Кириш Регистрация

STD.UZ/MANSITI

Манчестер Сити

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Холанд мукаммалликка интилаётган “Манчестер Сити”да етакчи бўла оладими?

Пеп Гвардиола Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш учун Холанд атрофида жамоа қуришга қарор қилди.

“Шаҳарликлар”нинг янги ҳужум чизиғи бор

Сўнгги йилларда “Ман Сити” учун Чемпионлар лигаси плей-офф босқичида голлар етарли бўлмади. Шу сабабдан Холланд бошқа харидорлардан “тортиб олинди”. “Шаҳарликлар” норвегиялик футболчининг трансфери учун “Боруссия”га 60 миллион евро тўлайди, бироқ Эрлингнинг оиласи ва Райола агентлигига деярли бир хил маблағ тўланган. Шартнома мустаҳкам, норвегиялик ўзи учун идеал шароитларни енгиб чиқди, чунки 2024 йилда 150 миллион еврога сотиб олиш опцияси ишга туширилади. “Реал” президенти Флорентино Перес Мбаппе трансфери амалга ошмагач, аллақачон пул ғамлашни бошлаган.

17 миллион еврога шартнома имзолаган Хулиан Альварес (“Ривер Плейт”) жамоа ўйинига мослашиши керак. Шунинг учун Гвардиола Габриэль Жезусни таркибда сақлаб қолишга уринмади. Бразилиялик футболчи “Арсенал”га ўтади, унинг трансфери 45 миллион евро ва қўшимча бонуслар олиб келади. Ферран Торрес учун клуб ғазнасига 55 миллион евро қўшилишини ҳам ҳисобга олиш керак. “Сити” Холандни олиб келиш учун 60 миллион евро сарфлаган бўлса-да, унинг атрофидагилар ва Райола империясининг меросхўрларига 49 миллион евро тўлаб берилди, аммо Жанубий Америкалик ёш ҳужумчи ва Европанинг энг яхши ёш марказий ҳужумчисини таркибга жалб қила олди.

Жамоа трансферлар учун умумий ҳисобда 126 миллион евро сарфлаб, футболчилар сотувидан 107 миллион ишлаб олди. Альварес ва Холандда Торрес ва Жезусдан кўра кўпроқ имкониятлар бор. Яна шуни тушуниш керакки, Эрлинг атрофидагиларга тўловлар йил бўйича тақсимланади, худди Торрес трансфери учун “Барселона” тўлагани каби. Ҳеч қайси жамоа бегона ҳисоб рақамига бундай “ёввойи” суммаларни ўтказмайди, чунки UEFA қоидалари ва солиқлари мавжуд.

Келгуси Чемпионлар лигасининг фаворити ва АПЛнинг амалдаги чемпиони ҳисобланган “Манчестер Сити”нинг мақоми бундай битимларни амалга ошириш имконини беради. Маҳрез, Фоден ва Грилиш жамоада қолди, энг муҳими, Де Брюйне жамоа Холандни қўлга киритганидан хурсанд, чунки у анчадан бери классик ҳужумчи билан ўйнашни орзу қилган эди. Бу масалада Кевин доимо Гвардиола билан суҳбатлашган.

Родригога ўринбосар топилди

Фернандиньо кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун бошқа клуб излаб кетди. Жамоа янги сардорга эга бўлади, марказий ярим ҳимояда эса Родригога ўринбосар керак. Испания терма жамоаси футболчиси Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати олдидан ўзини эҳтиёт қилиши керак. Акс ҳолда ЖЧ олдидан ҳар бир учрашувда майдонга тушиш оғир жароҳатларга сабаб бўлиши мумкин.

Гвардиола ротациянинг ашаддий “мухлиси” эмаски, марказий учликда пайдо бўлганларнинг майдондаги ҳаракатларидан тўлалигича қониқиш ҳосил қилган. Айниқса, иккита ўрин бандлигини ҳисобга олсак – Де Брюйне ва Родриго учун асосий таркиб кафолатланган. Уларга ўринбосар керак ва у “Лидс” футболчиси Калвин Филлипс ҳисобланади. “Манчестер Сити” уни бонуслар билан бирга 52 миллион еврога сотиб олиши мумкин. Филлипс Англия терма жамоасига ҳам чақирув олган ва юлдузлар ичида ҳам ўзини йўқотиб қўймади.

