Кириш Регистрация

STD.UZ/MANSITI

Манчестер Сити

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Жанубий Американи ҳайратга солаётган Альварес Холандга қандай рақобат ярата олади?

Либертадорес кубоги доирасидан ўрин олган бир баҳсда кўпчилик кутмаган мега воқеа содир бўлди: «Ривер Плейт» ҳужумчиси Хулиан Альварес Перунинг «Альянца Лима» клуби дарвозасига нақ 6 та гол урди. Буэнос-Айрес жамоаси якунда 8:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу лаҳза ҳақиқатан ҳам тарихий аҳамият касб этди: бунгача Либертадорес кубоги баҳсида фақат бир футболчи бир ўйинда 6 та гол урган эди - 1985 йилда боливиялик Хуан Санчес. «Ривер Плейт» тарихида ҳеч қачон шу пайтгача қўш хет-трик бўлмаган.

Бундан ташқари у қолган иккита голдаги комбинацияда ҳам фаол иштирок этди. Ушбу воқеалар жамланамасини қисқача томоша қилишингиз мумкин.

Тез орада Альваресни топ клубда кўрамиз

Январь ойида «Манчестер Сити» 22 ёшли аргентиналик футболчини 14 миллион фунтга сотиб олган, бироқ унга ёзгача «Ривер Плейт»да ўйнаб туришига имкон берилганди. Мураббий Марсело Гальярдо йигитчани қандай қилиб жамоада олиб қолиш ҳақида бош қотирмоқда.

«Агар имконим бўлса, Гвардиола билан гаплашиб, Хулианни йил охиригача сақлаб қолишимизни сўраган бўлардим», - дейди Гальярдо ўйиндан кейинги матбуот анжуманида. «Аммо унинг янги клуби бу учун жуда кўп пул тўлаган. «Манчестер Сити»нинг имкониятларини чеклаб қўйиш осон эмас. Агар Альварес кейинги январгача Аргентинада қолса, биз жуда хурсанд бўлардик», — дейди мураббий. Бу борада Европанинг бошқа клублари ҳам Алваресга қизиқиш билдирмоқда - улар футболчини ижарага олмоқчи. Аммо Хулиан ҳеч қаерга кетмайди. Пепнинг футболчи учун катта режалари бор.

Европа топ-клублари узоқ вақтдан бери Хулианга қизиқиб келган. 11 ёшида у «Реал Мадрид» базасини кўргани борди. У ердаги ҳамма футболчининг ўйинидан ҳайратда қолди, лекин мамлакатда Испанияда вояга етмаган болаларнинг трансфери бўйича қатъий қоидалар мавжудлиги туфайли шартнома имзоланмай қолди. Шундай қилиб, ҳужумчи «Ривер Плейт»га ўтишга қарор қилди.

Ўтган ёзда Альварес жуда нуфузли кубокни қўлга киритди - Аргентина терма жамоаси билан биргаликда Америка Кубогида ғолиб чиқди. Боливияга қарши майдонда бор-йўғи 34 дақиқани ўтказган бўлсада, унинг ўйини мутахассислар томонидан юқори баҳоланди. У мамлакати учун аҳамияти муҳим бўлган ғалабада иштирок этди. Бунгача, дарвоқе, Хулиан терма жамоа билан ЖЧ-2018га борганди, аммо қайдномага киритилмаган.

Бу қишда Альваресга «Манчестер Юнайтед» даъвогарлик қилганди, аммо Ральф Рангникнинг келишуви маъқулланмади. Бошқа даъвогарлар «Ювентус» ва «Реал Мадрид» эди. Аммо охир-оқибат, Хулиан «Манчестер Сити»га борадиган бўлди ва у ерда Холанд билан рақобатга киришади. Футболчи кўп қиррали ва прессингда яхши, «Сити» учун у жуда мос футболчи. Афтидан, «Сити» жуда ўринли трансферни амалга оширди - камида 70 миллионлик классик марказий ҳужумчи ўрнига тўртта позицияда ўйнай оладиган Альварес Пеп учун қулай вариант. 

Альварес Агуэрога қиёсланмоқда ва уни «ўргимчак» деб аташмоқда. Кўпинча Альваресни «Сити»нинг рамзий футболчиси Серхио Агуэро билан солиштиришади. Бу футболчининг Манчестерга ўтишдан олдин ҳам бўлган. Ҳужумчилар стилистик жиҳатдан жуда ўхшаш, шунингдек, улар деярли бир хил баландликда (173 ва 170 см).

«Мен Агуэрони ҳурмат қиламан, уни кузатаман ва ҳаракатларини такрорлашга ҳаракат қиламан», - дейди Альварес. Ўтган йили Хулиан Аргентина чемпионатининг энг яхши тўпурари ва энг яхши ассистентлардан бирига айланди. Кўп голларни у жарима майдони ичида киритган бўлсада, чемпионатда энг кўп узоқдан зарбалар йўллаган. Серхио ҳам худди шундай кўп қирралилиги билан ажралиб туради. Аргентинада Хулианнинг Аранита тахаллуси бор - Ўргимчак (ёки Арана - Ўргимчак). Уни болалигида ҳужумчининг акаси берган - Альвареснинг оёқлари тўп билан тез ишлагани учун унга бу ном берилган. Хулиан амалда ундан бренд яратди - у ўргимчак одамнинг ўзига хос имо-ишораси билан голларни нишонлайди.

Киритилди: 28.05.2022 14:09. Ўқилди: 3792 марта. Фикрлар: 5 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

10.03.2024. АПЛ. 28-тур.
20:45
Ливерпуль
1-1
Манчестер Сити

Навбатдаги учрашув

31.03.2024. АПЛ. 30-тур.
20:30
Манчестер Сити
-:-
Арсенал

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.