Кириш Регистрация

STD.UZ/MANSITI

Манчестер Сити

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Бернарду Силва орзусидаги жамоасига ўта оладими?

Бу ёзда "Барселона"нинг трансферларини томоша қилиш нақадар ҳаяжонли бўлиб қолди! Бир достон тугаши билан бошқаси бошланиб кетяпти. Энди навбат Бернарду Силвага. У Каталония пойтахти жамоасига ўтадими? Потенциал трансфернинг асосий тафсилотларини сизга ҳавола қиламиз.

"Барса" аллақачон Бернардо билан келишиб бўлган. Аммо иккита муаммо бор

Бу ҳақида инсайдер Николо Скира маълумот берди. Унинг таъкидлашича, ярим ҳимоячи билан тўрт йиллик шартнома аллақачон келишиб олинган, қолгани эса "Сити" билан трансфер суммасини келишиб олиш. "Барса" португалиялик учун 60 миллион евро таклиф қилишга тайёр ва яқин орада расмий таклиф билан чиқмоқчи.

Трансферга нима тўсқинлик қилиши мумкин? Биринчидан, "Сити" билан шартларни муҳокама қилишдан олдин, "Барса" ким биландир хайрлашиши керак. Иккинчидан, инглиз клуби кўп қиррали ярим ҳимоячи билан хайрлашишни умуман истамаяпти. Нуфузли The Athletic нашрининг таъкидлашича, "Сити" Бернардуни 100 миллион еврога сотишга тайёр ва чегирма қилмоқчи эмас.

Пеп Гвардиола ҳам ўзинг севимли футболчиси сақлаб қолмоқчи. Лекин The Athletic нашрининг ёзишича жамоа уни мажбурлаб ушлаб қолмоқчи эмас.

"Мен кўп марта айтганман, энг муҳими футболчининг хоҳиши. Мен жамоадаги ҳамма умумий мақсадда биргаликда ишлашдан хурсанд бўлишини истайман. Албатта, агар Бернарду шу ерда қолса хурсанд бўлардим, у жамоанинг кийиниш хонаси учун ўзига хос шахс, аммо кейин нима бўлишини билмайман.

Нима бўлиши керак бўлса, бўлади. Клубларнинг келишуви бор, футболчиларнинг хоҳиш-истаклари бор, лекин мен уларни амалга ошириш йўлини тўсадиган одам эмасман. Мен жамоада энг яхши ўйинчиларни кўришни истайман, шунинг учун ҳам Бернарду Силва қолишини юз фоиз истайман”, деди Гвардиола.

Шу билан бирга, Гвардиола инсайдерларнинг маълумотларини тасдиқлади: "Барса" ҳалигача "Сити"га Бернарду бўйича расмий таклиф билан чиққани йўқ. Силванинг ўзи кетишга тайёрлигига шама қилмоқда.

Бернардунинг сўзларини бошқача талқин қилиш қийин бўлади. У бир ҳафта олдин айтган сўзлари: “Мен ҳар доим бу ерда бахтли эканлигимни айтганман, лекин келажакда нима бўлишини билмайман. Кўрамиз. Жамоадагилар нима истаётганимни билишади. Қолсам бахтли бўламан, бу клубни доим ҳурмат қилганман ва қўлимдан келганини қиламан. Агар қолмасам, бу футбол. Келинг, нима бўлишини вақт кўрсатади.

Бернардунинг "Сити"дан "Барса"га ўтиш истаги жуда ғалати. Футбол нуқтаи назаридан, бу, албатта, орқага қадам бўлади: каталонияликлар ҳали ҳам қайта қуриш жараёнида. Ўз навбатида, "Сити" кубокларни кафолатлайдиган топ клуб мақомида бўлиб турибди.

Келинг, бу трансферни Роберт Левандовскининг ҳикояси билан таққослайлик. У ҳам топ-жамоада ўйнади, аммо беқарор "Барса"га келиб қўшилди. Ҳужумчининг трансферини тушунса бўлади: у деярли бутун фаолиятини Германияда ўтказди ва 33 ёшида вазиятни ўзгартириб, янги мақсадлар сари интилди.

Бернардунинг ҳолати эса бошқача. У Левандовскидан беш ёш кичик, у Португалияда фаолиятини бошлаган ва “Сити”га ўтишдан олдин икки йилни “Монако”да ўтказган. Бизда бу вазият ҳақида иккита таҳмин бор. Биринчиси унинг оиласи бу трансферни талаб қилмоқда. Иккинчиси унинг ўзи Лапортанинг янги лойиҳаси таркибида ўйнамоқчи.

Бернардунинг “Барселона”га ўтиши ҳақиқатми ёки ёъқ, буни 31 августгача билиб оламиз.

Киритилди: 18.08.2022 16:22. Ўқилди: 2585 марта. Фикрлар: 1 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Манчестер Сити 3 9
2 Ювентус 3 6
3 Ал-Айн 3 3
4 Видад 3 0

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

29.01.2026. ЕЧЛ. 8-тур.
01:00
Манчестер Сити
2-0
Галатасарой

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

    • Исм ва фамилия
    • Амплуаси
    • Дарвозабонлар 1 Жанлуижи Доннарумма Дарвозабон 13 Маркус Беттинелли Дарвозабон 18 Штефан Ортега Дарвозабон 31 Жеймс Траффорд Дарвозабон Ҳимоячилар 3 Рубен Диаш Ҳимоячи 5 Жон Стоунз Ҳимоячи 6 Натан Аке Ҳимоячи 45 Абдуқодир Ҳусанов Ҳимоячи 24 Йошко Гвардиол Ҳимоячи 33 Райан Аит-Нури Ҳимоячи 82 Рико Льюис Ҳимоячи Ярим ҳимоячилар 4 Кэлвин Филлипс Ярим ҳимоячи 8 Матео Ковачич Ярим ҳимоячи 14 Тиджани Рейндерс Ярим ҳимоячи 16 Родри Ярим ҳимоячи 17 Кевин Де Брюйне Ярим ҳимоячи 20 Бернарду Силва Ярим ҳимоячи 21 Нико Гонсалес Ярим ҳимоячи 27 Матеус Нунес Ярим ҳимоячи 75 Нико О’Рейлли Ярим ҳимоячи Ҳужумчилар 7 Омар Мармуш Ҳужумчи 9 Эрлинг Холанд Ҳужумчи 10 Райан Шерки Ҳужумчи 11 Жереми Доку Ҳужумчи 26 Савиньо Ҳужумчи 47 Фил Фоден Ҳужумчи 52 Оскар Бобб Ҳужумчи
    • https://stadion.uz/
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.