Якунига етган мавсумда Марсело Бьелса ва Жесси Марш мураббийлик қилган жамоа АПЛда ўз ўрнини сақлаб қолиш учун курашди. Филлипс декабрь ойида тиззасидан жароҳат олиб, уч ой майдонга тушмади. Калвиннинг хизматларига “МЮ” ҳам қизиқмш бмлдмрган эди, бироқ у Гвардиола билан келишувни қабул қилди. Очиғи, ҳозир унинг асосий таркиб футболчиси бўлиш имконияти паст. Аммо Хосеп 27 ёшли футболчини таянч зонасида синаб кўриши мумкин. Ушбу қарори орқали футболчи гарчи Англия терма жамоасидаги ўрнини хавф остига қўяётганини билиб турган бўлса-да, шу йўлни танлашни маъқул кўрмоқда.

Аммо Гюндоган ва Бернарду Силванинг тақдири сирлигича қолмоқда. Илкайни “Ньюкасл”га таклиф қилишмоқда, аммо немис футболчиси у ерга боришни истамаса керак. Бернарду Силва эса Испанияга ўтиши мумкин эди, бироқ “Барселона” португалияликнинг трансферини кўтара олмайди, чунки 80 миллион евро молиявий муаммолари мавжуд клуб учун жуда улкан миқдор. Аммо Силва музокаралардан қочмайди. Агар Гюндоган клубдан кетса, Фоден ортга қайтиши, ёки Филлипс кучли учликдан жой олиши мумкин. Шунингдек, Гвардиолада захира варианти ҳам бор –Зинченкони марказий ярим ҳимоячи сифатида синаб кўриш ва жамоада олиб қолиш.

Қанот ҳимоясини мустаҳкамлаш

“Манчестер Сити” Зинченконинг ўйинга муносабатидан қониқиш ҳосил қилади ва одатда уни ўрнак қилиб кўрсатишади. Уокер шундай деб ёзган эди: “Александрни жамоада ушлаб қолинг, у тўп билан муомала қилишга таъсир кўрсатади ва ўринбосарлар билан ўйинни яхшилайди”.

Бундан ташқари украиналик ҳимоячи майда узатмаларни ҳам маромига етказиб ижро қилади. Ҳимоя марказида Диаш ва Стоунз асосий футболчилар, Аке бошқа клубга ўтишга тайёр, аммо голландиялик футболчи Ляпорт билан биргаликда бу мавсум яшил майдонда нисбатан кўпроқ кўриниш бериши мумкин.

Канселу ва Уокер қанотларни бўлишиб олган. Аммо Гвардиола узоқ вақтдан бери таниш бўлган бир футболчига қизиқмоқда – Марк Кукурелья. 23 ёшли ҳимоячи “Барселона” тарбияланувчиси. Ўзи тарбияланган клубида унга ишонишмади, Марк Альба билан рақобатда мағлуб бўлди. Лекин чап қанот ҳимоячиси камтарона клубларда ўйнаш устаси бўлиб чиқди. “Хетафе”да ўйнаб юрган кезлари “Брайтон” скаутлари эътиборини қозонди ва АПЛга мослашганидан сўнг, топ-клублар унга қизиқиб қолди.

“Спортинг” Педро Порро учун клубга 8,5 миллион евро тўлади, Зинченко эса “Вест Хэм” ва “Арсенал”ни қизиқтирган бўлса, Гвардиола таҳлилчилари Кукурельянинг ўйин услубини ўрганди. Футболчини Чемпионлар лигасининг ярим финали ёки финали даражасига олиб чиқиш керак, аммо жингалак сочли Марк ҳимоя ва ҳужумда анча сермаҳсул ҳаракат қилади. У ҳимоявий “Хетафе”да ўзини кўрсата олди, атиги 23 ёшда бўлса-да, барқарор ўйин кўрсатди. Филлипс сингари, у ўрта даражадан юксалди ва бундай имкониятга лойиқ.

Гвардиоланинг режаси сир эмас, у мукаммал жамоа тузиш ҳақида қайғуради. Шунинг учун Стерлинг кетиши ҳақида ҳам гап-сўзлар анча кўпайиб қолди. Канселу ўзи учун қулай ўнг қанотда ҳаракат қилиши учун чап қанотда мукаммал ўйин кўрсатиши керак.

Мураббийнинг асосий муаммоси Холанд жароҳат олмаслиги учун нимадир ўйлаб топиш ва кўп функцияли Альваресни жамоага мослаштиришдан иборат. “Манчестер Сити” ҳам “Ливерпуль” сингари ўзи қатнашаётган ҳар бир мусобақада фаворит бўлиб қолади ва Чемпионлар лигасида ғалаб қозониш учун мукаммал таркибни тўплашга бир қадам қолди.

Киритилди: 27.06.2022 16:41. Ўқилди: 4170 марта. Фикрлар: 15 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

28.09.2024. АПЛ. 6-тур.
16:30
Ньюкасл
1-1
Манчестер Сити

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.