионлар лигаси плей-офф босқичида бирорта ҳам ўйин ўтказмади.

Ҳужумчилар (238,73 млн евро)

"Ливерпул"нинг ҳозирги таркибида 100 миллион еврога сотиб олинган битта ҳам ўйинчи йўқ "Реал Мадрид"да шундай футболчилар бор ва улар деярли ўйнашмайди. Ҳеч бир ҳужумчи ҳатто Муҳаммад Салоҳ ҳам “Ливерпул”га 50 миллион евродан қимматга тушмаган.

Жорий мавсумда мисрлик футболчи Садио Мане ва Роберто Фирмино билан биргаликда Чемпионлар лигасида жами 18 та гол уришга эришди. Қолаверса, африкалик ҳужумчилар ўйин дақиқалари бўйича кучли бешликдан жой олишди.

“Ливерпуль” бу таркиб учун 641,98 миллион евро сарфлаган бўлса, ҳозир унинг нархи 900,5 миллион еврога етди. Инглиз клуби таркиб қиймати бўйича учинчи энг қиммат клуб ҳисобланади. Фақат “Манчестер Сити” ва “ПСЖ” улардан юқорида турибди.

“Ливерпул”нинг бу қиммат таркиби жамоага Чемпионлар лигасини ютишда ёрдам бера оладими, йўқми буни бугун Тошкент вақти билан 00:00да бошланадиган ўйин кўрсатади.

Киритилди: 28.05.2022 10:53. Ўқилди: 4472 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

26.04.2024. АПЛ. 29-тур.
00:00
Брайтон
0-4
Манчестер Сити

Навбатдаги учрашув

28.04.2024. АПЛ. 35-тур.
20:30
Ноттингем Форест
-:-
Манчестер Сити

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.